RU

Последние новости

01:40БАА чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  0 01:30ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 7:2  0 01:07Акмал Рустамов: "Бизга фақат битта гол етишмади"  1 01:00"Ливерпуль" қасос оладими, Лондонда мўъжиза рўй берадими?   11 00:40ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!  431 00:20"Истанбул Башакшехир" дуранг қайд этди  15 00:07Миржалол Қосимов: "Телефондаги ўйинлар ёшларнинг миясини бузяпти"  2 00:03Илёс Зейтуллаев: "Мени худо шундай яратган экан. Сочларим тўкилиб, соқол ўсиб чиқди. Менга Спалетти ёқади, лекин мен ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  1 23:40Андрей Шипилов: "Йигитларга шундай чиройли майдондан ғалабасиз чиқиб кета олмаймиз дедим"  2 23:31Сергей Токов: "Биринчи тайм учун мухлисларимиз олдида уятдаман. Таркиб йиғилганига икки ой бўлди"  3 23:20Аёллар футболида тарихий рекорд! "Челси" юлдузи 8 миллион долларлик шартнома имзолади  0 23:10Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:1  0 22:35Тимур Кападзе: "Биз яхшироқ ўйнадик ва ғалабага яқин эдик"  20 21:55Суперлига. ОКМК меҳмонда "Қизилқум"ни мағлуб этиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  9 21:49Ямаль ва Левандовски асосий таркибда! "Барселона" — "Ньюкасл" баҳси учун таркиблар маълум бўлди  21

Фабрегас: "Азар "Реал"га кўп нарса бера олади" Новости

Фабрегас: "Азар "Реал"га кўп нарса бера олади"

"Монако" ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас собиқ жамоадоши Азарнинг "Реал"га ўтиши, Гризманнинг "Барселона"га трансфер қилиниши ва ўзининг Испанияга қайтиши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди.

"Азар бетакрор футболчи. У айнан "Реал" учун жуда катта фойдаси тегадиган футболчи. Чунки у майдонда катта ҳудудда ҳаракатланади. У тўпни эгаллашни ва уни назорат қилишни яхши кўради. Тўпни бошқа бир жойда қабул қилиб, дарвоза томони "юриш"ни хуш кўради. Унга "ушбу позицияни эгалла ва шу жойда қол" деб бўлмайди. 

Масалан, "Барселона"да ҳамма позицион футбол кўрсатишга уринади. Тўпни бир бирларига аниқ узатишлари учун ҳамма ўз позициясида бўлиши талаб этилади. Азар эса доим тўп билан бўлиши ва унга эркинлик лозим. У "Реал"га кўп нарса бериши мумкин.

Гризманнинг "Барселона"га ўтиши мен учун "сюрприз" бўлди. У ўтган йили "Атлетико" билан шартномасини узайтирганида, бу клуб билан буюк натижаларга эриша олиши мумкин деб ўйлагандир. Аммо футбол ўзгармоқда. Унинг каталонияликлар сафига ўтиши "Барса"ни янада кучлироқ қилади. Чунки Антуан ҳақиқатан яхши футболчи ва жамоанинг ҳужум чизиғида муҳим роль ўйнаши аниқ.

32 ёшда Испанияга қайтиш ҳақида ўйлашим қийин.  Мен "Барселона"да тўп тепишни истагандим ва уч йил бу жамоа шарафини ҳимоя қилдим. У ерда кўплаб совринлар ютдим ва бахтли эдим. Яна ўз юртимга қайтиб тўп тепишим учун жуда кўп ҳолатлар содир бўлиши керак", дейди Фабрегас.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика