RU

Последние новости

20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  46 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  1 20:10Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" (матнли трансляция)  13 20:08Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  43 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  6 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  13 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  2 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  7 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  27 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  6 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  15 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  3

"Евро-2020 кундалиги". "В" ва "С" гуруҳидан нимчорак финалга чиққан жамоалар ва уларнинг рақиблари ҳақида Новости

"Евро-2020 кундалиги". "В" ва "С" гуруҳидан нимчорак финалга чиққан жамоалар ва уларнинг рақиблари ҳақида

Европа чемпионатида 3-тур учрашувлари ўтказилмоқда.

Кеча "В" ҳамда "С" гуруҳи вакиллари иштирокидаги баҳслар бўлиб ўтди. 

"В" гуруҳида Дания 1- ва 2-турларда мағлуб бўлганига қарамай 3-турда Россияни 4:1 ҳисобидан мағлуб этди ва 3 очко билан 2-ўринга кўтарилиб олди. Финляндия Бельгияга 0:2 ҳисобидан мағлуб бўлиб, 3 очко билан 3-ўринга тушиб қолди. 

Россия ҳам 3 очко тўплади, лекин тўплар нисбати ва ўзаро ўйинлар сабаб 4-ўринни эгаллади. Бельгия 3 ўйинда 9 очко тўплаган ҳолда нимчорак финалга йўл олди. 

Бельгия нимчорак финалда "A", "D", "E", "F" гуруҳларнинг бирида энг яхши 3-ўринни қўлга киритган терма жамоа билан ўйнайди. 

Ушбу ўйин 27 июндан 28 июнга ўтар кечаси 00:00 да старт олади.

Даниянинг рақиби эса маълум. Нимчорак финалди Дания — Уэльс қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз. 

Мазкур баҳс 26 июнь куни 21:00 да бошланади. 

Финляндия эса бошқа гуруҳлардаги терма жамоаларнинг натижасини кутишга мажбур. Ҳозирча 3-тудан кейин "A" гуруҳида 3-ўринни эгаллаган Швейцарияда 4, "C" гуруҳида 3-ўринни олган Украина ҳисобида 3 очко мавжуд. 

Агар Финляндия нимчорак финал йўлланмасига эга чиқса, "F" ёки "E" гуруҳидаги биринчи ўринни қўлга киритган жамоа билан ўйнайди.

Кеча "C" гуруҳидан ўрин олган 3-тур ўйинлари ҳам бўлиб ўтди. 

Нидерландия термаси Шимолий Македонияни 0:3 ҳисобида мағлуб этди. Австрия эса Украина устидан 1:0 ҳисобида ғалабага эришди

Нидерландияликлар 9 очко билан 1-ўринни эгаллашди. Австрия эса 6 очко билан иккинчи бўлди. Украина ҳисобида 3 очко мавжуд ва жамоа 3-ўринда. Шимолий Македония эса бирорта ҳам очко тўплай олмади ва гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади. 

Нидерландия нимчорак финалда "D", "E", "F" гуруҳларида энг яхши 3-ўрин соҳиби билан ўйнайди.

Ушбу ўйин 27 июнь куни 21:00 да бошланади. 

Австриянинг рақиби эса маълум — Италия!

26 июндан 27 июнга ўтар кечаси 00:00 да старт олади. 

Агар Украина нимчорак финалга чиқса "E" ёки "F" гуруҳида 1-ўринни эгаллаган терма жамоаларга қарши баҳс олиб боради.

Автор : Og'abek Samisov
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика