RU

Последние новости

00:29МЛС кубоги финали. Месси, Суарес, Бускетс, Де Пауль ва Альбаси бор “Интер Майами” “Ванкувер”га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:18"Атлетик" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  34 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  17 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  25 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2

"Евро-2020 кундалиги". F гуруҳидаги ўйинлар ва 1-турдан кейинги ҳолат ҳақида Новости

"Евро-2020 кундалиги". F гуруҳидаги ўйинлар ва 1-турдан кейинги ҳолат ҳақида

Европа чемпионатининг барча гуруҳларида 1-тур учрашувлари ўтказиб бўлинди.

15 июнга белгиланган учрашувлардан F гуруҳидаги терма жамоалар иштирокидаги ўйинлар ўрин олган эди. Тошкент вақти билан 21:00 да бошланган учрашувда Португалия — Венгрия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. 

Мусобақанинг собиқ чемпиони сифатида мазкур турнирга етиб келган Португалия термаси ушбу ўйинда фаворитлардан бири эди. Ўйиннинг дастлабки дақиқалари ҳам португалларнинг устунлиги билан бошланди. 5-дақиқада Диего Жота Венгрия дарвозасига зарба йўллади. Гулачи ушбу вазиятда сейв қилиб, жамоасининг жонига оро кирди. 19-дақиқада Роналду ҳаводан келаётган тўпни бир уринишда дарвозага йўллади. Дарвозабон Гулачи яна қутқарди. 40-дақиқада яна ўша Гулачи катта саҳнага чиқди. Венгрия посбони Жотанинг зарбасини қайтаришга эришди. 43-дақиқада Криштиану Роналду гол уришга жуда яқин келган эди. Унинг  3 метрдан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.

1-бўлим 0:0 ҳисоби билан ўз ниҳоясига етди.

Ўйиннинг иккинчи қисми ҳам Португалиянинг устунлиги ҳамда Гулачининг сейвлари билан бошланди. 48-дақиқада Пепенинг бош билан бурчакка йўналтирган зарбасини Венгрия посбони бартараф этди. Мазкур баҳсда биринчи Португалия дарвозаси ишғол қилинди. Аммо венгрияликларнинг киритган голи оффсайдан урилган маълум бўлди. 84-дақиқада Гафаэл Геррейрунинг берган зарбаси рекошетга учраб дарвоза тўпидан жой олди. Орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас Венгрия дарвозаси томон пенальти қўйилди. Ушбу вазиятдан Криштиану Роналду унумли фойдаланди — 0:2. 

90+3 дақиқада яна Роналду гол уриб, ўйинга якуний нуқтани қўйди. Португалия сўнгги дақиқада урилган голлар эвазига 3 очко эгасига айланди. 

Статистик маълумотлар: 

— Криштиану Роналду Портулагия терма жамоаси сафида жами урган голлари сони 106 тага етди. У эронлик Али Даига етишига яна 3 та гол керак;

— Пепе 38 ёш-у 109 кунлигида майдонга тугиб Португалия терма жамоасида Европа чемпионатида майдонга тушган энг ёши катта футболчига айланди;

— Венгрия терма жамоаси Европа чемпионатида сўнгги 9 ўйиндан атиги иккитасида ғалаба қозонган;

— Португалия терма жамоаси Венгрияга қарши 14 ўйиндан бирортасида ҳам ютқазмаган (10 ғалаба, 4 дуранг);

— Португалиянинг Венгрия билан ўйинда асосий таркибда тушган 11 футболчидан олтитаси Евро-2016 ғолиби бўлган;

— Рафаэл Герейрунинг голи Португалиянинг Европа чемпионатларидан 50-голи бўлди.

F гуруҳининг иккинчи учрашуви нафақат куннинг, балки гуруҳ босқичининг марказий учрашув — Германия ҳамда Франция терма жамоалари ўртасида кечди. 

Дастлабки дақиқаларданоқ икки жамоа ҳам ташаббусни ўз қўлига олишга ҳаракат қила бошлашди. Немислар ҳимояда жуда қаттиқ (жесткий) ўйин кўрсатиб, франциялик рақибларини чўчитишга уринишган бўлса, францияликлар комбинациялар билан олдинга ўтишга интилишди. Учрашувдаги ҳисобни эса Франция терма жамоаси германиялик футболчининг голидан кейин очди. Ўнг қанотдан бошланган ҳужумни Погба қарама-қарши қанотга кўчирди, Люка Эрнандес эса бор кучи билан тўпни марказий ҳудудга йўллади, Хуммельс эса тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди. 

Голдан сўнг ҳар икки терма жамоа ҳам ҳужумлар уюштириб туришди. Немислар бир неча бор жарима зарбаларини кўкка совуришди. Шу тариқа 1-бўлим якунланди. 

Ўйиннинг иккинчи қисми ҳам икки терма жамоанинг ҳужумлари билан бошланди. 52-дақиқада Рабьонинг чап қанотдан жарима майдончаси ичига кириб берган зарбасини Нойер қайтара олмади, аммо тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди. Орадан 2 дақиқа ўтию Гнабрида яхши имконият ҳосил бўлди. Қанотдан узатилган идеал пасдан сўнг Серж тўпни дарвозага йўллашга уринди, аммо зарбадан сўнг тўп дарвозанинг бироз юқорисидан ўтиб кетди.

66-дақиқада Киллиан Мбаппе Германия дарвозасини ишғол қилди. Аммо якунда мазкур гол оффсайддан урилгани маълум бўлди ва ҳисобга олинмади. 85-дақиқада яна бир бор Нойер дарвозаси ишғол қилинди. Аммо кейинроқ Карим Бенземанинг урган голи ҳам оффсайддан урилгани маълум бўлди. Шу тариқа Франция ғалаба қозониб 3 очкога эга чиқди. 

Статистик маълумотлар: 

— Франция Германияга қарши сўнгги 6 учрашувда мағлубиятга учрамади;

— Франция сўнгги 5 ўйинда гол ўтказмасдан ғалаба қозонди;

— Германия ўтган Европа чемпионатининг гуруҳ босқичида гол ўтказмаган эди.

Мазкур гуруҳда 2-тур ўйинлари 19 июнь куни бўлиб ўтади. Соат 18:00 да Венгрия — Франция учрашуви старт олса, 21:00 да Португалия — Германия терма жамоалари ўзаро куч синашишади.

Евро-2020. 1-турдан кейин “А” гуруҳидаги ҳолат  

Евро-2020. 1-турдан кейин “B” гуруҳидаги ҳолат  

Евро-2020. 1-турдан кейин “C” гуруҳидаги ҳолат  

Евро-2020. 1-турдан кейин “D” гуруҳидаги ҳолат  

Евро-2020. 1-турдан кейин “E” гуруҳидаги ҳолат  

Евро-2020. 1-турдан кейин “F” гуруҳидаги ҳолат

Автор : Og'abek Samisov
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика