RU

Последние новости

11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  0 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   3 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  7 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  7 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3

Евро-2020. 3-турдан олдин: Италия, Бельгия ва Нидерландия плей-оффда, фақатгина Шимолий Македонияда имкон йўқ Новости

Евро-2020. 3-турдан олдин: Италия, Бельгия ва Нидерландия плей-оффда, фақатгина Шимолий Македонияда имкон йўқ

Ҳаттоки Туркия ҳам кейинги босқич ҳақида орзу қилиши мумкин.

Биз жамоаларнинг эгаллаб турган ҳолати ва гуруҳ босқичи 3-туридан олдин плей-оффга чиқиш борасида қандай вариантлар борлигини ўрганиб чиқтик. Соддароқ бўлиши учун гуруҳлардаги фақатгина биринчи ва иккинчи ўринларни кўриб чиқамиз – учинчи ўринлардаги ҳолат бошқа гуруҳларга ҳам бевосита боғлиқ бўлиб қолиши мумкин.


А гуруҳи: Италия плей-оффда, учинчи ўрин учун имконият Туркияда ҳам бор

3-тур ўйинлари: Италия – Уэльс, Швейцария – Туркия

• Италия кейинги босқчи масаласини ҳал қилиб улгурди. Биринчи ўринни сақлаб қолиш учун Уэльсга ютқазмаслик кифоя.

• Уэльс Италия билан ҳеч бўлмаса дуранг ўйнаса ва Туркия Швейцарияга ютқазмаса Гарет Бэйл жамоаси гуруҳдан чиқади.

Уэльсни очколар тенг бўлиб қолиши мумкин бўлган ҳолат ҳам қўрқувга солмаслиги мумкин – шунчаки тўплар нисбатидаги фарқни сақлаб қолиш етарли.

• Швейцария Туркияни енгиши ва Уэльснинг яхши спорт формасидаги Италияга мағлуб бўлишини кутиши мумкин холос. Ана шундай ҳолатда иккинчи ўрин тақдирини тўплар нисбати ҳал қилади.

• Биринчи иккита ўйинни умумий 0:5 ҳисобида бой берган Туркия учинчи ўринга кўтарилиш учун Швейцарияни енгиши талаб қилинади. Лекин бу кейинги босқич йўлланмасини кафолатламайди.


B гуруҳи: Бельгия 1/8 финалда, Россияни Данияга қарши ҳал қилувчи ўйин кутмоқда

3-тур ўйинлари: Россия – Дания, Финляндия – Бельгия

• Биринчи ўринни сақлаб қолиш учун Бельгияга Финляндия билан беллашувда дуранг ҳам етади.

• Россия Данияни енгса иккинчи ўринни эгаллайди. Агар ўзи дуранг ўйнаса – Финляндия Бельгияни ютиб қўймаслиги талаб қилинади.

• Бельгия устидан қозонилган ғалаба плей-оффга Финляндияни олиб чиқади. Россия Данияга мағлуб бўлса, финнларга дуранг ҳам етади.

• Дания иккинчи поғонани эгаллаши учун (ўзи Россияни мағлуб этиши, Финляндия эса Бельгияга имкониятни бой бериши зарур) тўплар нисбатини ҳам унутмаслиги зарур.


C гуруҳи: Нидерландия аниқ биринчи ўрин, Украина ва Австрия иккинчи ўрин учун майдонга тушади

3-тур ўйнлари: Шимолий Македония – Нидерландия, Украина – Австрия

• Сўнгги турда нима бўлса ҳам Нидерландия биринчи ўриндан пасга тушмайди.

• Украина шунчаки Австрияга ютқазмаса, иккинчи поғонани сақлаб қолади.

• Иккинчи ўрин учун Австрияни фақатгина ғалаба қаноатлантиради.

• Шимолий Македония – мусобақада плей-офф имкониятларини буткул йўқотган ягона терма жамоа ҳисобланади.


D гуруҳи: Чехия – Англия – биринчи ўрин учун тўқнашув

3-тур ўйинлари: Хорватия – Шотландия, Чехия – Англия

• Чехия охирги турда Англияга ютқазмаса, гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлайди. Ўзи Англияга мағлуб бўлиб, Шотландия Хорватияни таслим этса, иккинчи бўлади. Патрик Шик ва жамоаси учинчи ўринга тушиб кетиш варианти ҳам йўқ эмас: бунда чехлар Англияга мағлуб бўлиши ва Хорватия керакли фарқ билан ўз ўйинини ютиши талаб қилинади. 

• Фақатгина Чехия устидан қозонилган ғалаба Англияга биринчи ўринни тақдим этади. Кейинги босқич учун дуранг ёки Хорватия Шотландияга ютқазмаслиги етарли бўлади. Учинчи ўрин? Ундай вариант ҳам бор: Чехияга имконият бой берилиши ва Шотландиянинг йирик ғалабаси. 

• Агар Чехия ютқазиб қўйса, Хорватия керакли фарқ билан ғалабани қўлга киритса, иккинчи ўринга ҳам кўтарилиши мумкин бўлади. Бироқ ҳеч бўлмаса учинчи ўриндан плей-оффга даъвогарлик қилиш учун Шотландияни енгиш зарур.

• Шотландия ғалаба қозониши шарт. Қизиқ томони шотландлар ҳали ҳам инглизларни иккинчи ўриндан тушириб юбориши мумкин (Хорватия устидан қозонилган ғалаба ва Саутгейт жамоаси мағлубияти буни таъминлайди).


E гуруҳи: Испанияга шунчаки ғалаба керак



3-тур ўйинлари: Словакия – Испания, Швеция – Польша

• Швецияга Польша билан ўйинда дуранг ҳам етарли бўлади. Мағлубиятга учрайдиган бўлса Швеция босқични учинчи ўринда якунлайди. Энг чалкаш вазият сценарийси: Швециянинг мағлубияти ва Испания яна дуранг ўйнаши – шунда ҳаммада 4 очкодан бўлади, уёғига математика бошланади.

• Испания устидан қозонилган ғалаба Словакияга плей-оффга тўғридан-тўғри йўлланмани тақдим этади, жамоа гуруҳни кучли иккиликда якунлайди. Агар дуранг бўлса – Швеция Польшага ютқазмаслиги зарур. 

• Ғалаба Испанияни плей-оффга олиб чиқади. Дуранг уларни учинчи ўринда қолдиради – бироқ гуруҳнинг иккинчи ўийинида Польша Швецияни юта олмаслиги зарур.

• Польша Испания билан қайд этилган 1:1дан кеийн имкониятини сақлаб қолди. Роберт Левандовский жамоадошлари Швецияни ютган тақдирда, иккинчи ўринга кўтарилишлари мумкин. Бунинг учун шунингдек Словакия – Испания ўйинида дуранг қайд этилмаслиги зарур. Агарда испанлар ва словаклар тўқнашуви дуранг натижа билан якунланса, Польша ўзи ўйинини икки ва ундан кўпроқ тўп фарқи билан юта олса, Пауло Соуза бошчилигидаги Польша кейинги босқичга биринчи ўриндан чиқади.


F гуруҳи: Португалия тўртинчи бўлиши мумкин, Венгрияда иккинчи ўринга ҳам кичик имконият бор


3-тур ўйинлари: Германия – Венгрия, Франция – Португалия

• Франция ўзи учун плей-оффдан жой деярли нақд қилиб қўйди. Французлар Португалияга ютқазиб қўйса ҳам, учинчи ўриндан ҳам пастга тушиб кетиши жуда қийин (4 очкога эга жамоа эса 1/8 финал босқичига чиқиши деярли аниқ). Португалия устидан қозонилган ғалаба = биринчи ўрин кафолати, дуранг = камида иккинчи ўрин дегани.

• Германия учун ҳам барчаси оддий. Венгрия устидан қозониган ғалаба = камида иккинчи ўринни кафолатлайди. Дуранг қайд этилган тақдирда немислар иккинчи ўринни сақлаб қолишади, агарда Португалия Францияни енга олмаса, Криштиану Роналду ва жамоаси зафар қучса – Германия учинчи. 

• Португалия охирги турда Францияни мағлуб этсагина, биринчи ёки иккинчи ўринни эгаллайди.

Мағлубият учинчи ўринни йўқотишга етарлича сабаб бўлмаслиги мумкин (бунинг учун Венгрия Германия устидан ғалаба қозонмаслиги зарур). Лекин бу Сантуш шогирдлари учун ёмон вариант, чунки унда Португалия ҳисобида фақатгина 3 очко ва 0га тенг тўплар фарқи (ҳозир 5:4) бўлади. Бу эса жамоага кейинги босқич учун камлик қилиши мумкин. Бошқа томондан Евро-2016"да Португалия шунга ўхшаш ҳолатда гуруҳдан чиққанди: 3 очко ва тўплар нисбати 4:4.

Агарда Португалия Францияга мағлуб бўлса, Венгрия эса Германиядан устун келса, мусобақанинг амалдаги ғолиби тўртинчи ўринга тушиб кетади.

• Венгрия ғалаба қозонсаю, Португалия мағлуб бўлса, венгрлар иккинчи ўринни эгаллашади. Агарда Венгрия ҳам, Португалия ҳам зафар қучса, иккинчи ўрин тақдири тўплар фарқига кўра ҳал қилинади. Венгрия учинчи бўлиши учун икки нарса талаб қилинади: ўз ўйинида ғалаба ва Франция - Португалия тўқнашувида дуранг.

Агарда гуруҳ босқичи ҳозир якунланганда, плей-офф қандай кўриниш оларди?



Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика