RU

Последние новости

17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  0 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  3 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  1 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  7 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  4 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  0 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  1 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  4 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0 12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  4 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0

Евро-2024. Швейцария амалдаги чемпионни мағлуб этиб, дастлабки чорак финалчига айланди Новости

Евро-2024. Швейцария амалдаги чемпионни мағлуб этиб, дастлабки чорак финалчига айланди

Евро-2024 1/8 финал доирасидаги Швейцария — Италия ўйини якунланди.

Швейцария — Италия 2:0

Гол: 1:0 – 37 Фройлер, 2:0 – 46 Варгас.

Швейцария – Зоммер, Родригес, Шер, Аканджи, Эбишер (Штеффен, 90), Джака, Фройлер, Варгас (Цубер, 71), Ридер (Стергиу, 71), Ндойе (Сьерро, 77), Эмболо (Дуа, 77).

Италия – Доннарумма, Ди Лоренцо, Манчини, Бастони, Дармиан (Камбьязо, 75), Кристанте (Пеллегрини, 75), Барелла (Ретеги, 64), Фаджоли (Фраттези, 86), Эль-Шаарави (Дзакканьи, 46), Кьеза, Скамакка.

Огоҳлантиришлар: Барелла (35), Эль-Шаарави (45), Манчини (57).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. Жуда ёмон ўйин кўрсатган амалдаги қитъа чемпиони Италия мусобақа билан хайрлашди. 

90. Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

83. Хавфли вазият! Жаканинг пасидан сўнг Цубер хавфли зарба йўллади.

79. Фройлернинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

74. Хавфли вазият! Скамакка яқин масофадан рақиб дарвозасини ишғол қила олмади, унинг зарбаси устунга тегиб қайтди.

73. Ретегининг олис масофадан йўллаган зарбаси кучли чиқмади.

66. Ридернинг жаримадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

63. Италиянинг ҳужум ташкил этишга бўлган уринишлари муваффақиятли амалга ошмаяпти. 

57. Ридерга нисбатан қоидабузарлик ишлатган Манчини огоҳлантирилди.

52. Хавфли вазият! Шер ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйишига бир баҳя қолди. Дарвозабон жойида қотиб қолганди. Ҳимоячининг бахтига унинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

46. ГОЛ! Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқасидаёқ рақиб жарима майдонига кириб борган Варгас айланма зарба билан Доннарумманинг олис бурчагини аниқ нишонга олди.


46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+1. Хавфли вазият! Ридер жаримадан рақиб дарвозасининг яқин бурчагини нишонга олди, Доннарумма қийинчилик билан тўпни қайтарди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

45. Эль-Шаарави ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Италия жарима майдони яқинида стандарт белгиланди.

37. ГОЛ! Чап қанотдан бошланган ҳужумни рақиб жарима майдонига кириб борган Фройлер чап оёқда муваффақиятли тарзда якунлади.


35. Тезкорлик билан олдинга бораётган Ридерни тўхтатиб қолган Барелла огоҳлантирилди.

32. Родригеснинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

26. Хавфли вазият! Кьеза рақиб жарима майдонига кириб бориб, зарба йўллади, бу сафар Зоммер моҳирлик кўрсатди.

24. Хавфли вазият! Эмболо рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, узоқ бурчакни нишонга олишга ҳаракат қилди, бироқ Доннарумма ўз маҳоратини намойиш этди.

19. Италия стандартга эга бўлди. Комбинацион қўлланмани Ди Лоренцо голга айлантира олмади. Устига-устак у ўйиндан ташқари ҳолатда қолган экан.

14. Мезбонларда стандарт вазият юзага келди. Эбишернинг узатган тўпи тўппа-тўғри Доннарумманинг қўлларига бориб тушди.

11. Жаканинг узатмасидан сўнг Ндойе тўпни тўхтатмасдан зарба беришга ҳаракат қилди, бироқ унинг уриниши кўнгилдагидек чиқмади.

6. Дастлабки дақиқаларда тенг кураш кечмоқда. Ҳозирча хавфли вазият яратилмади.

1. Учрашув бошланди. Швейцария футболчилари қизил, Италия ўйинчилари кўк рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика