RU

Последние новости

11:25Термизга катта футбол қайтган "Сурхон" - "Хоразм" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 11:02Таҳлил. Суперлигада шовқин солаётган "Хоразм"нинг ғалабали старти ва олдинда кутаётган синовлар ҳақида  1 11:01«Ман Сити» раҳбари ёзда Гвардиола билан хайрлашишга қарор қилди. Унинг ўрнига асосий номзод маълум  5 10:47Италиялик футболчи дублга эришган "Шўртан" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 10:23«Рома» етакчиси жароҳат олди  0 09:57Флик супер камбэкдан сўнг нималар деди?  6 09:25"Сўғдиёна" — "Навбаҳор" ўртасида бўлиб ўтган супер учрашувдан ажойиб ГАЛEРEЯ  3 08:48Sofascore. Ашурматов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 08:21Ўзбекистон U-23 ва U-21 терма жамоалари таркибида биттадан ўзгариш содир бўлди  0 08:10МЛС. "Интер Майами" иродали ғалаба қозонди. Месси гол урди, Алба 89-дақиқада ҳал қилувчи голга ассистентлик қилди  4 07:53Sofascore. Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:25А Серия. "Ювентус" ва "Лацио" йирик ҳисобда мағлуб бўлди. "Интер" эса сафарда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  1 05:25Алиқулов расман терма жамоамизнинг март ойидаги ўйинларида ёрдам бера олмайди. Унинг ўрнига ким чақирилгани маълум  33 03:57Иван Бошкович: "Ўз мухлисларимиз қаршисида мағлуб бўлиш аламли, мен кўпроғини кутгандим"  4 03:36"Манчестер Юнайтед"нинг "Орзулар театри": "Олд Траффорд" тарихи (мутолаа учун)  1

Фабрегас: "Артета фантастик ишни бажарди" Новости

Фабрегас: "Артета фантастик ишни бажарди"

"Арсенал" собиқ сардори Сеск Фабрегас якшанба куни МЮ устидан қозонилган ғалабадан кейин жамоа устозига ҳурмат кўрсатди.

Якшанба куни Англия Премьер-лигасида "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" тўқнашувида "тўпчилар" 3:2 ҳисобида устун келди. Лондон клуби ушбу ғалабадан кейин турнир жадвалидаги пешқадамлигини давом эттириб, 5 очколик фарқни сақлаб қолди. 

Манбага интервью берган испаниялик футболчи Сеск Фабрегас Артетани клуб ҳақидаги тасаввурни ўзгартиргани учун мақтади, чунки Артета "Арсенал"ни чемпионатда кучли тўртликка кириш учун курашадиган жамоадан Европанинг энг кучли жамоаларидан бирига айлантирди. 

"У ажойиб ишлади. Биз буни ҳужжатли фильмда кўрдик. У қандай қилиб футболчиларни олдинга юришга чорлашини ва у футболчиларни қай даражада тушуна олишига гувоҳ бўлдик. 

Клуб ҳақидаги тасаввур ўзгарди. Машғулотлар майдончаси атрофида яхши ўзгаришлар бор, каттароқ жойлар, яхши жиҳозлар, майдонлар, нимаики ўйласангиз ҳамма нарса бор.

Унинг ўз қарашлари бор эди ва у баъзи тўғри ишларни қилмаган футболчиларни сотганида клуб уни қўллаб-қувватлади. Артета уларни ўзгартирди. Ёш менежер учун буни бажариш осон бўлмайди. Бундай қарорларни қабул қилиш учун шахсият керак. 

Уларда (Зинченко ва Жезусда) клубга бўлган иштиёқ бор. Улар бугунги кунда сиздан устун бўлган клубдан келдилар. Топ-ўйинчилар билан алоқада бўлган мураббийга эга бўлиш, албатта, клуб учун катта плюс", – деди Сеск Фабрегас.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика