Фабрегас ҳам Де Росси ортидан Аргентинага йўл олиши мумкин
07 авг 2019 11:34
Новости
Фабрегас ҳам Де Росси ортидан Аргентинага йўл олиши мумкин
Испаниялик футболчи Сеск Фабрегас фаолиятини Аргентина чемпионатида давом эттириши мумкин.
"Монако" ярим ҳимоячиси Либертадорес Кубоги ўйнашни хоҳлаётганлигини айтди.
- Нега Либертадорес Кубогида ўйнамас эканман? Аргентина чемпионати менга жуда ҳам рақобатдош кўринади. У ерда ўйнаш ёқимли бўлар эди, - дейди Фабрегас.
Эслатиб ўтамиз, "Рома" афсонаси Даниэле Де Росси сал олдинроқ Аргентинанинг "Бока Хуниорс" клуби билан шартнома тузган эди.
Фабрегас ҳозирда "Монако" клубида ўйнамоқда. У француз клубидан ташқари "Арсенал", "Барселона" ва "Челси" клубларида ўйнаган.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии