RU

Последние новости

08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  6 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  3 03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  20 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  33 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  37 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  11 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4

"Евро-2020 кундалиги". Уэльс - Швейцария учрашуви ва "А" гуруҳида 1-турдан кейинги вазият ҳақида Новости

"Евро-2020 кундалиги". Уэльс - Швейцария учрашуви ва "А" гуруҳида 1-турдан кейинги вазият ҳақида

Интиқлик билан кутган Европа чемпионатининг 1-тур учрашувлари ўтказилмоқда.

"А" гуруҳида эса Уэльс — Швейцария ўйинидан кейин 1-тур ўйинларига якун ясалди. Хўш, мазкур гуруҳда айни вақтда вазият қандай?

Ушбу гуруҳнинг, шунингдек, турнирнинг илк ўйини сифатида қайд этилган Туркия — Италия терма жамоалари иштирокидаги учрашувда 0:3 ҳисоби қайд этилди ва унда итальянлар ғалаба қозониб, 3 очкога эга чиқишди. Мазкур ўйин ҳақида атрофлича тафсилотларни аввалроқ ёзган эдик

12 июнга белгиланган учрашувлар қаторидан ўрин олган Уэльс — Швейцария терма жамоалари ўртасидаги баҳс ҳам ўз ниҳоясига етди. Ўйиндан аввал мухлис-у, мутахассислар ушбу учрашувда аниқ бирор жамоани олдиндан фаворит дейиш мушкуллигини таъкидлашган эди. Бу гап-сўзлар ўз тасдиғини топди — ҳар икки жамоа ҳам ўзаро ўйинда дурангга имзо чекишди. 

1-бўлимда кўп ҳам хавфли вазиятлар бўлмади. Бирозгина зерикарли футбол бўлди ҳам дейиш мумкин. Бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Сеферовичнинг Уэльс терма жамоаси дарвозаси томон берган зарбасини айтмаганида, бошқа эсда қолаларли вазият бўлмади. 

2-бўлимнинг илк дақиқаларини эса швейцарияликлар фаол бошлашди ва ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Ўйиннинг 48-дақиқасида Шакирининг етказиб берган тўпини Эмболо боши билан рақиб дарвозасига йўллади ва ҳисобни очди.

Шундан сўнг ушбу натижа хавфлилигини билган швейцарияликлар янада олдинга боришган бўлса, Уэльс термаси аъзолари ҳам жим қараб туришмади. Бир қатор хавфли ҳужумлардан сўнг эса британияликлар ҳам ўз мақсадига эришишди. 74-дақиқада Моррелнинг ошириб берган зарбасидан сўнг бошини бойлаб олган Мур боши билан тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди — 1:1.

Мазкур гол эса барчасини яна қайтадан бошлаш имконини берди бироз бўлса ҳам. 85-дақиқага келиб ҳатто гол ҳам урилди швейцарияликлар томонидан. Швейцария терма жамоаси футболчиси Гавранович рақиб дарвозасини ишғол қилганди. Аммо у ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан.

Шу тариқа учрашув 1:1 ҳисобида якунига етди.

Мазкур ўйиннинг энг яхши футболчиси дея Швейцария терма жамоаси аъзоси Брель Эмболо деб топилди.

А гуруҳида 1-тур ўйинларидан сўнг пешқадам Италия бўлиб турибди. Шунингдек, Швейцария ва Уэльс терма жамоаларида 1 очкодан мавжуд бўлса, Туркия терма жамоасида бирорта ҳам очко бўлмаган ҳолда, гуруҳда охирги ўринда бормоқда. 

12 июнь куни, шунингдек, "B" гуруҳидан ўрин олган 1-тур ўйинлари ҳам ўтказилади. Мазкур натижалар эса ўйинлардан сўнг батафсил тўхталамиз.

Автор : Og'abek Samisov
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика