RU

Последние новости

20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  3 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  15 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  29 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  7 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14 16:49Эшитдик-да! "Андижон" икки нафар легионер билан шартнома имзолайди   17 16:33"Нефтчи" Билолхон Тошмирзаев билан шартномани узайтирди  1 15:50Аббос Файзуллаев: "Уйғонганимда бутун вужудим оғриган пайтларим бўлди"  4

Евро-2020. Италия — ярим финалда Новости

Евро-2020. Италия — ярим финалда

Евро-2020нинг 1/4 финалидан ўрин олган Бельгия - Италия баҳси бўлиб ўтди.

Бельгия – Италия 1:2
"Альянц-Арена" ўйингоҳи
Голлар: 0:1 – 31 Барелла, 0:2 – 44 Инсинье, 1:2 – 45, пенальти Лукаку.

Бельгия – Куртуа, Вермален, Алдервейрелд, Вертонген, Менье (Шадли, 70; Прат, 74), Тилеманс (Мертенс, 69), Витцель, де Брюйне, Азар, Доку, Лукаку.

Италия – Доннарумма, Бонуччи, Кьеллини, Ди Лоренцо, Спинаццола (Эмерсон, 79), Верратти (Кристанте, 74), Жоржиньо, Кьеза (Толои, 90), Барелла, Инсинье (Берарди, 79), Иммобиле (Белотти, 74).

Огоҳлантиришлар: Верратти (20), Тилеманс (21), Берарди (90).


Бельгия

Ромелу Лукаку - 45'

ЕВРО - финал . Тур 1/4

03/07/2021, 01:00

2
:
1
Завершен

Италия

Николо Барелла - 31', Лоренцо Инсинье - 44'

Стадион: Fussball Arena Munich, 12984 зрителей

Главный судья: Slavko Vincic

45'
90'
21'  Юри Тилеманс
45'  Ромелу Лукаку
69'  Юри Тилеманс (Дрис Мертенс)
69'  Тома Менье (Насер Шадли)
73'  Насер Шадли (Деннис Прат)
13'  Леонардо Бонуччи
20'  Марко Верратти
31'  Николо Барелла
31'  Марко Верратти
44'  Лоренцо Инсинье
74'  Марко Верратти (Брайан Кристанте)
74'  Чиро Иммобиле (Андреа Белотти)
79'  Лоренцо Инсинье (Доменико Берарди)
79'  Леонардо Спинаццола (Эмерсон)
90'  Доменико Берарди
90'  Федерико Кьеза (Рафаэл Толой)


Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатишингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


Бельгиянинг олтин авлоди бу сафар ҳам ҳеч нимасиз уйга қайтадиган бўлди. Италия эса рақибдан бироз яхшироқ ва дадилроқ ҳаракат қилди ҳамда ниятига етди.  

90+6-дақиқа. Бельгияда бурчак зарбаси... Узатмадан кейин кўнгилдагидек зарба беришнинг имкони топилмади ва Доннарумма ўйинни қайта бошлашини ҳам кутиб ўтирмаган ҳакам ҳуштак чалиб, беллашув якунланганини маълум қилмоқда.   

90+3-дақиқа. Италияликлар бирин-кетин майдонга қуламоқда... Бельгия аъзолари эса бундан табиийки норози.  

Ҳакам Витсель Доннаруммага нисбатан хавфли ўйнади деб ҳисоблади ва яна тўхталиш. 

90+1-дақиқа. Ўзгариш! Кьеза ўрнига Локателли ўйинга қўшилди.  

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

90-дақиқа. Зарбааа! Тўп Берардига тегди. Футболчи яна ўйин қоидаларини бузмоқда ва Доменико сариқ карточка ишлаб олди.  

89-дақиқа. Де Брюйне катта эҳтимол ўзи учун жарима зарбаси ишлаб олди. Берарди қоидани бузди. Хавфли нуқта ва КДБнинг ўзи тўп олдида.  

88-дақиқа. Италия тўпни шунчаки дуч келган томонга тепиб юборишни бошлади.  

87-дақиқа. Доку яна ўз кучигагина ишонган ҳолда нимадир қилишга уриниб кўрди, лекин Ди Лоренцо тўпни олиб қўйди. 

86-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақти якунланишига беш дақиқадан озроқ вақт қолмоқда. 

84-дақиқа. Доку бир ўзи рақибнинг барча ҳимоячиларини алдашга қарор қилди, қисман буни уддалади ва зарба берди, аммо тўп дарвозадан юқорироқдан ўтиб кетди.     

83-дақиқа. Леонардо Бонуччи жуда хавфли тўп узатишини қайтаришга муваффақ бўлди.  

82-дақиқа. Дрис Мертенс ҳужумда фол ишлатди ва рақиб яна шошилмай тўпни ўйинга киритади. 

81-дақиқа. Бельгияликлар шошилмоқда. 

79-дақиқа. Ўзгаришлар! Манчини имкониятдан фойдаланишга қарор қилди. Лоренцо Инсинье ўрнига Доменико Берарди ҳамда Спинаццола ўрнига Эмерсон ўйинга қўшилди.  


77-дақиқа. Ажойиб мусобақа ва бугун ҳам ажойиб ўйин ўтказаётган Леонардо Спинаццола оёқ мушакларини чўзиб олди ва дарҳол, ўзини алиштиришларини сўради.  

75-дақиқа. Лукаку зарба берди, лекин ҳимоячига тегиб тўп тўғри Доннарумманинг қўлига бориб тушди. 

74-дақиқа. Ўзгариш! Марко Вератти ва Чиро Иммобиле ва ўрнига Кристанте ва Белотти жангга ташланди. 

74-дақиқа. Ўзгариш! Шадли ўйинни давом эттира олмади ва унинг ўрнини "Лестер" вакили Прат эгаллади.  

72-дақиқа. Ҳозиргина ўйинга қўшилган Шадли тиззасини ушлаганча тўхтаб қолди... Футболчига шифокорлар ёрдами зарурлиги сабаб ўйин тўхтаб турибди.

Ҳар икки жамоа кетма-кет хатолар сабаб, тўпни йўқотди. 

Захирадан тушган икки йигит дарҳол ўта хавфли вазиятни юзага келтиришди, лекин охирги зарбани амалга оширадиган футболчи топилмади. 

70-дақиқа. Ўзгариш! Тилеманс ва Тома Менье ўрнига Шадли ва Мертенс ўйинга қўшилди.   

Докуга нисбатан қўполлик ишлатилди. 

69-дақиқа. Италия рақибни тўпсиз ҳаракат қилишга мажбур қилмоқда.  

67-дақиқа. Томас Вермален ва Инсинье келиша олишмаяпти. Ҳакам ҳар икки футболчини олдига чақириб, ўзларингни босиб олларинг, деди чоғи. 

Дрис Мертенс ва Батшуайи майдонга тушишга тайёр ҳолатда турибди. 

66-дақиқа. Ажойиб комбинация ва Спинаццола ўйин тақдирини амалда ҳал қилиши мумкин эди, лекин унинг зарбасига аниқлик етишмади.  

64-дақиқа. Сал қолса Бельгиянинг уч футболчиси марказдан қарши ҳужумга қочиб кетиши мумкин эди, лекин ҳакам қоида бузилган деб топди.  

КДБнинг узатмасидан кейин Ромелу гол уришдан, ура олмаслиги қийинроқдек эди, лекин ҳужумчи буни "уддалади".

61-дақиқа. Ухххх! Ўта хавфли вазият, Ромелу Лукаку бир метрлардан дарвозани нишонга ола билмади, бунга Спинаццола ҳам қаршилик қилганини таъкидлаш лозим.  

59-дақиқа. Лоренцо Инсинье ўйиндан ташқари ҳолатдалиги қайд этилди.  

56-дақиқа. Доку яна тезлигини ишга солиб, вазият яратишга уриниб кўрди, лекин Доннарумма ишончли ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди. 

55-дақиқа. Босим остида қолган Ди Лоренцо тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбора қолди. 

54-дақиқа. Тоби Алдервейрелд ҳужумга қўшилганди, лекин жарима майдончасига кириб борган ҳимоячи тўпни ўзидан қочириб юборди. 

52-дақиқа. Манчини шогирдлари жуда яхши ҳужум уюштиришди, аммо Иммобиле ҳаводан келаётган тўпга зарба бера олмади.  

51-дақиқа. КДБ тўп учун курашда Жоржиньога нисбатан ўйин қоидасини бузди.

50-дақиқа. Де Брюйненинг узатмасини Доку тўхтата олмади, акс ҳолда тезкор вингер бўш зонага ўтиб кетиши мумкин эди. 

Лукакуга эса ҳамон имкон беришмаяпти. 

49-дақиқа. Италиянинг узоқ давом этган ҳужуми самара келтирмади. 

47-дақиқа. Бўлимдаги биринчи хавфли вазият Тибо Куртуа дарвозаси олдида юз берди. Кьезанинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим старт олди! 

Шу паллада бош ҳакамнинг биринчи бўлим якунлангани ҳақидаги ҳуштаги чалинди. Танаффусдан кейин бунданда қизиқ бўлишига шубҳа йўқ.

45+2-дақиқа. ГОООООООООЛ! Бельгия таслим бўлмаяпти, Ромелу Лукаку ҳисобни қисқартирди.    

"VAR" ҳам бош ҳакамнинг фикрини тасдиқлади. 

45-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! Кейинги ҳужумдаёқ Доку жамоасига пенальти ишлаб бермоқда. 

44-дақиқа. ГООООООООООЛ! Инсиньедан ажойиб дриблинг, зарба ва ўта чиройли гол. 

43-дақиқа. Хавфли вазият! Чиро Иммобиле ўта қулай имкониятни кўкка совурди.   

41-дақиқа. Бурчак зарбасидан кейин тўп Кьезага келиб тушди, Федериконинг кучли зарбаси бироз ноаниқ чиқди.  

39-дақиқа. Бельгия рақиб ҳимоясининг заиф нуқтасини ҳозирча топа олмаяпти. 

37-дақиқа. Барелланинг узатмадаги хатоси Италия ҳужумини узиб қўйди.

34-дақиқа. Бельгия ўзининг 6-бурчак зарбасидан ҳам фойда чиқара олмади.  

33-дақиқа. Роналдуни алдаганимда Чиро Иммобиле ким бўлибди деган Тибо ҳужумчи билан тўқнашиб, майдонга қулади. Ҳакам ўйин қоидаси Италия термаси ҳужумчиси томонидан бузилган деб топди. 


Ярим ҳимоячи мусобақадаги биринчи голини урди ва қандай муҳим паллада.  

31-дақиқа. ГОООООООЛ! Вертонгеннинг қўпол хатоси ва Никола Барелла ҳисобни очди.  

30-дақиқа. Узатмадан кейин Томас Вермален тўпни узоқлаштиришга муваффақ бўлди.   

29-дақиқа. Спинаццола ҳам ишга киришди, ҳужумга қўшилган футболчи жамоасига бурчак зарбаси ишлаб берди. 

27-дақиқа. Лоренцо Инсиньенинг кучли зарбаси, бироз ноаниқ.

27-дақиқа. Стандарт вазиятдан кейин италияликларнинг тезкор қарши ҳужуми ривожланиб кетди ва рикошетдан сўнг Тибо Куртуа ўзини йўқотиб қўймади.

26-дақиқа. Де Брюйне ҳужумни бошлаб берди ва тўпни Лукакуга етказди, ҳужумчи алдамчи ҳаракатлар билан ҳимоячиларни чалғитиб, айланма зарбани амалга оширди Доннарумма ўз ўрнида. Бурчак зарбаси.  

22-дақиқа. Хавфли вазият! Кевин Де Брюйненинг зўр зарбаси ва Жанлуижи Доннаруммадан ажойиб сейв.

21-дақиқа. Огоҳлантириш! Бир дақиқа ҳам ўтиб улгурмай энди Тилеманс Вераттига нисбатан кескин ўйнагани учун огоҳлантирилди.  

20-дақиқа. Огоҳлантириш! Юри Тилемансга нисбатан қўполлик учун Марко Вератти сариқ карточка ишлаб олди.  

19-дақиқа. Ўйин темпи бироз тушгандек.

17-дақиқа. Бельгия уйғонди чоғи. Де Брюйненинг кучли зарбаси йўлига Жоржио Кьеллини тўғаноқ бўлди.  

Тилемансдан кучли зарба ва ҳимоячига тегиб, тўп майдонни тарк этди. 

16-дақиқа. Бельгия яна чап қанотдан ҳужум уюштиришга уринмоқда. Лекин рақибнинг тажрибали ҳимоячилари ортиқча имкон қолдиришмаяпти. 

15-дақиқа. Ўйин давом этади. Ёмон бошламадик-а?!

ЙЎҚ. Ўйиндан ташқари ҳолат ва гол инобатга олинмади. 

13-дақиқа. ГОООООООЛ! Қария Бонуччи ҳисобни очди. Бироқ ҳакам шошилмасликни сўраяпти.   

Бурчакдан Де Брюйненинг оширган тўпига шерикларидан ҳеч ким зарба бера олмади, кейин Витсель рақибига нисбатан қўпол ўйнади. 

11-дақиқа. Тома Менье қанотидан ҳужумга қўшилди ва унинг узатган тўпи Спинаццолага тегиб, майдонни тарк этди.  

10-дақиқа. Италия мувозанатни тиклаётгандек. Жамоа тўпни ўз назорати ушлаб, нафақат рақиб олдинга ўтиши имкон бермаяпти, балки ўзи ҳужум уюштиришга уринмоқда.  

8-дақиқа. Италиянинг уриниши омадсиз якунланди ва Куртуа эркин зарба билан тўпни ўйинга киритди. 

Бугун анчадан буён мағлубият нималигини билмай келаётган икки кучли терма баҳси гувоҳига айланаётганимизни алоҳида таъкидлаш лозим.

6-дақиқа. Жереми Доку чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдони марказига тўпни Лукакуга етказишга уринди, аммо Доннарумма бунга йўл қўймади.   

4-дақиқа. Илк дақиқаларда жамоалар нисбатан эҳтиёткор футбол намойиш қилишмоқда. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди!


Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика