RU

Последние новости

13:40ФИФА Эронга умид билдирмоқда  0 13:13Сенегал футбол федерацияси Африка кубоги финалидаги қарорни CASга олиб чиқади  0 12:19"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи   41 12:01"Хоразм"-"Бунёдкор": устунлик "қалдирғочлар" томонидами?  2 11:12Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Пахтакор"ни ютган "Навбаҳор"да ўзига ишонч юқори"   1 10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  33 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  9 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  15 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  9 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  18 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  4 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  12 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  4 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  18

ЕВРО-2016. Швейцария - Польша учрашувига превью Новости

ЕВРО-2016. Швейцария - Польша учрашувига превью

Бугун Евро-2016 нимчорак финал ўйинлари старт олади.

Дастлабки учрашув Швейцария ва Польша терма жамоалари ўртасида кечади.

Иккала жамоа ҳам ўз тарихида илк бор Европа чемпионатида гуруҳдан чиқишга эришди. Швейцария "A" гуруҳида Франциядан кейинги ўринни эгаллади. Польша эса "C" квартетида Германидан кейинги бўлди. Польяклар гуруҳда умуман гол ўтказишмади.

Швейцария Польшага қарши ўтказган 10та ўйиннинг фақат биттасида ютган. Ўша ўйин 1976 йилда ўртоқлик учрашуви доирасида ўтган - 2:1. Польша ҳисобида 4та ғалаба бор. Қолган 5 учрашувда дуранг қайд этилган.



Ушбу жуфтлик ғолиби 30 июнь куни чорак финалда Хорватия - Португалия жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.

Бу икки жамоа сўнгги бор 2014 йил Вроцлавда тўқнаш келишган эди. Ўртоқлик учрашуви 2:2 ҳисобида ўз якунига етган эди. Йосип Дрмич меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди, мезбонлар сафида Артур Енджейчик ва Аркадиуш Милик тўп киритишган. Якуний натижани сўнгги дақиқаларда Фабиан Фрай ўрнатганди.

Ўйин Сент-Этьен шаҳридаги "Жоффруа Гишар" стадионида бўлиб ўтади. Ушбу стадионда ЕВРО-2016 доираисдаги Португалия - Исландия, Чехия - Хорватия ва Словакия - Англия учрашувлари бўлиб ўтди. Қизиғи бу ўйинларнинг барчаси дуранг билан тугади. Швейцария - Польша баҳси ЕВРО-2016 доирасидаги "Жоффруа Гишар" стадионида ўтадиган энг сўнгги баҳс бўлади.

Ўйинни англиялик Марк Клаттенбург бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Ушбу ҳакам Евро-2016да ҳозиргача икки учрашувда ишлади. Клаттенбург Бельгия - Италия ўйинида 5та, Чехия - Хорватия баҳсида 4та сариқ карточка кўрсатди.



Евро-2016, 1/8 финал.
ШВЕЙЦАРИЯ - ПОЛЬША
25 июнь. Сент-Этьен. "Жоффруа Гишар" стадиони. 18:00
Ҳакам
- Марк Клаттенбург (Англия).

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

Швейцария: Соммер; Лихтштайнер, Шер, Журу, Родригес; Бехрами, Жака, Жемайли; Шакири, Эмболо, Мехмеди.
Сариқ карточкаси борлар: Бехрами, Эмболо, Шер, Жака

Польша: Фабяньски; Пишек, Глик, Паздан, Енджейчик; Блашиковски, Криховяк, Мончиньски, Гросицки; Милик, Лавандовски.
Ўйнамайди: Шенсни (жароҳат)
Сариқ карточкаси борлар: Гросицки, Мончиньски, Пешко, Пишек

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика