RU

Последние новости

19:20"Боруссия" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олади  0 18:43Расман: U-20 Осиё кубогида чемпион бўлган футболчимиз легионерга айланди  2 18:18Флик "Барса" ҳақида: "Манчестер Сити"дек иш тутмоқчимиз"  0 17:41"Барселона" Европа чемпионининг трансфери устида ишлашни бошлади  1 16:53"Пахтакор" фахрийлари 11 август куни Минскда "Динамо"га қарши ўйнайди  7 16:11Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  7 15:29Расман: "Навбаҳор" ёзда 7 футболчини ўз сафига қўшиб олди  16 14:57"Мен ҳамон МЮ билан АПЛ ва ЕЧЛни ютишни орзу қиламан"  4 14:32Англия терма жамоаси футболчиси тез орада "Атлетико"га ўтади  2 13:33Гвардиола: "Улар бизга муаммо туғдиришди"  5 13:04"Челси" яна бир дарвозабонга пул сарфлади, энди уларда 7 нафар посбон бор  4 12:27Суперлига. Андижондаги марказий ўйинни ким бошқаради? 14-турнинг дастлабки 3 ўйини ҳакамлари маълум  5 11:59ОЧЛ тугатилди, энди янги мусобақа кўрамиз  26 11:26Ўзбекистон делегациясига Футзал Жаҳон чемпионати-2024 кубогини топшириш маросими бўлиб ўтди  4 10:56"Локомотив" эртага янги ўйинчиларни таништиради  1

Евро-2020'ни кимлар ўтказиб юборади? Новости

Евро-2020'ни кимлар ўтказиб юборади?

Европа чемпионати бошланишига кам вақт қолди.

Кўпгина терма жамоалар футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхатини эълон қилишди, Белгия терма жамоаси эса аллақачон турнирга ариза топширишга улгурди. Афсуски, катта футболчиларнинг барчаси ҳам қитъанинг энг нуфузли мусобақасида иштирок эта олмайдилар – айримларга жароҳат ҳалақит қиляпти. Қуйида шундай ўйинчилар ҳақида маълумот бермоқчимиз.

Марк-Андре тер Штеген (дарвозабон, Германия терма жамоаси)

Тер Штегенннинг яқинлашиб келаётган Европа чемпионатини ўтказиб юбориши ҳақида хабар шов-шувларга сабаб бўлди. Дарвозабон бу ҳақда инстаграмдаги саҳифаси орқали мухлисларини хабардор қилди. “Клуб тиббиёт ходимлари билан биргаликда тиззамни қўшимча операция қилиш тўғрисида қарор қабул қилдик. Евро-2020ни ўтказиб юбораётганимдан афсусдаман. Кўп йиллардан буён биринчи марта мамлакатимни ўз уйимда мухлис сифатида қўллаб-қувватлайман. Турнирда ғолиблик шоҳсупасига кўтарилишимизга умид қиламан! Мавсумлар оралиғидан кейин томошабинлар қаршисида майдонга тушишни истайман, уларни жудаям соғиндим! Ушбу оғир мавсумда қўллаб-қувватлаганингиз учун миннатдорчилик билдираман, ўзингизни асранг!” – деб ёзади дарвозабон.

Тер Штеген 20 май куни операция столига ётади ва шу сабабли, Ла Лиганинг сўнгги турини ўтказиб юборади. Аммо Германия терма жамоаси дарвозабонлар масаласида хавотирланмаса бўлаверади, чунки Бундестимда Нойер ва Лено сингари ажойиб киперлар бор. 

Виржил ван Дейк (ҳимоячи, Нидерландия терма жамоаси)

“Ливерпуль” ҳимоячиси ушбу мавсумда атиги бешта учрашувда майдонга тушди – у 2020 йилнинг октябрида  “Эвертон”га қарши учрашувда жароҳат олганди. Ван Дейк тикланиш жараёнини давом эттирмоқда ва клуб матбуот хизматига қитъа чемпионатига иштирок қилолмаслигини маълум қилди.

“Жароҳатланганимдан бери узоқ йўлни босиб ўтдим. Ҳозирча ҳаммаси асоратсиз, яхши кетмоқда. Яқинда ўзим тўғри деб билган қарорни қабул қилдим. Еврога бормаслик ва мавсумлар оралиғида якуний тикланиш босқичига киришишни тўғри деб билдим. Мен янги мавсумда тайёр ҳолда сафга қайтишга эътибор қаратганман ва бу аниқ мақсад. Албатта, қитъа чемпионатида иштирок этмаслигим ва мамлакат шарафини ҳимоя қилолмаётганим учун тушкунликдаман, аммо барча ушбу ҳолатни тўғри қабул қилиши керак”, – дейди ҳимоячи.

Ансу Фати (ярим ҳимоячи, Испания терма жамоаси)

“Барселона” ярим ҳимоячисининг яна бир бор операция қилиниши кераклиги тўғрисида анча вақтдан бери гапирилмоқда. 2020 йилнинг ноябрь ойида “Бетис” билан ўтган учрашувда Фати тиззасидан жиддий жароҳат олди ва футболчининг тўрт ойдан сўнг сафга қайтиши кутилаётганди. Бироқ ярим ҳимоячини муваффақиятли тиклаш учун амалга оширилган турли даволаш тадбирлари самара бермади. Эндиликда Фати тиззасини қайта тиклаши учун Европа чемпионатини ўтказиб юбориши керак.

Харви Барнс (ярим ҳимоячи, Англия терма жамоаси)

2020 йилнинг октябрь ойида Барнс терма жамоадаги дебютини ўтказди –  Уэльсга қарши ўртоқлик учрашувида захирадан майдонга тушди. Сўнгги икки йил ичида Барнс “Лестер”нинг асосий қуролларидан бирига айланди. Жорий мавсумда у барча турнирларда 35 учрашувда майдонга тушиб, 13 бор рақибларини ранжитди ҳамда тўрт голга ҳаммуаллифлик қилди. Ярим ҳимоячи тиззасидан олган жароҳати туфайли Евро-2020да миллий терма жамоасига ёрдам бера олмайди. “Лестер” бош мураббийи Брендан Рожерснинг таъкидлашича, Харви мавсумолди йиғин арафасида таркибга қайтади.

Кшиштоф Пёнтек (ҳужумчи, Польша терма жамоаси)

Форвард тўпиғидаги шикастланиш сабабли Еврода терма жамоасига ёрдам беролмайди – бу ёқимсиз воқеа 12 май куни юз берди. Кшиштоф мусобақанинг саралаш босқичида ажойиб ўйин намойиш этди (олти ўйинда тўрт гол). Ижтимоий тармоқларда хабар қилинишича, “Герта” тарихидаги энг қиммат футболчи (32 миллион евро) аллақачон операция қилинган. 

“Жароҳат мен орзу қилган Евро-2020да ўйнашимга имкон бермайди. Бироқ ҳаётда бўлгани каби футболда ҳам ҳеч нарса сабабсиз бўлмайди деб ишонаман. Биламан, Худонинг мен учун режаси бордир. Мен бунга ижобий қарайман. Мен ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ бўлиб қайтиш учун қўлимдан келган ҳамма ишни қиламан”, – деб ёзади футболчи.

Златан Ибрагимович (ҳужумчи, Швеция терма жамоаси)

Ушбу мавсумда ҳам Ибра рақибларини голлари билан хафа қилди, аммо ўзи ҳам жароҳатлар туфайли улардан кам дилсиёҳ бўлгани йўқ. Златан турли жароҳатлар ва коронавирус туфайли А Сериянинг 17 учрашувини ўтказиб юборди. Шунга қарамай, форвард 19 учрашувда 15та гол ва 2та ассист билан “Милан”га ҳужум чизиғида кўп фойда келтирди.

Швеция терма жамоаси бош мураббийи Янне Андерссоннинг айтишича, Златан терма жамоага турнирда ёрдам бера олмайди.

“Мен Златан билан суҳбатлашдим, афуски, жароҳати ушбу ёзда Евро-2020да иштирок этишга йўл қўймаслигини айтди. Албатта, бу Златан учун ҳам, биз учун ҳам қайғули хабар. Умид қиламанки, у имкон қадар тезроқ майдонга қайтади”, – дея Андерссоннинг сўзларидан иқтибос келтиради Football Italia нашри.

Марко Ройс (ярим ҳимоячи, Германия терма жамоаси)

Футболчининг ўзи хабар берганидек, Ройс ҳам Евро-2020 турниридан бенасиб қолмоқда. “Оғир, чарчоқли, аммо бахтимга муваффақиятли мавсумдан сўнг Йоахим Лёв билан келишиб, Европа чемпионатига бормасликка қарор қилдим. Бу қарорни қабул қилиш мен учун қийин бўлди, чунки мен доимо ўз мамлакатим шарафини ҳимоя қилишдан мамнун бўлганман. Лекин оғир ўтган йилдан сўнг, танамга тикланиш учун вақт беришга қарор қилдим. Танаффусдан янги мавсумни янги куч билан бошлаш учун фойдаланаман. Йоахимга ва терма жамоамизга энг эзгу тилакларимни билдираман. Жамоа учун қайғураман ва икки қўлимни бирлаштираман”, – деб ёзади ярим ҳимоячи.

Ройс Евро-2012 бронза медали совриндори бўлган ва 2016 йилда жароҳати туфайли Франциядаги турнирни ўтказиб юборганди. “Борусия” яримҳимоячиси Евро-2020 саралаш ўйинларида тўртта самарали ҳаракат (учта гол, битта голли пас) амалга оширди.

Бонус: Жордан Хендерсон (ярим ҳимоячи, Англия)

“Ливерпуль” сардори февраль ойида чов қисмидан жароҳат олганди ва шу вақтдан бери майдонга тушмади. Унинг яқинлашиб келаётган турнирда иштирок этиши, рўйхатдаги бошқа футболчилардан фарқли ўлароқ, сўроқ остида қолмоқда. Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт ҳамон “қизиллар” ярим ҳимоячисининг қайтишига умид қилмоқда. Юрген Клопп ҳам Хендерсоннинг қайтиш имкониятини юқори баҳолади.

“Афтидан, Хендерсоннинг ҳолати ван Дейкникидан тубдан фарқ қилади. Ҳозир у ўйнамаяпти ва тўлақонли машғулотлар олиб бормаяпти, шунинг учун қандай қарор қабул қилиш Жордан ва Саутгейт ихтиёрига ҳавола. Ўйлашимча, имкониятлар бор – афсуски, биз учун эмас, ҳеч бўлмаганда Англия учун”, – дейди мерсисайдликлар бош мураббийи.

Оқилбек Абдубарноев таржимаси

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика