RU

Последние новости

11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   3 10:55Қоил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  5 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  1 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  6 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3

"Евро-2020 кундалиги". Мусобақанинг дастлабки баҳси: Туркия — Италия ўйини ҳақида Новости

"Евро-2020 кундалиги". Мусобақанинг дастлабки баҳси: Туркия — Италия ўйини ҳақида

Энг узоқ кутилган Европа чемпионатига ҳам старт берилди.

Дастлабки ўйин Италиянинг пойтахти — Римда ўтказилди. A гуруҳидан ўрин олган Туркия — Италия учрашуви мусобақанинг илк ўйини бўлди. Мазкур учрашувдан аввал Италияни яққол фаворит санаганлар ҳам, Туркиядан яхши натижа кутганлар ҳам бўлди. Ушбу учрашувга қизиқиш анча юқори эди. 

Мусобақанинг дастлабки учрашуви бўлганига яраша ўзига хос очилиш маросими ҳам ўтказилди. Биз ушбу жараёнларни сўз билан эмас, балки суратлар билан намойиш этишга қарор қилдик. 

Ўйинга келадиган бўлсак, биринчи бўлимнинг илк дақиқалари сокин бошланган бўлса-да, бироқ кейинчалик италияликлар устунликни ўз томонларига оғдиришди. Туркиядан кўра кўпроқ Италия термаси ҳужумларга ўтиб туришди, бироқ ҳужумларнинг чинакам хавфлиси 22-дақиқасида содир бўлди. Бурчак зарбасидан оширилган тўпни Кьеллини боши билан зарба берди. Уғуржан Чақирдан ажойиб супер сейв намойиш этиб, жамоасини муқаррар голдан асраб қолди. 

Шундан сўнг ҳам "Скуадра Aдзурра"да бир неча имкониятлар бўлди, лекин уларни голга айлантириш кўрсаткичи нолга тенг бўлди. 

Биринчи бўлимдан сўнг зарбалар статистикаси 0-14 бўлди, Италия фойдасига. Тарихга назар ташлайдиган бўлсак бундай фарқ 2004-йилги Нидерландия — Латвия баҳсидан бери илк бор содир бўлган. 

Иккинчи бўлим биринчисига қараганда анча шиддатли бўлиши кутилганди ва шундай бўлиб ҳам чиқди. 54-дақиқада эса учрашувда ҳисоб очилди. Бу турнирдаги илк гол эди ва бу гол ҳам автогол этиб тарихга мухрланди. Италиялик Доменико Беррарди ўнг қанотдан олдинга ўтиб, тўпни марказга тепди. Туркия термаси аъзоси Мерих Демирал эса ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 

Сиз-у-биз одатда ҳимоявий футбол кўрсатишига кўникиб қолган Италия терма жамоаси мазкур ўйинда кўпроқ ҳужумларга урғу берди. Aксинча, бу ўйинда асосан Туркия терма жамоаси кўпроқ ҳимояланди. Aслида, италияликлар рақибларини шундай қилишга мажбур қила олишди.

67-дақиқада Чиро Иммобиле Италиянинг 2-голини урди. Леонардо Спинаццоланинг дарвоза томон йўллаган зарбасини Туркия посбони қайтариб юборди. Қайтган тўпга зарба берган Иммобиле эса ўз мақсадига эришди — 0:2.

79-дақиқага келиб эса барчаси ҳал бўлди. Лоренцо Инсинье Иммобиленинг узатмасидан сўнг дарвоза томон зарба бериб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди ва қайсидир маънода ушбу гол ўйиндаги сўнгги нуқта эди. Ўйин сўнггига қадар деярли эсда қоларли воқеалар бўлмади ва Евро-2020 турнирининг илк учрашувида Италиянинг қўли баланд келди. 

Ушбу учрашувдан сўнг бир нечта фактларни келтириб ўтиш даркор. Жумладан:

  • Европа чемпионати илк бор автогол билан бошланди;
  • Доннарума Европа чемпионатида Италия дарвозасини қўриқлаган энг ёш посбонга айланди (22 ёш 106 кун);
  • Италия терма жамоасида мағлубияциз серия 28 ўйинга етди (мутлоқ рекордгача яна 2та ўйин қолди);
  • Италия термаси Европа чемпионати тарихида илк бор бир ўйинда 3та гол уришга муваффақ бўлди.

Ушбу ўйиннинг энг яхши футболчиси деб Италия термаси футболчиси Леонардо Спинаццола топилди.

Яна бир қизиқ ҳолат айнан ушбу учрашувдан сўнг омма эътиборига тушди. Маълум бўлишича, италиялик Твиттер фойдаланувчиси Туркия — Италия ўйини бошланишидан 10 соатча аввал учрашувда киритиладиган гол муаллифларини аниқ топгани Твиттер аҳлини ҳайратга солди. 

VaneJuice никли фойдаланувчи УЕФAнинг Твиттердаги расмий аккаунтида ўйин натижасини тахмин қилиш борасида қолдирилган хабар остида Туркияга қарши ўйинда Иммобиле, Инсине гол киритишини, яна бир голни эса Туркия терма жамоаси аъзоси Демирал ўз дарвозасига йўллашини ёзган.

Италия терма жамоаси ушбу ғалабадан сўнг табиийки A гуруҳида 3 очко билан 1-ўринда бормоқда. 

12 июнь куни A гуруҳининг Уэльс — Швейцария, шунингдек, Б гуруҳидан ўрин олган Дания — Финляндия ҳамда Бельгия - Россия учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган.

Автор : Og'abek Samisov
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика