RU

Последние новости

17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  0 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  6 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  6 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  4 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  3 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  49 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  13

Евро-2024 олдидан Рўзиқул Бердиев: "Дания ва Австрия терма жамоалари турнирда кутилмаган натижа қайд этади" Новости

Евро-2024 олдидан Рўзиқул Бердиев: "Дания ва Австрия терма жамоалари турнирда кутилмаган натижа қайд этади"

Бир неча кундан сўнг ҳар тўрт йилликнинг нуфузли турнирларидан бири Европа чемпионати старт олади.

Табиийки, мусобақага бўлган қизиқиш аввалгиларидан қолишмаяпти. ОАВ, футболчилар, мухлислар барча ўзгача тайёргарлик билан банд. Биз шу ўринда Суперлига мураббийларидан Евро-2024 турнирида қайси терма жамоага мухлислик қилишлари ҳақида сўрашда давом этамиз. Бу сафар саволларимизга "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев жавоб берди. 

- Европа чемпионатида кимга мухлислик қиласиз ва нима учун?

- Туркия ва Грузияга мухлислик қиламан.

- Бу мусобақада қайси терма жамоадан кутилмаган натижа кутяпсиз?

- Дания ва Австрия терма жамоалари турнирда кутилмаган натижа қайд этади.

- Биринчи кўрган Европа чемпионатингиз қайси бўлган, уни қандай хотирлайсиз?

- 1988 йилги Европа чемпионати мен кўрган илк турнир ҳисобланади. СССР терма жамоаси ўшанда ажойиб ўйин кўрсатганди. Финалда Нидерландия учлиги Ван Бастен, Рудд Гуллит, Франк Райкард шунчаки ёрқин таассурот қолдирган. Тотал футбол ва Ван Бастен ижросидаги тарихдаги энг чиройли голлардан бирининг урилиши билан ёдимда қолган. 

- Сизнингча, турнир фаворити ким ва чемпионлик учун имконият қайси терма жамоада юқори?

- Менимча, Германия ва Францияда имконият кўпроқ. 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика