RU

Последние новости

22:10"Бунёдкор" икки нафар легионер билан хайрлашди  3 21:45"Сўғдиёна" иккинчи даврага тайёргарликни Туркияда олиб боради  5 21:15Суперлига. Кимнинг дарвозаси томон кўп пенальти белгиланган, қизил карточкалар бўйича қайси клуб етакчи?  5 20:43МЮ ва "Марсель" музокаралар ўтказишмоқда  3 20:15Пикфорд Евро тарихидаги энг яхши иккинчи дарвозабон  3 20:09Германияда эртага ярим финал, Европадаги 26 кун, Евро билан яшаётган немислар  2 19:53Дунёнинг энг қиммат клуби аниқланди  5 19:32"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси билан хайрлашади  3 19:12Афсонавий Бугало дарвозасига хет-трик. Ахбор Имомхўжаев хотира турнири старт олди  7 19:02"Дўстлик Тошкент" Шерзод Қодировнинг "Динамо"га ўтиши борасида муносабат билдирди  2 18:58БМБ футзал клуби Бразилия терма жамоаси аъзосини трансфер қилди  4 18:35Далер Шарипов: "Ўзбекистонлик олимпиячилар совринли ўрин учун кураша олишади"  2 18:14Coca Cola Tour. FIFA музейига саёҳат, бу ерда Ўзбекистондан нима бор?  2 18:0841 ёшли Пепе Саудия Арабистонида ўйнаши мумкин  6 17:50"Футбол олами". "Нефтчи" Фарғонадаги финалда ўйнай олмайди — Ўзбекистон кубогининг 1/8 финали ҳақида барчаси  3

Евро-2024. "Қизил фурия" Германияни мусобақадан чиқариб юборди Новости

Евро-2024. "Қизил фурия" Германияни мусобақадан чиқариб юборди

Евро-2024 мусобақаси чорак финалидан ўрин олган илк учрашув бўлиб ўтди.

Евро-2024
1/4 финал
Испания – Германия 2:1
21.00, "МХП-Арена" стадиони
Голлар: 1:0 – 51 Ольмо, 1:1 – 89 Виртц, 2:1 – 119 Мерино.

Испания – Унаи Симон, Карвахаль, Лапорт, Ле Норман (Начо, 46), Кукурелья, Фабиан Руис (Хоселу, 90), Родри, Педри (Ольмо, 8), Уильямс (Мерино, 80), Ямаль (Ферран Торрес, 63), Мората (Ойарсабаль, 80).

Германия – Нойер, Рюдигер, Та (Мюллер, 80), Раум (Миттельштедт, 57), Кроос, Гюндоган (Фюллькруг, 57), Джан (Андрих, 46), Киммих, Хавертц (Антон, 90), Сане (Виртц, 46), Мусиала.

Огоҳлантиришлар: Рюдигер (13), Раум (28), Ле Норман (29), Андрих (56), Кроос (67), Миттельштедт (73), Ферран Торрес (74), Унаи Симон (82), Шлоттербек (90), Виртц (94), Карвахаль (100), Родри (110), Ундав (113), Мората (120+1), Фабиан Руис (120+1).

Четлатиш: Карвахаль (120+5).


Испания

Дани Ольмо - 51', Микель Мерино - 119'

ЕВРО - финал . Тур Quarter Finals

05/07/2024, 21:00

1
:
2
Finished AET

Германия

Флориан Вирц - 89'

Стадион: Stuttgart Arena, 54000 зрителей

Главный судья: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
120'
8'  Педри (Дани Ольмо)
29'  Робен Ле Норман
46'  Робен Ле Норман (Начо Фернандес)
51'  Дани Ольмо
51'  Ламин Ямаль
63'  Ламин Ямаль (Ферран Торрес)
74'  Ферран Торрес
80'  Нико Уильямс (Микель Мерино)
80'  Альваро Мората (Микель Ойарсабаль)
82'  Унаи Симон
100'  Даниэль Карвахаль
102'  Фабиан Руис (Хоселу)
110'  Родриго Эрнандес
119'  Микель Мерино
119'  Дани Ольмо
120'  Фабиан Руис
120'  Даниэль Карвахаль
13'  Антонио Рюдигер
28'  Давид Раум
46'  Эмре Джан (Роберт Андрих)
46'  Лерой Сане (Флориан Вирц)
56'  Роберт Андрих
57'  Давид Раум (Максимилиан Миттельштедт)
57'  Илкай Гюндоган (Никлас Фюллькруг)
67'  Тони Кроос
73'  Максимилиан Миттельштедт
80'  Джонатан Та (Томас Мюллер)
89'  Флориан Вирц
89'  Йозуа Киммих
89'  Нико Шлоттербек
91'  Кай Хаверц (Вальдемар Антон)
94'  Флориан Вирц
113'  Дениз Ундав



Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


Бўлди, Испания Европа чемпионати мезбонини мусобақадан чиқариб юборди!

120+6-дақиқа. ҚИЗИЛ! Дани Карвахаль иккинчи сариқ ва қизил карточка олди. 

120+3-дақиқа. Никлас Фюллькруг қанотдан узатилган тўпга зарба берди, лекин бироз ноаниқ.

120-дақиқа. Иккинчи экстра-таймга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

119-дақиқа. ГООООООООЛ! Микель Мерино боши билан Нойер дарвозасини ишғол қилди.

117-дақиқа. Унаи Симон ажойиб сейв ёрдамида тўпни дарвоза тўрига бориб тушмаслигини таъминлади.

115-дақиқа. Ёнидан Вирц катта тезликда югуриб ўтиб кетгач, Начо майдонга қулади.

112-дақиқа. Крооснинг оёқ томирлари тортишиб қолди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатгани чиқиб келишди.

109-дақиқа. Германия қарши ҳужум уюштирди, лекин Вирц ва Мусиала вазиятни чўзиб юборишди.

108-дақиқа. Рюдигер хавфли вазиятда ишончли ўйнади ва бундан жуда хурсанд.

107-дақиқа. Испания дарвоза томон пенальти белгиланиши мумкин эди. 

106-дақиқа. Иккинчи экстра-тайм старт олди!

105+1-дақиқа. Флориан Вирц жамоасини олдинга олиб чиқиши мумкин эди. Бироқ тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

105-дақиқа. Биринчи экстра-таймга 1 дақиқа қўшиб берилди!

104-дақиқа. Микель Оярсабаль жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди, лекин ноаниқ.

102-дақиқа. Ўзгариш! Фабиан Руис ўрнига Хоселу майдонга туширилди.

100-дақиқа. Огоҳлантириш! Дани Карвахаль ўйин қоидаисини бузди. 

95-дақиқа. Испания тўпни назорат қилмоқда.

91-дақиқа. Ўзгариш! Кай Хаверц ўрнига Вальдемар Антон ўйинга қўшилди.

Бўлди, ҳакам Энтони Тейлор асосий вақт якунланини билдирувчи ҳуштагини чалди. Олдинда экстра-таймлар!

90+4-дақиқа. Германия кетма-кет ҳужум уюштирди, лекин ҳар икки қанотдан узатилган тўпни ҳам дарвозага йўллай оладиган футболчи топилмади. 

90+2-дақиқа. Кроосга нисбатан фол қайд этилди. 

90-дақиқа. Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

89-дақиқа. Огоҳлантириш! Захирадаги Нико Шлоттербекка сариқ. 

89-дақиқа. ГООООООЛ! Флориан Виртц Германияни қутқариб қолмоқда! 

85-дақиқа. Фол, Германия учун стандарт вазият. Тўп олдида Тони Кроос.

83-дақиқа. Айнан Симоннинг хатосидан кейин Кай Хаверцда ўта қулай имконият бўлганди, бироқ "Арсенал" футболчисининг зарбасига аниқлик етишмади. 

82-дақиқа. Огоҳлантириш! Ўйин вақтини сунъий равишда чўзгани учун Унаи Симонга сариқ кўрсатилди.

80-дақиқа. ЎзгаришЖонатан Та ўрнига Томас Мюллер туширилди.   

80-дақиқа. ЎзгаришларНико Уильямс ва Альваро Мората ўрнига Микель Мерино ва Микель Оярсабаль тушди.   

76-дақиқа. Никлас Фюллькруг ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Бироқ унинг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди.  

74-дақиқа. Огоҳлантириш! Ферран Торрес тактик фол ишлатди. 

73-дақиқа. Огоҳлантириш! Максимилиан Миттельштадт рақибини туртиб юборди.  

69-дақиқа. Немисларнинг яна бир уриниши омадсизликка учради.

67-дақиқа. Огоҳлантириш! Тони Кроос қарши ҳужумга қочаётган Дани Ольмони қўполлик билан тўхтатгани учун унга сариқ карточка кўрсатилди. 

63-дақиқа. Ўзгариш! Ламин Ямал ўрнини Ферран Торресга бўшатиб берди.  

60-дақиқа. Вирцнинг зарбасидан кейин тўп Кукурельяга тегиб майдонни тарк этди. Бурчак зарбасидан наф чиқмади. 

57-дақиқа. Ўзгаришлар! Гюндоган ва Раум ўрнига Максимилиан Миттельштадт ва Никлас Фюллькруг ўйинга қўшилди.   

56-дақиқа. Огоҳлантириш! Роберт Андрих сариқ карточка олди. 

55-дақиқа. Ямал ва Нико Уильямс тандеми рақибларини чалғитиб ташлади, лекин охирги зарбани берадиган футболчи топилмади. 

54-дақиқа. Голдан кейин ўйин бирдан тезлашиб кетди. 

52-дақиқа. ГООООООООЛ! Дани Ольмо Испанияни олдинга олиб чиқди. Ямалдан голли узатма. 

48-дақиқа. Андрих дарвоза томон зарба берди, аммо унинг уриниши ҳам омадсиз чиқди.

47-дақиқа. Альваро Мората яхши имкониятга эга бўлганди. Бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади.

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

Ўзгаришлар! Немисларда ҳам икки футболчи алишди. Вирц ва Андрих тушди. Эмре Жан ва Лерой Сане учун ўйин якунланди.

Ўзгариш! Испанларда марказий ҳимоячи алишди. Робин Ле Норман ўрнини Начо эгаллади.  

45+3-дақиқа. Бўлди, Энтони Тейлор биринчи бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. 

45+2-дақиқа. Гюндоганга нисбатан қўполлик ишлатилди. Вазиятни охиргача кутиб турган ҳакам Сане тўпни йўқотгач, кечиктирилган фолни қайд этди. 

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

45-дақиқа. Ламин Ямаль жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба йўллади, аммо бу Нойерга муаммо туғдирмади.  

44-дақиқа. Испания тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.  

39-дақиқа. Кай Хаверцнинг узатмадаги хатосидан кейин Ольмо тўпни эгаллаб олди ва кучли зарба берди, Нойер бу сафар ҳам сейв ижро этди. Мората эса қайтган тўпни на дарвозага, на шерикларига йўллай билди.   

36-дақиқа. Нико Уильямс жарима майдончасигача кириб борди ва зарба йўллади, Нойер тўпни қайтарди. Қўшимчасига, ҳакамлар ўйиндан ташқари ҳолат қайд этишди.  

35-дақиқа. Ле Норманнинг хатосидан кейин Унаи Симон зарбани ишончли тарзда бартараф этди. 

29-дақиқа. Огоҳлантириш! Энди Робин Ле Норман сариқ карточка ишлаб олди. У Гюндоганни қўполлик билан тўхтатди. Акс ҳолда немислар ўта хавфли ҳужумга ўтиб кетиши мумкин эди. 

28-дақиқа. Огоҳлантириш! Дани Карвахалга нисбатан фол учун Раум огоҳлантирилди. 

25-дақиқа. Узатмадан кейин Та зарба берди, лекин уриниши кучли чиқмади.

24-дақиқа. Киммих яна олдинга ўтди, бу сафар унга нисбатан фол ишлатилди. 

23-дақиқа. Льяпорт олдинга ўтиб, кучли зарба берди, лекин Нофер ҳам ишончли ҳаракат қилди. 

21-дақиқа. Киммих ўз қанотидан узатмани амалга оширди ва Кай Хаверц баланд сакраб тўпни дарвозага йўллашни уддалади, аммо Унаи Симон ҳам ўз ўрнида. 

17-дақиқа. Ҳар икки жамоа навбати билан ҳужумга ташланди. Лекин ҳозирча охирги зарбаларга аниқлик етишмади. 

14-дақиқа. Огоҳлантириш! Антонио Рюдигер тўпга ета олмади ва жарима майдончасига кириб кетаётган Дани Ольмони қўполлик билан тўхтатди. 

12-дақиқа. Нико Уильямс бир айланиб зарба берди, лекин ноаниқ.

11-дақиқа. Германиянинг чап қанотдан ривожлантирилган ҳужуми бесамар кетди.

8-дақиқа. Ўзгариш! Педриннинг ўрнига Дани Ольмо ўйинга қўшилди!

6-дақиқа. Педри яна майдонда ётибди. Испанлар эътирозини яшириб ўтирмаяпти. Ўйин чинакамига курашларга бой тарзда старт олди. 

4-дақиқа. Кроос майдон марказига яқин зонада Педрига нисбатан кескин ҳаракат қилди. 

1-дақиқа. Учрашув бошланди! 


Рейтинг: +12   

Комментарии

+26   
05 июл 21:15:54
F.K.N.
Огзини ëпиб кутини очиб берадиган лгбт лар термасини итариб ташласа яхши буларди Испания.
+26   
05 июл 21:07:06
Jamshid Agzamov
Хароми фашист. Единг Педрини
+23   
05 июл 21:12:39
Менинг исмим КЕН
Ғирт ифлос экан-ку Кросс фашист. Педрини синдиргани учун сариқ, Ямалнинг оёғини босгани учун иккинчи сариқ берилиши керак эди ифлосга.
+23   
05 июл 21:12:08
WalveRine-_-6
Kroosning oxirgi oyini bolishini chin yurakdan xohliman bunaqa isqirt oyini uchun.
+20   
05 июл 21:24:17
Jamshid Asadov
Ispaniyaga omad! Kroos yaxshi ish qilmadi. Halol o’ynash kerak. Bugungi o’yin uning terma jamoadagi ohirgi o’yini bo’lishiga tilakdoshman.
+20   
05 июл 21:08:24
WalveRine-_-6
Kroos tvar
+16   
05 июл 21:29:56
Tohir P
Бу бахс , Барселона гегемонлик килган эл-классико ларга ухшаб кетмокда.Уша пайтларда Реал Барсанинг технал футболчиларини факат куполликлар билан тухтатиб коларди.
+14   
05 июл 21:56:40
Oliver Kan
Krosga birinchi qoʻpoligi uchun sariq kartochkaga 100 foiz haqli edi
+13   
05 июл 21:05:26
Mavlon Raimov
Kroos ga sariq ber
+11   
05 июл 23:40:23
Мирзохон
Яша Испания!! Йўлидан чиққанини босиб ўтиб кетмоқда!!
Кросс учун жазо бўлди бу.
+11   
05 июл 23:39:43
barselona7
Ответ на комментарий пользователя Rasul M
İspani germany oynayapdi Ronaldu bogliqlik bormi
Йўқ албатта. Аммо бир ойдан бери бўлаётган ўйинларни кўряпсизми? Боя комментда "йиғлоқилар" деб ёзяпсиз. Бир йилдан бери кўраётган ўйинларимда фақат Роналдуни майдонда йиғлаб юрганини кўрдим.
+11   
05 июл 23:35:22
Tulkin Alimov
Ответ на комментарий пользователя Rasul M
Bularni xali bugungacha kotlari achisyapdi lekin tan olishmaydida Real champion boldi Championlar ligasini yutdi chidolishmayapdi...Bularni dalban klublari esa pensionerlarni transfer qilyapdi murabbiyni klon qilishdi qolishga kondirshdi keyin ketishga majbur qilishdi birovlar shartnoma imzolashni istamagan futbolchilarni qidirip topup olibkelib oynatishmoqda shunga ich ichlaridan yonishmoqda
Расулбек Реал чемпион, Реал энг зўри, манашу Еврониям Реал ютади, энди тинчланиб футбол кўр.
+9   
05 июл 22:48:05
Tohir P
Немислар кайтди
+9   
05 июл 22:05:52
barselona7
Ответ на комментарий пользователя Rasul M
Yigloqila uygonishdi sababi Achishib yurgan kotlari oziga keldi endi yana chaynay boshlashadi
Йиғлоқилар??? Ҳозир Роналду ўйнагани йўқку.
+9   
05 июл 21:40:13
Нурали Кодиров
Хакам Германия томонда булса, шархловчилар Испания томонда. Босинглар газини.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика