RU

Последние новости

16:10Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси илк турда Хитой Тайпейидан йирик ҳисобда енгилди  1 15:45"Барселона"нинг 4000 дан ортиқ мухлиси Миланга боради  1 15:17Тони Кроос Педрини ўз позициясида энг кучли футболчи деб билади  3 14:50Биринчи учрашувни шоуга айлантирган жамоалар тўқнашуви: Финал чиптаси ўйналадиган "Интер" – "Барселона" ўйини учун превью  8 14:29"Ҳурматли мухлислар, жамоадаги ишим давомида мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат!" — Александр Хомяков  6 14:00​Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг апрель ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 13:59Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати. Япония ва Эрон кейинги босқичда  1 13:42"Пахтакор" Педру Морейра қисқа таътилга чиққанини эълон қилди. Жамоани вақтинча Камолиддин Тожиев бошқаради  15 13:27"Челси" футболчиси "Фламенго" диққат марказида  0 12:53"Ямални икки футболчи қўриқлайди" — Симоне Инзаги  20 12:25Кьеза жамоадошларидан 1 ҳафта кечроқ Англия чемпиони бўлди  3 11:57Гвардиола аргентиналик иқтидорни "Барселона"дан тортиб олмоқчи  7 11:31ОФК келаси U-17 Осиё чемпионатлари мезбонини маълум қилди  21 11:10“Реал“ Трентни клублар ўртасидаги ЖЧда иштироки учун “Ливерпул“га қанча пул таклиф қилгани маълум  4 11:00Суперлига футболчилари ЕЧЛ финалчиларини тахмин қилди  19

Еврофутболда «Юлдузлар жанги», Диёр Имомхўжаевдан аччиқ ҳақиқат ёхуд «Эрудит Спорт» янги сонида ўқинг! Новости

Еврофутболда «Юлдузлар жанги», Диёр Имомхўжаевдан аччиқ ҳақиқат ёхуд «Эрудит Спорт» янги сонида ўқинг!

Мамлакатимизнинг етакчи спорт нашрларидан бири «Эрудит Спорт» газетасининг 12 октябрь, пайшанба сони анонси билан таништириб ўтамиз.

Қайд этиш керак, ушбу сонда ҳам қатор қизиқарли, таҳлилий-танқидий ва долзарб мақолалар ўрин олган.

ХАЙРУЛЛА ҲАМИДОВДАН: «ТАҚДИР ИПИ»

Газетанинг кириш қисмида таниқли журналист ва шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов чиқиш қилган. Ўзига хос ёзиш услубига эга журналист «Тақдир ипи» сарлавҳаси остида ЖЧ-2018 саралаш баҳсларидан кейин актуал ва дунёни иккига бўлаётган «нозик масала» юзасидан мулоҳаза юритган. Албатта, ўқинг!

ДИЁР ИМОМХЎЖАЕВДАН: КЎЧА ФУТБОЛИ ҲАҚИДА…
4-саҳифада журналист Диёр Имомхўжаев ўтган ҳафтада қабул қилинган «Болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш тўғрисида»га қарорга тўхталиб, бу борада айни дамдаги аҳвол ҳақида очиқ-ойдин гапирган…

«ФУТБОЛ ПЛЮС» КЎРСАТУВИ ТИКЛАНАДИМИ? «СПОРТ ТВ»ДА ЯНГИ КЎРСАТУВ…
«Конференция» рукнида мухлислар билан савол-жавоб қилаётган Хайрулла Ҳамидов ўзи муаллифлигидаги «Футбол плюс» кўрсатувни «Спорт ТВ»да тиклаш борасидаги саволга жавоб берган. Қолаверса, муаллиф «Спорт» телеканалида янги кўрсатув ташкил этилаётгани ҳақида айтган.

ДИЁР ИМОМХЎЖАЕВДАН МАДРИД ВА БАРСЕЛОНА ТАҚҚОСИ…
5-саҳифадаги «Конференция» рукнидаги савол-жавобда Диёр Имомхўжаев Испаниядаги сайёҳати давомида Мадрид ва Барселона, «Сантьяго Бернабеу» ва «Ноу Камп» стадионларини таққослаган.

ЖЧГА ЧИҚА ОЛМАГАНИМИЗ ФУТБОЛЧИЛАР ТРАНСФЕР БАҲОСИГА ҚАНДАЙ ТАЪСИР ҚИЛДИ?
Айнан ушбу саволга жавобни газетамизнинг 7-саҳифасида ўқийсиз. Жумладан, муваффақиятсизлик Сергеев, Нестеров ва Жепаров баҳосига салбий таъсир қилган.

ОТА-ЎҒИЛ ВА 10 «ҚАРОҚЧИ»
Журналист Ўткир Жалолхонов «Бунёдкор» клубининг Миржалол Қосимов қўл остида қай даража ўзгарганлиги ҳақида таҳлилий мақола эълон қилган. Чинданам, «Қалдирғочлар»да ўзгариш катта.

ИСТАКЛАР БИРЛАШГАН САРҲАД ЁХУД 24-ТУР ОЛДИДАН
10-саҳифада Олий Лига 24-тур учрашувлари олдидан жамоаларнинг имкониятлари сараланган. «Локомотив» - «Навбаҳор», «Пахтакор» - «Қўқон-1912», «Нефтчи» - «Насаф» қарама-қаршилиги ва яна қатор қизиқарли баҳслар кутмоқда бизни. «Обод» клубининг четлатилиш сабаблари ҳам баён қилинган.
 
ДЎСТЛИК ХИЗМАТИ
Ўзига хос ёзиш услубига эга журналист Улуғбек Раҳмонқулов Юп Хайнкеснинг «Бавария»га келиши ҳақида мулоҳаза юритган. Чинданам, муаллифнинг фикрига қўшилмай илож йўқ.

ДИЁР ИМОМХЎЖАЕВДАН: ҚАРИЧИМИЗ ШУ…
Аксарият мухлислар газетани сўнги саҳифадан бошлашлари бежизга эмас. Айнан сўнгги саҳифадаги «Офсайд» рукнида Диёр Имомхўжаев ўзининг «ўйиндан ташқаридаги» фикрлари билан ўртоқлашади. Бу сафарги «Қаричимиз шу» мақоласи ҳам анча таъсирли ва аччиқ ҳақиқатдир…

ШУНИНГДЕК…
- «Эвертон» инқирози…
- «Ювентус» ва Аньелли муаммоси
- Харри Кейн ҳақида
- «Нант»нинг эртакчиси Раньери
- Голландия, Уэльс ва Россия-2018да ўрни билинадиган термалар…
- Интервью: Серхио Бускетс билан суҳбат
- Ҳафта ўйинлари: «Атлетико» - «Барса», «Милан дербиси», «Ливерпул» - «МЮ» «жанги»
- Европа ва жаҳон футболига оид мақола ва таҳлиллар, ЖЧ-2018 саралаш якунлари.

ДАРВОҚЕ…
«Эрудит Спорт» газетасини 12 октябрь, пайшанба кунидан шаҳар ва туманингиздаги матбуот дўконлари ва хусусий тарқатувичлардан сотиб олишингиз мумкин. Шошилинг!

«Эрудит Спорт» газетаси №82-сони муқоваси:


Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика