Европа чемпионлар лигаси Ла Лига ва Бундеслига вакилларидан "айриладими"? (Превью)
13 мар 2019 18:36
Новости
Европа чемпионлар лигаси Ла Лига ва Бундеслига вакилларидан "айриладими"? (Превью)
Биринчи баҳсда нурсиз дуранг қайд этилган учрашувларнинг иккинчи қисми биринчисидан фарқли равишда ниҳоятда қизғин ўтишига шубҳа йўқ. Каталонияда ҳам, Мюнхенда бизни "қайноқ" жавоб беллашувлари кутмоқда.
Европа чемпионлар лигаси Германия ва Испаниянинг охирги вакиллари "Бавария" ҳамда "Барселона"ни фақатгина ғалаба қаноатлантиради. Чунки биринчи баҳсда сафарда 0:0 ҳисобида дуранг қайд этилгани жавоб баҳсида меҳмонларга мағлубиятдан бошқа исталган натижа етарли бўлади.
Мураббийлар нима деди?
Нико Ковач ("Бавария" бош мураббийи): "Бу ўйинни бутун дунё томоша қилади. Мазкур баҳс нафақат футболчи ёки мураббийлар учун, балки мухлислар ва матбуотнинг ҳам диққат марказидаги муҳим тўқнашув. Ажойиб воқелик. Биз кейинги раундга чиқишни истасак ғалабадан бошқа йўлимиз йўқ. Ўйлашимча, нурсиз дуранг бўлмайди. Бизни узоқ кутилган ва ажойиб муҳитдаги 12-футболчиларимизнинг кўмаги кутмоқда".
Юрген Клопп ("Ливерпуль" бош мураббийи): "Бу ўйиннинг бошқа бир жиҳат билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Барқарор ва аниқ бир ритмда футбол ўйнашимиз талаб этилади. "Бавария" юксак даражадаги жамоа. Мудофаа чизиғида жуда мустаҳкам ўйнаш лозим. Совуққонлик ва ишонч билан ўйнаш асосий қуролимизга айланиши мумкин. Биз ҳеч қандай босимни ҳис қилаётганимиз йўқ. Мюнхенда шунчаки ажойиб футбол муҳити ҳукмронлик қилмоқда. Биламиз, бизга натижа лозим. Лекин бу нарса бизни ҳавотирлантираётгани йўқ. Босим йўқ. Хотиржамлик муҳим. Азалдан менга бу ерга келиш ёқади. Чунки жуда кўп ёқимли хотираларим айнан мазкур стадион билан боғлиқ. Кўплаб голлар қувончи ва ғалаба онларини бошдан кечирганман. Шу боисдан ҳам менга "Альянц Арена"да ўйнаш ёқади".
Эрнесто Валверде ("Барселона" бош мураббийи): "Ички чемпионат билан ЕЧЛ ўйинига тайёрланишнинг фарқи бор. Чунки мусобақа жуда жиддий ва бунга ўзгача ёндошув зарур. Мусобақани кўплаб гранд жамоалар тарк этгани огоҳлик кўнғироғидан дарак. Бу эса исталган натижа руй бериши мумкинлигини билдиради. "Лион"нинг кучли ва кучсиз тарафларини биламиз. Уларни чуқур ўргандик ва таҳлил қилдик. Жамоада яхши футболчилар жамланган. Биз мазкур тўқнашувга тайёрмиз. Ўз ишимизни қилишимиз талаб этилади. Мухлислардан доимгидек ажойиб муҳит ва "қайноқ" қўллаб-қувватловни кутамиз. Улар бизни ҳеч қачон ёлғизлатиб қўйишмайди".
Брюно Женезьо ("Лион" бош мураббийи): "Ўзимизнинг доимги футболимизни намойиш этишимиз лозим. Биламиз, бизнинг қаршимизда жаҳоннинг энг кучли жамоаларидан бири турибди. Осон бўлмаслиги аниқ. Гуруҳ босқичида кучли рақибни мағлуб эта олишимизни исботладик. Бугун мазкур мусобақада иштирокимизни давом эттиришга лойиқлигимизни кўрсатишимиз керак бўлади. "Аякс"нинг "Реал"га қарши ўйини ва уларни мусобақадан чиқариб юборгани бизга қўшимча куч беради. Бугун кўп нарса Мессига боғлиқ. Биз уни зарарсизлантириш режасини тузиб чиқдик. Ўйинда шуни амалда тадбиқ этамиз. Учрашув давомида бардошлик бўлиш ва керак пайтда таваккалга қўл уршимиз лозим".
Бавария Жоэль Матип - 39' |
Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Тур 1/8 14/03/2019, 01:00 3
:
1
Завершен
|
Ливерпуль Садио Мане - 26', Вирджил ван Дейк - 69', Садио Мане - 84' |
Стадион: Allianz Arena, 68145 зрителей
Главный судья: Даниэле Орсато
ЕЧЛ, нимчорак финал. Жавоб ўйинлари.
"Бавария" - "Ливерпуль" (0:0)
"Альянц Арена".
Бош ҳакам: Даниэль Орсато (Италия)
"Бавария": Нойер; Рафинья, Зюле, Хуммельс, Алаба; Мартинес, Тьяго, Гнабри, Хамес, Рибери; Левандовски
Ўйнамайди: Киммих (дисквалификация), Мюллер (дисквалификация), Роббен (жароҳат), Толиссо (жароҳат)
Сўроқ остида: Коман (жароҳат)
"Ливерпуль": Алиссон; Александер-Арнолд, Матип, ван Дейк, Робертсон; Вейналдум, Фабиньо, Хендерсон; Салах, Фирмино, Мане
Ўйнамайди: Кейта (эълон қилинмади), Окслейд-Чемберлен (жароҳат), Гомес (жароҳат)
Сўроқ остида: Александер-Арнолд (жароҳат), Милнер (жароҳат), Ловрен (жароҳат)
Дисквалификация хавфидаги футболчи: Робертсон
Барселона Лионель Месси - 18', Филиппе Коутиньо - 31', Лионель Месси - 78', Жерар Пике - 81', Усман Дембеле - 86' |
Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Тур 1/8 14/03/2019, 01:00 1
:
5
Завершен
|
Лион Люка Тузар - 58' |
Стадион: Camp Nou, 92346 зрителей
Главный судья: Szymon Marciniak
"Барселона" - "Лион" (0:0)
"Камп Ноу".
Бош ҳакам: Симон Маршиньяк (Польша)
"Барселона": тер Стеген; Семеду, Пике, Лангле, Альба; Ракитич, Бускетс, Серхи Роберто; Месси, Суарес
Ўйнамайди: Рафинья (жароҳат), Вермален (жароҳат)
Сўроқ остида: Дембеле (жароҳат)
Дисквалификация хавфидаги футболчи: Семеду
"Лион": Лопеш; Денайер, Марсело, Марсал; Дюбуа, Тусар, Ндомбеле, Менди, Фекир; Дембеле, Депай
Ўйнамайди: Гуйри (жароҳат)
Сўроқ остида: Марсело (жароҳат)
Комментарии