RU

Последние новости

01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  3 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  13

Европа Лигаси. Бугун Гутман қарғиши йўққа чиқадими? Новости

Европа Лигаси. Бугун Гутман қарғиши йўққа чиқадими?

Бугун Италиянинг Турин шаҳрида Европа Лигасининг навбатдаги мавсумида ғолиб чиққан жамоа номи маълум бўлади. Унда Пиреней ярим ороли вакиллари “Севилья” ва “Бенфика” тўқнаш келади.
Жамоалар ўйнайдиган шаҳарлар бир-биридан узоқ жойлашмаган. Уларни 310 километр масофа ажратиб туради. Лекин рақобат ҳаддан ташқари юқори. Чунки Испания ва Португалия клублари тўқнаш келганда ҳамиша кескин учрашувлар кузатилади. Бу сафар ҳам шундан мустасно бўлмаса керак.

“Севилья” мавсумни ижобий якунлаши учун бугунги финалда зафар қучиши лозим. Унаи Эмери жамоани қабул қилиб олганда бир қатор муаммоларга дуч келганди. Лекин уларни мардонавор енгиб, иккинчи мавсумда соврин ютиб олиш имкониятига эга. Севильяликлар финалгача матонат кўрсатишди.

“Бетис”га ўз майдонида 0:2 ҳисобида ютқазиб, жавоб ўйинида қийин вазиятдан чиқиб кетишди. “Порту”га биринчи беллашувда енгилиб, жавоб баҳсида бир бўлим кам ўйнаган ҳолда умумий ғалабани қўлга киритишди. Ярим финалда эса “Валенсия” билан сафарда охирги сонияларда киритилган тўп туфайли финал йўлланмасига эга чиқишди.

“Севилья” охирги йилларда икки бор ушбу мусобақа финалида майдонга тушган ва ҳар иккисида зафар қучган. Иван Ракитич айни пайтда жамоа етакчисига айланган. Финалда ҳам кўп нарсани унинг қандай ўйнай олиши ҳал этиб беради.

“Бенфика” Еврокубокларда узоқ йиллардан бери ғалаба қозона олмаяпти. Охирги 7 финалнинг барчасида имконият бой берилган. Ўтган асрда бош мураббий бўлиб ишлаган Гутман ўзини ноҳақ ишдан бўшатишгандан кейин клубни лаънатлагани ва унинг кучи 100 йилга етиши ҳақида айтганда кўпчилик бунга шунчаки кулиб қўйганди. Бироқ “Бенфика” Еврокубокларда ўшандан буён зафар қучмади.

Ўтган йили ушбу турнир финалида “Челси” билан ўйинда тўлиқ устунлик қилган бўлишига қарамай, керакли голларни ура олмаган ва ўйин охирида лондонликлар бурчак зарбасидан кейин ғалаба тўпини киритишганди. Кўрамиз, Гутман қарғиши бу йил йўққа чиқармикан ёки йўқ?

Таркиблар борасида муаммо кўпроқ португалияликларда мавжуд. “Севилья”да фақат Хайро дисквалификация сабабли майдонга тушмайди. “Бенфика”да эса Перес, Сальвио ва Маркович шундай жазога йўлиққан. Перес ҳамда Маркович жамоа етакчилари саналади. Уларнинг ўрнини тўлдириб, аввалги савияда ўйин кўрсатиш учун Жуан Жезуш яхшигина бош қотиришга мажбур.

Дарвоқе, “Бенфика” Еврокубокларда қатнашган клублар орасида ўзи иштирок этаётган барча мусобақада ғолиб чиқиши мумкин бўлган ягона клуб бўлиб турибди. Жамоа Португалия чемпионлиги ва лига кубогига эга чиқди. Олдинда Европа Лигаси ҳамда Португалия Кубоги финаллари бор.

Бугунги финалда ҳужумкор жамоалар тўқнаш келади. Демак, барчамизни хавфли вазиятларга бой учрашув кутиб турганига шубҳа йўқ.

СЕВИЛЬЯ – БЕНФИКА

Турин. “Ювентус стэдиум”. 23:45.

Бош ҳакам: Феликс Брих (Германия).

Тахминий таркиблар

“Севилья”: Бету – Коке, Пареха, Фасио, Альберто Морено – Каррису, Мбиа – Рейес, Ракитич, Витоло – Бакка.

“Бенфика”: Артур – Макси Перейра, Луизао, Гарай, Сикейра – Андре Гомеш, Рубен Аморим, Гайтан – Родриго, Лима, Кардосо.

Жароҳатланганлар: Кристофоро, Черишев – Силвиу, Фейса.

Дискваликиация: Хайро – Перес, Сальвио, Маркович.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика