RU

Последние новости

18:22Гари Невилл: "Бугун топ-футболчилар МЮга ўтишни истамаяпти"  0 17:37Ильдар Маматказин: "Навбаҳор" билан зўр финал бўлади. Мухлислар? Яхшиси "Бобур Арена"га келинг"   1 17:22Футзал. Венесуэла футзал терма жамоаси Тошкентга етиб келди  2 16:46Расман: Легионерлардан бири "Ал Насср" билан шартномасини бекор қилди  1 16:00⚡️Сречко Катанец бўлажак рақиб КХДР терма жамоаси ҳақида нималар деди?   6 15:49Де Росси маълумотни тасдиқлади  0 15:19"Ал Иттиҳод" "Арсенал" ярим ҳимоячиси бўйича расмий таклиф юборган  0 15:00⚡️Юсупов ёки Неъматов? Сентябрь ойидаги ўйинларда терма жамоа дарвозасини ким қўриқлайди? Катанец жавоб берди  13 14:18⚡️Сречко Катанец Париж-2024да иштирок этган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳақида қандай фикрда?   16 13:53ЖЧ-2026 саралаши. БАА терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати маълум  5 13:24ЖЧ-2026 саралаши. Эрон бўлажак ўйинлар учун таркибини эълон қилди. Рўйхатда клубсиз футболчилар ҳам бор  7 12:49Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" ўйини ҳақида: "Кечирасизлар, аммо тушунинг, мен Гарри Поттер эмасман"  20 12:23ЖЧ-2026 саралаши. Қатар бўлажак ўйинлар учун таркибини эълон қилди. Рўйхатда Испания клубидан чақирилган футболчи ҳам бор  5 11:54Футзал. Марокаш футзал терма жамоаси Тошкентга етиб келди  3 11:40Жейдон Санчо: "Тўғрисини айтсам, ёшлигимда Дидье Дрогба ва Фрэнк Лэмпард кумирларим эди"  7

Европада ҳам бизнинг услубга мурожаат этишмоқда… Ла лиганинг 2-тур шарҳи Новости

Европада ҳам бизнинг услубга мурожаат этишмоқда… Ла лиганинг 2-тур шарҳи

Испания чемпионати бу гал ҳар галгидан кўра қизиқроқ старт олди.

Биринчи турда «Барселона» мағлубиятга учраган бўлса, иккинчи турда Мадриднинг «Реал»и ҳам очко йўқотишга мажбур бўлди. Ҳозир мазкур учрашувлар орасидан энг қизиқарлилари ҳақида қисқача фикр юритамиз.

«Севилья» ва «Атлетико» турнир пешқадамига айланиб олишди. Бир пайтлар ҳозирги Испания ҳудудлари Араб халифалиги таркибига киргани ҳақида хабарингиз бор. Ўша даврларда Ишбилия ва Ғарнота шаҳарлари испан маданиятининг энг олди шаҳарлари ҳисобланишган. Асрлар давомида бу номлар этимологик жиҳатдан ўзгаришга учраб, бугунги испан тили мезонларига кўра «Гранада» ва «Севилья» шаклида талаффуз қилинади. Аммо, мазкур провинцияда ҳали-ҳамон арабларнинг кўплаб топилиши билан Баскония, Каталония ёки Мадриддан фарқ қилади. 2-турда мазкур икки шаҳарнинг бош жамоалари тўқнашувига гувоҳ бўлдик. Учрашув деярли тенг курашлар остида ўтди. Ҳатто, «Гранада» футболчилари дарвоза томон кўпроқ зарбалар ҳам беришди. Аммо, бир хунук ҳолат: «дарвоза томон» ўрин ҳоли нега ажратиб ёзилди? Чунки, учрашув мобайнида «Гранада» футболчилари айнан дарвоза томонга 12 бор зарба йўллашди. Энг қизиғи, бу зарбаларнинг ҳаммаси ё дарвозанинг ёнидан, ёки юқорисидан ўтиб кетди. Таркибида Роберто Солдадодек «бозор кўрган» ҳужумчиси бор жамоанинг бунақа ноаниқлик кўрсатиши бироз кулгуни қўзғайдиган ҳолат. «Гранада» бош мураббийи Диего Мартинез машғулотларда шогирдларига улкан дарвозани тўғри нишонга олишни ўргатмаса, рақиб дарвозабонлари зерикиб қолишлари мумкин. Биз бу ҳолатга нега урғу бердик? Мазкур баҳсдан кейин АПЛ доирасида «Эвертон» «Астон Вилла»га мағлуб бўлган учрашувда ҳам шунга ўхшаш ҳолат юзага келди. Шунинг учун, «Гранада»да асосан араблар яшаши ҳақида ҳам гапирдик. Улар Осиё футболидан андоза олишмоқда. Яна кимдан денг, бизнинг футболдан. Куляпсизми? Йўқ, шошилманг. Ахир, бир неча йил олдин Осиёда янгича футбол услубини яратиш илинжида юртимизнинг «энг кучли» йигитлари билан Эрон миллий терма жамоаси дарвозасига бирорта ҳам аниқ зарба йўлламаганимиз (йўллай олмаган эмас, услуб талабларидан келиб чиқиб йўлламаган дейлик) учрашувларни эсладингизми. Улар айнан ўша услубнинг моҳиятини англаб етиб, буни Европага тадбиқ этмоқдалар…

(Тарихга эътибор берилмаслиги мумкин, аммо бу тарих барчанинг ёдидан чиққанини англатмайди. Яъни, биз испан тарихидаги Араб халифалигининг мустамлакачилик даври тарихини назарда тутяпмиз... )



Юқорида ёмон дамларни эслатиб юборган бўлсак, узр! Айтмоқчимизки, шундай ҳолат АПЛ-у Ла лига жамоалари билан ҳам юз бериши мумкин экан. Буни шунчаки омадсизликка йўйиб қўя қолайлик. Қўлимиздан ортиқ нима ҳам келарди…

Хуллас, бизнинг услубга мурожаат этган (шу жумлаларни фахр ва ифтихор билан айтамиз, ким билади яна қачон бундай дейиш насиб этаркин) «Гранада» якунда бу нотўғри қарор бўлганини тушунди ва минимал ҳисобда имкониятни бой берди. «Севилья» эса бу ғалабадан кейин турнир жадвалида «Атлетико» билан биргаликда карвонбошиликни қўлга олди. Ўтган мавсумда ҳам мазкур клуб стартни яхши олган, аммо иккинчи даврада мувозанатни йўқотганди. Бу гал кўрамиз, Ла лигада доимий етакчилик қиладиган триони квартетга айлантира олармикан?


Мадриднинг «Атлетико»си эса «Леганес» майдонида меҳмон бўлиб, Витолининг голи эвазига ғалаба қозонди. Мазкур баҳс кўрсатдики, «матрасчилар» жамоасида ҳар қандай юлдуздан кўра мураббийнинг имзоси устунроқ туради. Янгиланган «Атлетико» ҳам олдингисидек минимал ҳисобда ғалаба қозонмоқда. Эътиборлиси, жамоани етакчилар тарк этиши клубга заррача таъсир кўрсатмаган. Годин-у, Хуанфранларсиз мудофаа чизиғи ҳам қуруқ ўйин ўтказиш мумкин экан.

Леганес

Примера Дивизион . Тур 2

25/08/2019, 22:00

1
:
0
Завершен

Атлетико Мадрид

Витоло - 71'

Стадион: Estadio Butarque, 11742 зрителей

Главный судья: Ricardo De Burgos

45'
90'
23'  Хавьер Эрасо
28'  Родриго Тарин (Унаи Бустинса)
34'  Роберто Росалес
73'  Хонатан Сильва
77'  Кеннет Омеруо (Хосе Арнаис)
78'  Хавьер Эрасо (Хавьер Авилес)
90'  Юссеф Эн-Несири
52'  Марио Эрмосо
60'  Марио Эрмосо (Витоло)
62'  Томас Партей
70'  Томас Партей (Маркос Льоренте)
71'  Витоло
71'  Жуан Феликс
80'  Маркос Льоренте
86'  Витоло
89'  Тома Лемар (Фелипе)
90'  Коке


«Реал» «Барселона»дан узоқлашишни хоҳламайди, шекилли. Мамлакат ичидаги етакчилик «Барселона»нинг жонига теккан чоғи, жамоа биринчи турдан кейин бошқа рақобатчиларига ажойиб имкон тақдим этганди. Чемпионатни «Барселона»дан 3 очколик фарқ билан олдинда бошлаш мавсум ўртасига бориб асқотиб қолиши мумкин, албатта. Бундан «Севилья» ва «Атлетико» тўғри фойдаланмоқда. Энди улар «Барселона»дан 3 очко, қўшимчасига «Реал»данам 2 очкога ўзиб кетишди. Чунки, Зидан шогирдлари «Сантьяго Барнабеу»да «Вальядолид» дарвозасига 22 та зарба бериб ҳам ғалабага эришишни уддалай олишмади. Бу кетишда «Қироллик клуби» яна бир муваффақиятсиз мавсум ўтказиши мумкин. Реал етакчиси бўлиш учун жамоага ташриф буюрган Эден Азар майдонга қайтгач, жамоа ўйинини кузатиб бу борадаги сўнги хулосаларни беришимиз мумкин. Маълумотларга қараганда, Эден кейинги турда майдонга тушиш имкониятига эга бўлади.

Реал Мадрид

Карим Бензема - 82'

Примера Дивизион . Тур 2

24/08/2019, 22:00

1
:
1
Завершен

Вальядолид

Серхи Гвардиола - 89'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 62444 зрителей

Главный судья: Pablo Gonzalez

45'
90'
57'  Хамес Родригес (Винисиус Жуниор)
68'  Иcкo (Лука Йович)
73'  Тони Кроос
82'  Карим Бензема
82'  Рафаэль Варан
90'  Карим Бензема (Лукас Васкес)
90'  Каземиро
33'  Федерико Сан-Эметерио
59'  Хавьер Мойяно (Вальдо Рубио)
80'  Педро Порро (Антонио Ангуло)
84'  Федерико Сан-Эметерио (Ануар)
89'  Серхи Гвардиола
89'  Оскар Плано
90'  Вальдо Рубио



«Валенсия»дан яна ёмон старт. «Кўршапалаклар»нинг ишлари бу мавсум ҳам юришмаяпти. Жамоа Вигонинг «Селта» клубига минимал ҳисобда мағлуб бўлди. Ортда қолган икки турдан кейин «Валенсия» 1 очко тўплагани ҳолда аутсайдерлар зонасидан ўзига иссиққина жой тайёрлатиб олди. Жамоанинг юртимиздаги кам сонли мухлисларига сабр, жамоага эса омад тилашдан бошқа чора тополмадик.

Сельта

Габриэль Фернандес - 15'

Примера Дивизион . Тур 2

25/08/2019, 00:00

0
:
1
Завершен

Валенсия

Стадион: Abanca Balaidos, 20065 зрителей

Главный судья: Alejandro Hernandez

45'
90'
15'  Габриэль Фернандес
15'  Денис Суарес
48'  Лукас Оласа
74'  Габриэль Фернандес (Санти Мина)
78'  Браис Мендес (Пап Шейк Диоп)
90'  Яго Аспас (Уго Мальо)
90'  Денис Суарес
61'  Макси Гомес (Родриго)
61'  Габриэль Паулиста (Муктар Диакаби)
62'  Хосе Гайя
67'  Кристиано Пиччини (Ферран Торрес)
90'  Даниэль Парехо



Эрнесто Валверде «ёмон Барса»ни ўчириб, «яхши Барса» механизмини ишга туширди. Биринчи турдаги мағлубияти катта муҳокамаларга сабаб бўлган «Барселона» «Бетис»га қарши учрашув бошида ҳам ўз мухлисларини хавотирга солиб қўйди. Боиси, Набиль Фекир 15-дақиқада ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқишни уддалади. Аммо, кейинчалик Антуан Гризманн Каталонияга кўргазмали чиқишлар учун олиб келинмаганини англаб етди. Дастлаб, танаффусга қадар ҳисобни тенглаштирган француз иккинчи тайм аввалида «кўк-анор ранглилар»ни ҳисобда олдинга ҳам олиб чиқди. Қолгани «Барселона» учун муваффақиятли давом этди. Учрашувда Гризманн томонидан киритилган дастлабки икки голга Серхи Роберто томонидан самарали узатма амалга оширилганини инобатга олсак, Роберто мавсум давомида ўзини қайта кашф этиши мумкин. Зеро, унда «Ла масия»нинг барча битирувчилари сингари ўйинни ўқий олиш, майдонни кўра билиш ва супер аниқликдаги тўп узатишлари бор. Балки, футболчи Хави ёки Иньеста даражасига чиқа олмас, аммо янги «Роберто» даражасига асос солиши мумкин. Ўйинга қайтадиган бўлсак, алалоқибат, «Барселона» 5:2 ҳисобидаги ғалабага эришиб, мавсумдаги дастлабки очколарни ишлаб олди.

Барселона

Антуан Гризманн - 41', Антуан Гризманн - 50', Карлес Перес - 56', Жорди Альба - 60', Артуро Видаль - 77'

Примера Дивизион . Тур 2

26/08/2019, 00:00

2
:
5
Завершен

Бетис

Набиль Фекир - 15', Лорен Морон - 79'

Стадион: Camp Nou, 79160 зрителей

Главный судья: Jose Luis Gonzalez

45'
90'
32'  Жерар Пике
41'  Антуан Гризманн
41'  Серхи Роберто
50'  Антуан Гризманн
50'  Серхи Роберто
56'  Карлес Перес
56'  Нелсон Семеду
60'  Жорди Альба
60'  Серхио Бускетс
74'  Серхио Бускетс (Артуро Видаль)
77'  Артуро Видаль
77'  Антуан Гризманн
78'  Карлес Перес (Ансу Фати)
81'  Рафинья (Хуниор Фирпо)
15'  Набиль Фекир
15'  Лорен Морон
61'  Кристиан Тельо (Хоакин)
62'  Андрес Гуардадо (Вилфрид Каптум)
75'  Серхио Каналес (Диего Лайнес)
79'  Лорен Морон
90'  Вильям Карвалью


Бундан ташқари, «Леванте» ўз майдонида «Вильярреал»ни мағлуб этди (2:1). Биринчи турда амалдаги чемпионни мағлуб этган билбаоликлар «Хетафе» майдонидан дуранг билан ортга қайтишди (1:1). «Осасуна» «Эйбар» билан «Алавес» эса «Эспаньол» билан нурсиз дуранг қайд этишди.

Шунингдек, «Мальорка» «Реал Сосьедад» баҳсида бир пайтлар «Реал»нинг келажаги дея тахмин қилинган Мартин Эдегорнинг ягона голи ўйин тақдирини ҳал қилди.



Қуйида тўпурарлар рўйхати билан танишинг:
Карим Бензема (Реал Мадрид) - 2
Л.Морон (Реал Бетис) - 2
С.Гвардиола (Реал Вальядолид) - 2
А.Гризманн (Барселона) - 2
Р.Марти (Леванте) - 2
Ж.Морено (Вильярреал) - 2.

Ҳозирча ҳаммуаллифлар рўйхатини «Атлетик» ҳимоячиси Андер Капа ва Серхи Робертолар 2 тадан самарали узатма билан бошқариб турибдилар.

Тобора қизиқарли тус олаётган Ла лига баҳслари, уларнинг атрофидаги ва ичидаги эътиборга молик воқеалар ва уларнинг шарҳини бизнинг сайтда кузатиб боринг. championat.asia сизни фақат сифатли материаллар билан таъминлайди.


Фахриддин Рўзиев

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика