RU

Последние новости

10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  4 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  1 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  5 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  9 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0

Европа лигаси. Рэшфорднинг голи “Манчестер Юнайтед”га "Сельта" устидан ғалаба келтирди Новости

Европа лигаси. Рэшфорднинг голи “Манчестер Юнайтед”га "Сельта" устидан ғалаба келтирди

Европа лигаси ярим финали доирасида "Сельта" жамоаси "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилди.

Испанияда ўтказилган дастлабки баҳсда Маркус Рэшфорднинг жаримадан киритган ягона голи "Манчестер Юнайтед"га минимал ҳисобдаги ғалабани келтирди.


Европа лигаси
1/2 финал
"Балайдос" стадиони
Бош ҳакам: Сергей Карасев

"Сельта" (Испания) – "Манчестер Юнайтед" (Англия) 0:1
Гол:
М.Рэшфорд 67

"Сельта": Серхио Альварес, Густаво Кабраль, Кастро, Уго Мальо (Клаудио Бовю 90+2), Факундо Ронкалья, Даниэль Васс (Хосабед 74), Неманья Радоя, Пабло Эрнандес, Пионе Систо, Яго Аспас, Йон Гвидетти.

"Манчестер Юнайтед": Серхио Ромеро, Антонио Валенсия, Эрик Байи, Маттео Дармиан, Дэйли Блинд, Поль Погба, Маруан Феллайни, Жэсси Лингард, Андер Эррера, Генрих Мхитарян (Эшли Янг 78, Крис Смоллинг 89), Маркус Рэшфорд (Антони Марсьял 80).

Огоҳлантиришлар: У.Мальо 66 - М.Феллайни 34, П.Погба 86



20 - Зарбааа, Маркус Рэшфорднинг айланма зарбасини исранияликлар дарвозабони Альварес қайтариб қолди.

30 - Хавфли вазият, Лингард жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади, Жэсси тўп унгача ўтишини кутмаган эди.

35 - Зарбааа, Альваресдан ўйиндаги иккинчи ажойиб сейв. Мхитаряннинг чап оёқда берган зарбаси самарасиз кетди.

Ўйиндан олдин МЮнинг собиқ футболчилари, бугунги кунда футбол эксперти сифатида фаолият олиб бораётган Рио Фердинанд ва Майкл Оуэнлар, "қизил иблислар" таркибида бир пайтлар бирга ўйнаган Уэйн Руни ва Майкл Кэрриклар билан нималарнидир муҳокама қилишмоқда.

39 - Зарбааа, Альварес бу сафар Лингарднинг зарбасини қайтарди. Ҳозирча учрашувнинг энг яхши ўйинчиси - "Сельта" дарвозабони.

Бугун "Балайдос" стадиони трибуналари мана шундай кўриниш олган.

Бу эса биринчи бўлим қаҳрамони - Серхио Альварес.

50 - Погба тўпни дарвозабоннинг устидан тушириб қўймоқчи бўлди, лекин зарба ноаниқ.

52 - Зарбааа, Яго Аспаснинг бош билан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

59 - Зарбааа, бу сафар Ромеродан супер сейв. Пионе Систонинг зарбасидан кейин кичик рикошет билан дарвозага йўл олаётган тўпни аргентиналик дарвозабон уриб юборди.

67 - Гоооооооооооолллллллллл, голлллааазооооооо. Маркус Рэшфорд жарима зарбасини қойилмақом тарзда ижро этди. Бу сафар Альварес ҳам жамоасини голдан қутқариб қола олмади.

73 - Аспас қулай вазиятда тўпга ноқулай зарба берди.

75 - Лингарднинг жуда кучли зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

80 - Жароҳатлар гирдобига тушиб қолган "Манчестер Юнайтед"да яна бир йўқотиш. Рэшфорд кичик жароат олиб майдонни тарк этди.


89 - Бироз аввал захирадан майдонга тушган Эшли Янг жароҳат олиб майдонни тарк этди, унинг зрнига Крис Смоллинг тушди.

"Special one" эътибор марказида


Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика