ФАКТ. "Насаф" 3 йилдан бери Суперлигада "Навбаҳор"га гол ура олмаяпти
07 мая 2023 23:40
Новости
ФАКТ. "Насаф" 3 йилдан бери Суперлигада "Навбаҳор"га гол ура олмаяпти
Суперлиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" учрашуви якунланди (0:0).
"Аждарлар" бугун ҳам рақиби дарвозасини ишғол қилишни уддасидан чиқа олмади. Умумий ҳисобда 6та учрашувдан бери "Навбаҳор" "Насаф" билан ўйинларда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолмоқда. 2020 йил Қаршида кечган баҳсда мезбонлар "лочинлар" дарвозасига 2та тўп киритган ва бу охиргиси бўлиб турибди (2:2). Ўзаро сўнгги 6та учрашувнинг 4тасида 0:0 ҳисоби қайд этилди.
Маълумот учун, бу кўрсаткич фақат Суперлигага тегишли.
07.05.2023. "Насаф" - "Навбаҳор" 0:0
02.08.2022. "Насаф" - "Навбаҳор" 0:1
03.03.2022. "Навбаҳор" - "Насаф" 0:0
29.08.2021. "Насаф" - "Навбаҳор" 0:1
19.03.2021. "Навбаҳор" - "Насаф" 0:0
26.09.2020. "Навбаҳор" - "Насаф" 0:0
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии