Фабрегас Магуайрнинг фоли ҳақида: "Бу қизил"
18 фев 2020 10:44
Новости
Фабрегас Магуайрнинг фоли ҳақида: "Бу қизил"
"Челси" собиқ ярим ҳимоячиси Франсеск Фабрегас "Манчестер Юнайтед" сардори Харри Магуайрнинг кечаги ўйиндаги ҳаракатларини қоралади.
"Бу қизил", - деб ёзди Сеск.
"Челси" твиттери бунга жавоб тариқасида: "Ким Сескга қўшилади" дея пост қолдирди.
Қайд этиш керакки, Магуайрнинг Миши Батшуайига қарши қўполлигидан сўнг VAR ишлатилган, аммо бу ҳолатни четлатиш учун етарли дея ҳисоблашмаган. Ўйиннинг бош ҳаками эса Энтони Тэйлор эди.
Бундан ташқари, "аристократлар" ўйинда 2та гол уришган эди, аммо VAR бу голларни бекор қилди. Лэмпарднинг ўзи эса ҳакамнинг камида иккита қарорига қўшилмаслигини айтиб ўтди.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии