RU

Последние новости

08:30Расман: «Қизилқум»ни яна 4 нафар футболчи тарк этди  0 08:06Суперлигада ўйнашга даъвогар «Хоразм»га «Локомотив» футболчиси ўтишга яқин  0 07:42А Серия. «Интер»да ғалаба, «Фиорентина» мағлуб бўлди  0 01:47МЮ босслари Рэшфордни таркибдан чиқариб юборган Аморимга босим ўтказишадми?  7 00:57"Арсенал"дагилар ҳавотирда  1 00:18"Интер" - "Комо". Таркиблар билан танишинг  0 00:01Зидан фақат иккита жамоани бошқариши мумкин  6 23:31ОКМК Дубайда Россиянинг икки клуби билан ўйнайди  0 22:43Роналду: "Қайси биринг Мессини мендан кучлироқ дединг?"  13 22:23Тозалик инспекторлари МЮ стадиони баҳосини 4дан 2га туширди. Нега?  4 21:18Расман: "Навбаҳор" африкалик футболчини ўз сафига қўшиб олди  14 21:00Ҳисобда акс этмаган — осон ғалаба! "Реал" - "Севилья" учрашуви таҳлили  5 20:41Умтитининг фаолияти хавф остида  5 20:19"Тоттенхэм" ҳужум чизиғини "Вулверхэмптон" вакили билан кучайтирмоқчи  0 19:56Раҳмоналиевнинг агенти футболчининг "Рубин"дан кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди  2

"Евро-2020 кундалиги". Aнглия — Хорватия ҳамда "C" гуруҳидаги ўйинлар ҳақида Новости

"Евро-2020 кундалиги". Aнглия — Хорватия ҳамда "C" гуруҳидаги ўйинлар ҳақида

13 июнь куни Европа чемпионати доирасида "C" гуруҳи ва "Д" гуруҳи терма жамоалари иштирокида ўйинлар ўтказилди.

Соат 18:00 га белгиланган ўйинда "D" гуруҳи вакиллари Aнглия — Хорватия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Кечаги куннинг марказий учрашуви бўлиши айтилган ўйин Aнглиядаги "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтди. 

Учрашувнинг илк дақиқаларини англияликлар анчагина фаол бошлашди. 5-дақиқада Фил Фоденнинг берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Шу вазиятдан сўнг ўйин темпида бироз пасайиш бўлди. 1-бўлимда бошқа айтарли хавфли вазият бўлмади. Баҳснинг дастлабки 20 дақиқасида Aнглия терма жамоаси фаол ҳаракат қилди, қолган қисми эса асосан тенг курашлар остида кечди. 

2-бўлимнинг илк дақиқаларини фаол бошлаган Aнглия 56-дақиқага келиб ўз мақсадига эришди. ужумни Кайл Уокер бошлаб берди, унинг узатмасини Калвин Филиппс қабул қилиб, бир футболчидан ўтди ва тўпни очилиб бораётган Стерлингга узатди. Рахим эса қаршисида бир футболчи бўлишига қарамасдан дарвозага зарба берди ва ҳисобни очди. 

Голдан руҳланган инглизлар кейин ҳам бир неча марта хавфли ҳужум ташкил этишди. Жумладан, 61-дақиқада Кейн Маунтнинг қанотдан узатган тўпини дарвозага йўллашга уринди, аммо ноаниқ бўлди ушбу зарба.

Ўйин сўнггига қадар икки терма жамоа ҳам бир неча бор ҳужумлар уюштирди, бироқ уларнинг ҳеч бири самарали чиқмади. 

Шу тариқа мазкур ўйинда Aнглия терма жамоаси ғалаба қозонди ва 1-турдан сўнг ҳозирча жамоа гуруҳда етакчиликни ўз қўлига олди. Aнглия терма жамоаси эса Раҳим Стерлинг гол урган учрашувларнинг (11 ўйин) барчасида ғалаба қозониш статистикасини давом эттирди.

Мазкур гуруҳдаги иккинчи ўйин бугун Шотландия — Чехия ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади. 

Кеча "C" гуруҳидан ўрин олган Aвстрия — Шимолий Македония терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. 

Ўйинда кутилганидек Aвстрия ўз фаворитлигини намойиш эта олди. 18-дақиқада учрашувда ҳисоб очилди. Aвстрия термаси аъзоси Лайнер ўзига ноқулай вазиятда бўлишига қарамай ҳисобни очди. Орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас Шимолий Македония терма жамоаси Европ чемпионатлари тарихидаги ўзларининг илк голини уришди. 

Aвстрия дарвозабонининг тўпни қўлдан чиқариб юбориши сабаб Шимолий Македония сардори, Шомуродовнинг "Женоа"даги жамоадоши Горан Пандев ҳисобни тенглаштирди. Пандев бу голи билан Евро тарихида гол урган энг ёши катта (37 йил 321 кун) иккинчи футболчига айланди. Ундан олдинда фақат Ивитса Вастич (38 йил 257 кун) бор.

1-бўлим шу ҳисоб билан якунланди.  2-бўлимнинг дастлабки дақиқаларида икки терма жамоа ҳам навбати билан ҳужумларга ўтиб туришди. Aммо омад Aвстрия томонида бўлди. 78-дақиқада Давид Aлабанинг узатмасидан сўнг Грегорич тўпни дарвозага киритди. Грегорич урган гол мусобақа тарихидаги 700-голга айланди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқалари ўтиб турган бир вақтда Захирадан тушган Арнаутович ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди ва ўйинга нуқта қўйди. Шу тариқа якунига етган баҳсда Aвстрия ғалаба қозонди ҳамда 3 очкога эга чиқди. 

Кечаги куннинг сўнгги ўйини 00:00 да старт олди. Унда "C" гуруҳи вакиллари — Нидерландия ҳамда Украина ўзаро баҳс олиб борди. 

Ўйиннинг илк дақиқалариёқ икки жамоанинг фаоллиги билан старт олди. 1-бўлим давомида ҳар икки жамоа ҳам олдинга боришди. Нидерландия қироли Виллем-Александр Клаус Георг Фердинанд учрашувни стадионнинг ўзидан кузатиб борган ўйиннинг илк бўлимида хавфли вазиятлар содир бўлган бўлса-да, бироқ улардан самарали фойдаланилмади. 

2-бўлимнинг аввали эса биринчисига қараганда қизиқарли кечди. Бу эса ўз самарасини бера бошлади. 52-дақиқада Нидерландия ҳисобни очди. Жоржино Вейналдум иккинчи темпдаги ҳужумни гол билан якунлади.

57-дақиқада яна Нидерландия терма жамоаси гол урди. Ўнг қанотдан бошланган ҳужум Украина жарима майдончаси ичидаги палапартишликдан сўнг тўп Вут Верхорстга келиб тушди ва у ҳужумни якунлади.

75-дақиқага келиб ҳисоб қисқарди. Андрей Ярмоленко узоқ масофадан зарба бериб, Нидерландия дарвозасини ишғол қилди. Тўп дарвозанинг "тўққизлиги"га бориб тушди. 

Орадан 4 дақиқа ўтар-ўтмас Нидерландия дарвозаси томон яна жарима зарбаси белгиланди. Малиновскининг стандартдан оширган тўпини Роман Еримчук Стекеленбург дарвозасига киритди.

Гўёки Украинадан камбек бўлаётгандек эди, 85-дақиқагача... Нидерландия олдинга ўтди ва Натан Акенинг узатмасини Дензел Думфрис Бушчан дарвозасига киритиб юборди. Мазкур гол 2000-йилдан бери Нидерландия учун энг кеч урилган ғалаба голи бўлди. Охирги марта 89-дақиқада терма жамоанинг ҳозирги мураббийи Де Бур энг кеч ғалаба голини урган эди.

3:2 ҳисоби билан якунига етган ўйин "C" гуруҳидаги 1-турни якунлаб берди. Ўйиндаги ҳисобга кўра,  евро тарихида илк бор 0:0 ҳисобида якунланган биринчи бўлимдан сўнг, иккинчи таймда 5та гол урилди. 

Украина Еврода кетма-кет олтинчи ўйинда мағлуб бўлди ва Югославия антирекордини янгилади. 

"C" гуруҳида 1-турдан кейин Aвстрия голлар нисбати эвазига пешқадам бўлиб турибди. 2-ўриндаги Нидерландияда ҳам 3 очко мавжуд. Ушбу гуруҳдаги келаси тур ўйинлари 17 ва 18 июнь кунлари ўтказилади. 17 июнь куни Тошкент вақти билан соат 18:00 да Украина — Шимолий Македония терма жамоалари ўзаро куч синашишса, Нидерландия — Aвстрия ўйини 18 июнь куни 00:00 да бошланади. 

Кечаги учрашувларда Кристиан Эриксен учун турли намойишлар бўлди. "Уэмбли" стадиони таблосида Эриксен учун ёзувлар пайдо бўлди. Шунингдек, Бухарестдаги 

Aвстрия — Ш. Македония учрашувида ҳам шундай ҳолат бўлди. Кейинчалик, Австрия аъзоси Штефан Лайнер Шимолий Македонияга урган голини Эриксенга бағишлади. Унинг либосига "Эриксен, кучли бўлиб қол" деб ёзилган эди. 

Нидерландия — Украина ўйинида нидерландиялик мухлислардан Кристиан Эриксенни қўлловчи баннерни кўтаришди.

Автор : Og'abek Samisov
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика