RU

Последние новости

18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  0 18:28"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Шаржа" легионери жамоани тарк этди  3 18:01Назорат ўйини. “Гулистон” “Орол”дан устун келди  1 17:11Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди  12 16:40"Фиорентина"да юрак хуружини бошдан кечирган Бове 14 ойдан сўнг футболга қайтди  2 16:06Рэшфорд яна "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  2 15:35Назорат ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасига қарши ўйинда 0:4 ҳисобида мағлуб бўла туриб, якунда дуранг қайд этди  1 15:02"Арсенал" норвегиялик вингерни нишонга олди  3 14:20"Ливерпуль” Англия терма жамоасининг янги юлдузини трансфер қилишга келишиб олди  4 13:37Пулишичга “Арсенал”, МЮ ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда. "Милан" хавбекни 70-80 млн еврога сотишга тайёр  9 13:10“Ман Сити”, “Ливерпуль” ва “Ман Юнайтед” кузатаётган футболчи 100 млн еврога баҳоланмоқда  5 12:34Шомуродов яна тўпурарлар жадвалида биринчи ўринга қайтадими? Бугун Туркияда Истанбул дербиси бўлиб ўтади, унда ҳамюртларимиз иштирок этади  16 12:27"Манчестер Сити" Игор Тиагони ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  12

Евро-2024. Швейцария илк турда Венгрияни ишончли ҳисобда енгди Новости

Евро-2024. Швейцария илк турда Венгрияни ишончли ҳисобда енгди

Европа чемпионати "А" гуруҳи 1-туридан ўрин олган Венгрия – Швейцария учрашув якунланди.

Европа чемпионати

"A" гуруҳи. 1-тур

Венгрия

Барнабаш Варга - 66'

Чемпионат Европы. Группа A . Тур 1

15/06/2024, 19:00

3
:
1
Завершен

Швейцария

Квадво Дуа - 12', Мишель Эбишер - 45', Брель Эмболо - 90'

Стадион: RheinEnergieSTADION, 41678 зрителей

Главный судья: Slavko Vincic

45'
90'
46'  Адам Ланг (Бендегуз Болла)
66'  Барнабаш Варга
66'  Доминик Собослаи
67'  Адам Надь (Ласло Кляйнхайслер)
69'  Аттила Салаи
79'  Милош Керкез (Мартин Адам)
79'  Аттила Салаи (Мартон Дардаи)
88'  Бендегуз Болла
5'  Сильван Видмер
12'  Квадво Дуа
12'  Мишель Эбишер
45'  Мишель Эбишер
45'  Ремо Фройлер
59'  Ремо Фройлер
68'  Квадво Дуа (Зеки Амдуни)
68'  Сильван Видмер (Леонидас Стергиу)
74'  Рубен Варгас (Брель Эмболо)
86'  Ремо Фройлер (Винсент Сьерро)
86'  Дан Ндойе (Фабиан Ридер)
88'  Мурат Якин
90'  Брель Эмболо

Венгрия – Швейцария 1:3 

Кёльн. "РейнЭнергиШтадион". 18:00

Голлар: Варга 66' – Дуа 12', Эбишер 45', Эмболо 90+3'

Бош ҳакам: Славко Винчич (Словения)

Ёрдамчи ҳакамлар: Томаж Кланчник, Андраж Ковачич (иккиси – Словения)

VAR: Нейц Кайтазович (Словения)

AVARБартош Франковский, Томаш Квятковский (иккиси – Польша)

Тўртинчи ҳакам: Раде Обренович (Словения)

Венгрия – Гулачи, Фиола, Орбан, Ланг (Болла, 46), Салаи (Дардай, 79), Керкез (Адам, 79), Шаллаи, Надь (Кляйнхайслер, 67), Собослаи, Шафер, Варга.

Швейцария – Зоммер, Видмер (Стергиу, 68), Родригес, Шер, Аканжи, Жака, Фройлер (Сьерро, 86), Эбишер, Варгас (Эмболо, 74), Дуа (Амдуни, 68), Ндойе (Ридер, 86).

Огоҳлантиришлар: Видмер (5), Фройлер (59), Салаи (69), Фиола (87).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! ШВЕЙЦАРИЯ ВЕНГРИЯДАН 3:1 ҲИСОБИДА УСТУН КЕЛДИ.  

90+3. ГООООООООООЛ! Ҳимоячининг қўпол хатосидан сўнг бирга-бир ҳолатга чиқиб борган Эмболо тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўйди – 1:3! Чиройли гол! 



90. Иккинчи таймнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

90. Зарба! Жаканинг бош билан берган зарбасини Гулачи қайтарди. 

87. Хавфли ҳолатга чиқиб бораётган Амдунини тўхтатган Фиола огоҳлантирилди. 

86. Швейцарияда 2 та ўзгариш: Фройлер ўрнига Сьерро, Ндойе ўрнига Ридер баҳсни тугатиб қўяди. 

83. Дэн Ндойе яккакурашда ғолиб келганига қарамай, дарвозага яхши зарба бера олмади, тўп дарвоза устуни нарироғидан ўтиб кетди.

81. Ҳаводаги тўпга бош билан зарба бериб, майдонга оёғи билан ноқулай тушган Фабиан Шер ҳакамлар ёрдамига муҳтожлик сезди.

79. Венгрияда 2 та алмаштириш: Салаи ўрнига Дардай, Керкез ўрнига Адам майдонга тушди. 

77. Милош Керкез ҳужум вақтида рақибга нисбатан қоидани бузди, аммо ҳакам қароридан норози.

74. Швейцарияда ўзгариш: Варгас ўрнига Эмболо ўйинга қўшилди. 

72. Зарба! Варгаснинг стандартдан тўпни ўйинга киритиши хавфли якун топди – Шернинг бош билан берган зарбаси бироз ноаниқ чиқди. 

71. Зарбааа! Ндойенинг хавфли зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди, бурчак зарбаси. 

69. Аттила Салаи Ндойени йиқитгани учун огоҳлантириш олди.

68. Швейцарияда 2 та ўзгариш: Видмер ўрнига Стергиу, Дуа ўрнига Амдуни туширилди.

67. Венгрияда алмаштириш: Надь ўрнига Кляйнхайслер учрашувни давом эттиради. 

66. ГОООООООЛ! Собослаининг ҳаволатиб амалга оширган пасидан кейин Варга бош билан гол уриб, ҳисобни қисқартирди – 1:2! Ўйин қизийдиган бўлди. 



63. Уууух! Сал қолишига сал қолди – Шаллаининг узатмасидан сўнг Варга бош билан дарвоза томон зарба берди, ноаниқ. 

62. Бугунги беллашувни томоша қилиш учун 41676 нафар томошабин ташриф буюрибди. 



59. Қанотдан олдинга интилаётган Собослаини очиқчасига ушлаб қолган Фройлер сариқ карточка олди. 

54. Рубен Варгас жарима майдончаси ичида ўзига хос имконга эга бўлди, аммо у якунда жуда кучсиз зарба йўллаб, Гулачини тўп билан таъминлади.

52. Зарбалар бўйича кўрсаткичга назар ташласак, венгрияликлар 3 та зарба йўллашган, шулардан 1 таси аниқ чиққан, швейцарияликлар эса аллақачон 9 марта зарба беришибди ва шулардан 4 таси дарвозага аниқ борган. 

49. Милош Керкез тўпни ичкарига ошириб берди, бироқ ҳимоячилар тўпги ўз жарима майдончасидан узоқлаштирдилар.

48. Зарбааа! Квадво Дуанинг зарбасини Петер Гулачи маҳорат кўрсатиб, қайтара олди.

46. Венгрияда ўзгариш: Ланг ўрнига Болла ўйинни давом эттиради.

46. Иккинчи тайм бошланди!

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:2. Танаффус!

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди.

45. ГОООООООООЛ! Мешиль Эбишернинг ерлатиб йўллаган зарбаси дарвоза тўридан жой олди. Унинг зарбаси дарвозабон учун жуда ноқулай бўлди, сабаби тўп ҳимоячилар орасидан ўтиб борганди. Ҳисоб – 0:2!



42. Гранит Жака қоидани бузиш эвазига рақибни майдонга қулатди, ҳакам ҳуштаги чалинди.

37. Сильван Видмер ичкарига пас узатди, бироқ ҳимоячилардан бири ўз вақтида тўпни тепиб юборди. 

32. Рикардо Родригес рақибга нисбатан қўполлик ишлатди. Венгрияда жарима зарбаси.

27. Шафер Варгасни "подкат" билан тўхтатиб қолди, мухлислар норози. Такрорда кўрдикки, бу жуда қўпол ҳаракат тоифасига кирмайди.  

26. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 33% – 67%. Ҳозирча венгрияликлар жуда суст. 

22. Зарба! Фабиан Шернинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди. 

20. Ууууух! Рубен Варгас ҳимоячилар хатосидан сўнг тўпни эгаллаб олиб, бирга-бир чиқиб кетди. Унинг зарбасини Петер Гулачи қайтарди, қойилмақом сэйв!

17. Рикардо Родригес бурчак зарбаси орқали тўпни ичкарига оширди, аммо ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

12. Бироз ўтиб VAR ишга киришди ва голни инобатга олди. Ҳеч қандай офсайд йўқ. 

12. ГОООООООЛ! Квадво Дуа дарвозани ишғол этди, аммо қанот ҳаками байроқчасини кўтарди.



10. Зарбааа! Венгрия ярим ҳимоячиси Роланд Шаллаи олисдан дарвозани нишонга олди, бироз ноаниқ.  

8. Ҳозирги дақиқага келиб Мурат Якин қўл остидаги швейцарияликлар анча ишончли ҳаракат қилишмоқда. 

5. Швейцария ҳимоячиси Сильван Видмер қўпол ҳаракат қилгани учун огоҳлантирилди. 

2. Эътиборлиси, бугун ҳар икки жамоа ҳам бир хил тактик схемадан фойдаланади. Футболчиларнинг майдондаги жойлашуви 3-4-2-1 тактик схемасига асосланган. 

1. Баҳс бошланди! 

- Учрашув 18:00 да старт олади. 

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика