Еврофутбол «SPORT» телеканалига қайтмоқда!
18 фев 2014 23:23
Новости
Еврофутбол «SPORT» телеканалига қайтмоқда!
Ниҳоят, ўзбекистонлик футбол ихлосмандлари интиқлик билан кутган воқеалик юз берди.
Баҳор ойининг илк куни - 1 мартдан «Sport» телеканалига Еврофутбол «ҳавоси» қайтади, дея хабар бермоқда «Эрудит Спорт» газетаси.
Айнан ушбу кундан бошлаб, МТРКнинг «Sport» телеканали Европанинг кучли бешлик чемпионатлари сафидан ўрин олган чемпионатлар - Англия Премьер-лигаси, Испания примероси ва Италия А Серияси учрашувларини яна ўзбекистонлик мухлислар ҳукмига ҳавола этишни бошлайди. Бунгача, ушбу телеканалимизда фақат Германия Бундеслигаси ва Франция биринчи дивизиони ўйинлари намойиш этилаётганди.
Хусусан, Спорт ТВнинг 24 февраль - 2 март кунги кўрсатувлар рўйхатидан Европа Чемпионлар Лигаси нимчорак финал баҳслари, Осиё Чемпионлар Лигасидаги Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби иштирокидаги ўйиндан ташқари, баҳорнинг илк кунига тўғри келадиган дам олиш кунларида Англия Премьер-лигаси, Испания Ла-лигаси, Италия чемпионати ва Германия Бундеслигаси тур ўйинларидан ўрин олган марказий учрашувлар жой олган. Жумладан, келаси ҳафтанинг 1 март (шанба) куни телеканалнинг янги «Футбол куни» рукни остида АПЛ доирасидаги «Челси» - «Фулхэм», Бундеслиганинг «Бавария» - «Шальке», А сериянинг «Рома» - «Интер» баҳслари, 2 мартда эса примеронинг «Реал» - «Атлетико», А сериядаги марказий тўқнашув - «Милан» - «Ювентус» учрашувлари тўғридан-тўғри олиб берилади.
Ушбу хабар барча ўзбекистонлик футбол мухлисларини хушнуд этиши аниқ. Зеро, энди миллионлар ўйини ишқибозлари Европа миллий чемпионатларидаги марказий ўйинларини айнан «Sport» телеканали орқали томоша қилиш имкониятига эга бўладилар.
Эслатиб ўтамиз, Спорт ТВ Европа чемпионатлари ўйинларни 2013 йилнинг апрель ойидан тўхтатган эди. 10 ойлик танаффусдан кейин севимли клубларимиз учрашувлари яна ўз телеканалимизга қайтди.

Комментарии