RU

Последние новости

01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  1 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  0 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  0 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  7 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  0 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  1 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  3 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  17 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0

Евро-2020. Уэльс ва Швейцария муроса кўчасини танлади Новости

Евро-2020. Уэльс ва Швейцария муроса кўчасини танлади

Евро-2020 доирасида Уэльс ҳамда Швейцария терма жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Уэльс - Швейцария 1:1 

Голлар: 0:1 – 49 Эмболо, 1:1 – 74 Мур.

12 июнь 2021 йил. Боку. "Олимпия" стадиони. 18:00

Бош ҳакам: Клеман Тюрпен (Франция)

Қанот ҳакамлари: Николя Дано ва Сириль Гренгор (иккиси Франция)

Захира ҳаками: Сржан Йованович (Сербия)

VAR ҳаками: Франсуа Летесье (Франция)

VAR ҳаками ёрдамчилари: Жером Брисар ва Бенжамен Пажес (иккиси Франция), Павел Гиль (Польша). 

Уэльс – Уорд, Робертс, Родон, Дэвис, Мифем, Моррелл, Рэмзи (Ампаду, 90), Бэйл, Аллен, Жеймс (Брукс, 75), Мур.

Швейцария – Зоммер, Родригес, Шер, Эльведи, Мбабу, Жака, Фройлер, Шакири (Закария, 66), Аканджи, Сеферович (Гавранович, 84), Эмболо.

Огоҳлантиришлар: Шер (30), Мур (47), Мбабу (63).


Ушбу саҳифа орқали ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

- - - - - - - - - 

Ўйин якунланди! Уэльс ва Швейцария терма жамоалари Евро-2020 мусобақасидаги дастлабки ўйинда бир очкодан ишлаб олишди.

90+6. УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+3. Рэмзи ўрнига Ампаду ўйинни тугатиб қўяди. 

90. Иккинчи бўлимга беш дақиқа вақт қўшиб берилди. 

85. ГОООЛ! Швейцарияликлар футболчиси Гавранович рақиб дарвозасини ишғол қилганди. Аммо у ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан.

84. Сеферович ўрнига Гавранович майдонга тушди. 

80. Ташаббус нисбатан уэльсликлар томонга ўтган.

75. Уэльс сафида Жеймс ўрнига Брукс майдонга тушди. 

74. ГОООЛ! МУР! Моррелнинг ошириб берган зарбасидан сўнг бошини бойлаб олган Мур боши билан тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди - 1:1!

70. Уэльс олдинга ўтмоқда. 

66. Шакири ўрнига Закария майдонга тушди. 

63. Мбабу сариқ карточка ишлаб олди. 

59. Эмболо курашда жароҳат олди. 

49. ГОООЛ! Ҳисоб очилди! Шакирининг етказиб берган тўпини Эмболо боши билан рақиб дарвозасига йўллади ва ҳисобни очди!

48. Эмболооо! Унинг кучли зарбасини Уорд қайтарди.

46. ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!


БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!


45+2. Мурга огоҳлантириш.

45. Сеферовичдан хавфли зарба! Бироз ноаниқ!

31. Гарэт Бэйлнинг жаримадан етказиб берган зарбаси самарасиз якунланди. 

30. Шер сариқ карточка ишлаб олди.

27. Зарбааа! Сеферовичнинг чап оёқда берган зарбаси бироз ноаниқ! Бу швейцарияликлар томонидан берилган дастлабки хавфли зарба эди.


Бугунги ўйиннинг яна бир юлдузи - Жердан Шакири! У Швейцария сафида етакчи бўлиши кутилмоқда.


23. Маълумот учун, Бокудаги "Олимпия" стадиони 70 минг томошабинга мўлжалланган. Карантин сабаб ушбу стадионнинг фақат 50 фоизи томошабинлар билан тўлиши мумкин. Аммо шундай бўлсада, стадионда одам жуда кам. Учрашувга қизиқиш жуда паст. 

18. Мур тўқнашувда жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

15. Зарбааа! Мурнинг боши билан берган зарбасини швейцарияликлар посбони Зоммер ажойиб тарзда бартараф этди! Сейв!


Мухлислар бугун айнан мана шу футболчидан ёрқин ўйин кутишмоқда - Гарэт Бейл!


3. Уэльс футболчилари ўнг қанотдан олдинга киришди. Ҳужум бартараф этилди. 

1. Ўйин бошланди! Баҳсни Швейцария терма жамоаси бошлаб берди.


Стадион деярли бўм-бўш.


Футболчилар майдонга чиқиб келишди. Мадҳиялар янграмоқда. 


Терма жамоалар майдонга чиқиб келишга тайёрланишмоқда. 


Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Евро-2020 доирасида Уэльс ҳамда Швейцария терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланмоқда. Ушбу саҳифа орқали ўйиндан матнли трансляцияни кузатишингиз мумкин. 


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика