Фабрегас: «Венгер мен учун иккинчи отамдек»
25 июл 2016 21:47
Новости
Фабрегас: «Венгер мен учун иккинчи отамдек»
«Челси» футболчиси Сеск Фабрегас «Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгердан миннатдор эканлигини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Фабрегас 2003 йилда, 16 ёшлигида "Арсенал" сафида дебют қилган.
"Арсен Венгер фаолиятимда муҳим роль ўйнаган мураббий. У менга ишонган. Венгер менга ўзимни намоён қилиш учун имкон берган. Мени асосий таркибда майдонга туширганида ёшим 16 да эди. Айнан у сабабли мен футболдаги ва инсоний сифатларимни кучайтириб олганман. Арсен Венгерни иккинчи отам дея ҳисоблайман", - дейди испаниялик футболчи.
Комментарии