RU

Последние новости

01:56Кепа Саудия клубига йўл олиши мумкин?!  1 01:18"Ювентус" форварди А Сериянинг бошқа бир клубига ўтади  1 00:51"Ливерпуль" дарвозабонининг кетишини эълон қилди  1 00:20Олисе 60 млн евро эвазига "Кристал Пэлас"дан "Бавария"га ўтди  3 00:03Innoprom-2024. "Қизилқум" ярим финалда "ИМТ Белград"ни йирик ҳисобда енгиб, финалга йўл олди  3 22:23Туркия терма жамоаси ҳимоячиси Европа чемпионатлари тарихига кирди  1 21:52"Барселона" собиқ ўйинчиси Тьяго 33 ёшида фаолиятини якунлади  9 21:20Opta суперкомпьютерининг талқинига кўра Испания ва Францияда Еврони ютиш учун имконият тенг – 30%. Англияда 23%, Нидерландияда эса 17%  5 20:41Фаолиятини якунлаган Тони Кроос ўзининг хайрлашув мактубини ёзди  8 20:17Жеррард Месси ва Роналду ҳақида: "Иккиси ҳам футбол афсоналари. Криштиану – катта тўпурар, Лео кўпроқ жамоавий мукаммал ўйинчи, танлай олмайман"  19 19:48"Масалан, Кроосни ҳам четлатиш мумкин эди" – Кукурелья тўп қўлига теккан вазият ҳақида  7 19:20Дриблинг бўйича Евро-2024нинг энг яхши ўн ўйинчиси маълум қилинди  9 18:54МЮ Зиркзе бўйича битимни якунламоқда. Форварднинг шартномаси ва агентнинг комиссияси бўйича келишувга эришилди  2 18:25Мбаппенинг "Реал"даги тақдимотига 80 мингдан ошиқ инсон ташриф буюради  7 17:55Беллингем финалда Испания билан ўйнамоқчи: "Бунга умид қиламан. Испанлар турнирда жуда яхши ўйнашмоқда, шундай экан ҳамма нарса бўлиши мумкин"  6

Евро-2020 саралаши. 4та жамоада 100% лик натижа, Голландия 3-ўринда, Греция аутсайдерлар сафида Новости

Евро-2020 саралаши. 4та жамоада 100% лик натижа, Голландия 3-ўринда, Греция аутсайдерлар сафида

Ўтган ва жорий ҳафтада 2020 йилда бўладиган Европа чемпионатининг навбатдаги саралаш учрашувлари ўтказилди.

19 ноябрда якунланадиган саралаш босқичи баҳсларининг ярмидан кўпи ўтиб бўлди. Гуруҳлардаги вазият ҳақида тўхталиб ўтамиз.


"А" гуруҳи

Гуруҳда кутилганидек инглизлар етакчилик қилмоқда. Улар сўнгги ҳафталардаги саралаш ўйинларида 2та ғалабага эришиб, босқичда 100%лик натижа қайд этаётган 5та жамоанинг бирига айланди. Иккинчи ўрин ҳозирча Чехияга тегишли, аммо уларнинг хато қилишга ҳаққи йўқ, чукни улардан бир очко ортда қолаётган Косово ишончли ўйин кўрсатиб, Евро-2020 йўлланмаси учун жиддий кураш олиб бораётганини исботлади. Гуруҳдаги қолган икки жамоа - Болгария ва Черногория қолганларга очко улашишдан тўхтамаяпти.


7 сентябрь. Косово - Чехия 2:1

                     Англия - Болгария 4:0


10 сентябрь. Англия - Косово 5:3

                       Черногория - Чехия 0:3



"B" гуруҳи

Украина ушбу гуруҳ етакчисига айланиб олган. Терма жамоалар учун ажратилган кунларда Украина битта учрашув ўтказиб, Литвани 3:0 ҳисобида таслим этди ва очколари сонини 13тага етказиб олди. Қуръа пайтида гуруҳ етакчиси сифатида кўрсатилган Португалия кетма-кет дуранглардан сўнг 2та ишончли ғалабага эришди ва жадвалда 2-ўринни эгаллаб турибди. Роналду Литвага қарши баҳсда покер қайд этишга муваффақ бўлди. Бу бешликда Португалиянинг хато қилишга ҳаққи йўқ, акс холда Сербия унинг ўрнини эгаллаб олиши ҳеч гап эмас. Гуруҳнинг энг кучсизлари - Люксембург ва Литва кутилганидек энг сўнгги ўринларда.


7 сентябрь. Литва - Украина 0:3

                     Сербия - Португалия 2:4


10 сентябрь. Литва - Португалия 1:5

                       Люксембург - Сербия 1:3



"C" гуруҳи

"C" гуруҳида Германия Шимолий Ирландия билан пешқадамлик қилмоқда. Ҳар икки жамоа 12 очкодан жамғаришган. Голландияда эса 9 очко мавжуд, бироқ улар қолганлардан битта кам баҳс ўтказишган. Гуруҳдаги аутсайдерлар - Беларусь ва Эстония.


6 сентябрь. Эстония - Беларусь 1:2

                     Германия - Голландия 2:4


9 сентябрь. Эстония - Голландия 0:4

                     Шимолий Ирландия - Германия 0:2



"D гуруҳи

Ушбу бешликда 3та тенг жамоа мавжуд. Уччала жамоада ҳам Евро-2020да иштирок этиш учун имконият етарли. Грузия ва Гибралтар эса кучли учликка очколар совға қилишмоқда.


5 сентябрь. Гибралтар - Дания 0:6

                       Ирландия - Швейцария 1:1


8 сентябрь. Грузия - Дания 0:0

                     Швейцария - Гибралтар 4:0



"E" гуруҳи

Уэлсь, Хорватия, Венгрия, Озарбайжон ва Словакия жой олган гуруҳда хорватияликлар 5та учрашувда 10 очко тўплаб, бешлик етакчисига айланиб олган. Иккинчи ўрин Венгрия билан тенг очко тўплаб, улардан битта кўп гол урган Словкияга тегишли. Кутилмаганда Гарет Бэйл тўп тепадиган Уэльс 4та ўйинда бор-йўғи 6 очко ишлади.


6 сентябрь. Словакия - Хорватия 0:4

                     Уэлсь - Озарбайжон 2:1


9 сентябрь. Озарбайжон - Хорватия 1:1

                     Венгрия - Словакия 1:2



"F" гуруҳи

Испания етакчилик қилаётган гуруҳда иккинчи ўрин учун 3та жамоа даъвогарлик қилмоқда. Испналарга ҳеч ким ета олмайди, улар 6та ўйинда 100%лик натижа кўрсатишган. Кейинги 3та жамоа бир-бирига жуда яқин ва ҳаммаси ўзаро баҳсларда ҳал бўлади.


5 сентябрь. Фарер ороллари - Швеция 0:4

                     Норвегия - Мальта 2:0

                     Руминия - Испания 1:2


8 сентябрь. Руминия - Мальта 1:0

                     Испания - Фарер ороллари 4:0

                     Швеция - Норвегия 1:1



"G" гуруҳи

Бу гуруҳда ҳам 3та тенг кучли жамоалар Евро-2020да иштирок этиш учун кураш олиб боришяпти. Польша 13 очко билан етакчи, Словения 2 очко орқада, Австрия эса 10 очко тўплаб, рақибларини қувишда давом этяпти. Гуруҳнинг яна икки вакили Македония ва Исроил ҳам турнирнинг асосий босқичида иштирок этиш ниятида ва8 очкодан жамғаришга муваффақ бўлишди.


5 сентябрь. Исроил - Македония 1:1


6 сентябрь. Австрия - Латваия 6:0

                     Словения - Польша 2:0


9 сентябрь. Латвия - Македония 0:2

                     Польша - Австрия 0:0

                     Словения - Исроил 3:2



"H" гуруҳи

Навбатдаги гуруҳ 6та жамоадан ташкил топган ва иккита терма жамоа (Туркия ва Франция) 15 очко билан асосий турнирда иштирок этишга тайёр бўлиб туришибди. Етакчиларга энг яқини Исландия. Албания эса 9 очко билан 4-ўринни эгаллаган. Агар улар кейинги тўртта учрашувда максимум натижага эришишса, Евро-2020 ўйинларида иштирок этиши мумкин. Молдова ҳамда Андорра очко улашувчилар ролида.


7 сентябрь. Исландия - Молдова 3:0

                     Франция - Албания 4:1

                     Туркия - Андорра 1:0


10 сентябрь. Албания - Исландия 4:2

                       Франция - Андорра 3:0

                       Молдова - Туркия 0:4



"I" гуруҳи

Бу гуруҳда Бельгия 6та ўйинда 18 очко тўплаб, деярли кейинги босқич масаласини ҳал қилиб қўйган. 15 очкога эга Россия ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин, чунки гуруҳдаги 3-ўрин соҳибида 7 очко мавжуд. Бирорта гол урмаган Сан-Маринода очко йўқ.


6 сентябрь. Кипр - Қозоғистон 1:1

                     Сан-Марино - Бельгия 0:4

                     Шотландия - Россия 1:2


9 сентябрь. Россия - Қозоғистон 1:0

                     Сан-Марино - Кипр 0:4

                     Шотландия - Бельгия 0:4



"J" гуруҳи

Ушбу гуруҳда ҳам барча ўйинларини ғалаба билан якунлаган жамоа бор. Италияликлар 6та учрашувда 18та гол уриб, шунча очко тўплашди. Финландия, Арманистон ҳамда Босния ва Герцеговина турнирга йўлланма берувчи иккинчи ўрин учун кураш олиб боришмоқда.


5 сентябрь. Арманистон - Италия 1:3

                     Босния ва Герцеговина - Лихтенштейн 5:0

                     Финляндия - Греция 1:0


8 сентябрь. Арманистон - Босния ва Герцеговина 4:2

                     Финляндия - Италия 1:2

                     Греция - Лихтенштейн 1:1


*Эслатиб ўтамиз, гуруҳда 1 ва 2-ўринни эгаллаган терма жамоалар Евро-2020 турнирида иштирок этиш йўлланмасини қўга киритишади. Қолган 4та жамоа март ойида ўтказиладиган плей-офф баҳслари орқали аниқланади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика