Европа грандлари қизиққан истеъдод эгаси «Ал Аҳли»га ўтди
27 авг 2023 07:45
Новости
Европа грандлари қизиққан истеъдод эгаси «Ал Аҳли»га ўтди
«Сельта» яримҳимоячиси Габриэль Вейга фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради.
«Ал Аҳли» клуби испаниялик 21 ёшли хавбек билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди.
Аввалроқ, Вейгага «Барселона», «Манчестер Сити», «ПСЖ», «Наполи» «Ливерпуль» ва «Челси» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинганди.
Габриэль ўтган мавсум Ла Лигадаги 36 ўйинда 11та гол ва 3та ассистга муаллифлик қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Жидда клуби бунгача Риёд Маҳрез, Роберто Фирмино, Аллан Сен-Максимен, Франк Кесси ва Эдуар Менди билан шартнома имзолаганди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии