RU

Последние новости

00:55Роналду, Мбаппе ва Гризманн Евро-2024 омадсиз рамзий жамоасидан ўрин олди  3 00:38Мората "Атлетико" билан хайрлашди. Ҳужумчи "Милан"га ўтади  0 00:10Япония терма жамоаси дарвозабони А Серия клубига ўтди  3 23:53Месси тўпиғидан олган жароҳати сабабли "Интер Майами"нинг бир нечта ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  4 23:27Хави Алонсо машғулотни ўтказиб юборгани учун Азмунни жамоадан четлатди  1 23:01Эдерсонни қўлга кирита олмаган "Ал Насср" бошқа бразилиялик дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  1 22:44Испания клублари ва терма жамоаси 2002 йилдан бери йирик турнирлар финалида мағлуб бўлишмади  2 22:26"Манчестер Юнайтед" ва "Лилль" Йоро трансфери бўйича келишувга эришди  2 22:09Англия эркаклар терма жамоасини аёл мураббий бошқариши мумкин  13 21:52Франциянинг барча даврлардаги энг яхши тўпурари терма жамоадаги фаолиятини якунлади  1 21:35"Манчестер Сити" юлдузи Англия таъсиридаги мамлакатни Испанияники деб атади  2 21:18Мбаппе "Реал"да қайси позицияда ўйнамоқчи эканлигини айтди  7 20:51Англия терма жамоасига АПЛда ишлаган мураббийлар номзоди кўриб чиқилмоқда  9 20:24Марказий Осиё. Биринчи даврадан кейин чемпионатларда вазият қандай?  6 20:00"Ал Иттиҳод" Франция терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0

ЕВРО-2016. Қизиқарли фактлар ва статистика Новости

ЕВРО-2016. Қизиқарли фактлар ва статистика

Европа чемпионатининг гуруҳ босқичи статистикаси ва қизиқарли фактлари билан таништириб ўтамиз.


Ўтказилган 36 ўйинда жами 69 маротаба дарвозалар ишғол этилди.

Бу дегани ҳар бир учрашувда ўртача 1,92 голдан тўғри келади.

Яъни ҳар 47 дақиқада 1та гол урилмоқда.

Голлар қайси дақиқалар оралиғида урилди?

1-15: 5та, 16-30: 6та, 31:45: 13та, 45+ йўқ.

46-60:
15та, 61-75: 10та, 76-90: 13та, 90+ 7та.



ЖАМОАЛАР СТАТИСТИКАСИ:


Тўғри тўп узатмаларни амалга оширган TOP-5

Испания 93% (2023 узатмадан 1876таси аниқ)

Германия 91% (1967 узатмадан 1794таси аниқ)

Швейцария 90% (1573 узатмадан 1416таси аниқ)

Португалия 89% (1634 узатмадан 1461таси аниқ)

Англия 89% (1476 узатмадан 1316таси аниқ)



ТЎП БИЛАН МУОМАЛА ҚИЛИШ:


Германия 65%

Испания 61%

Португалия 61%

Швейцария 58%

Англия 57%



ДАРВОЗА ТОМОН ЭНГ КЎП ЗАРБА ЙЎЛЛАГАН ЖАМОАЛАР:


Португалия - 69

Англия - 65

Бельгия - 59

Германия - 59

Испания - 50



ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН ЖАМОАЛАР:

Венгрия - 6

Уэльс - 6



ТЎПУРАРЛАР:


Альваро Мората - 3

Гарет Бэйл - 3



АССИСТЕНТЛАР:

Аарон Рэмзи - 2

Эден Азар - 2


ЭНГ КАТТА ТЕЗЛИКДА ЮГУРГАН ФУТБОЛЧИ:


Кингсли Коман 33 км/с


ЭНГ КЎП ЗАРБА ҚАЙТАРГАН ДАРВОЗАБОНЛАР:

Ханнес Халльдерссон (Исландия) - 19

Майкл Макговерн (Шимолий Ирландия) - 16

Игорь Акинфеев (Россия) - 14


ГОЛ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАГАН ЖАМОАЛАР:

Германия

Польша


ФАКТЛАР:

* Европа чемпионатида дебют қилган Исландия, Уэльс, Словакия ва Шимолий Ирландия плей-офф йўлланмасини қўлга киритишди.

* Роналду ушбу Европа чемпионатида иккита рекорд қайд этди. Евроларда энг кўп ўйин ўтказган футболчилар рўйхатида пешқадамликни қўлга киритди ва тўртта Европа чемпионатида гол урган дастлабки футболчига айланди. Агарда Роналду яна икки маротаба рақиблар дарвозасини ишғол этса, унда Криштиану Европа чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарга айланади.

* Гарет Бэйл гуруҳ босқичидаги барча ўйинда гол урди.

* Гуруҳ босқичида ҳеч бир жамоа ҳамма ўйинда ғалаба қозона олмади.

* Энг кўп гол киритилган ўйин (Венгрия - Португалия 3:3)

* Гуруҳ босқичида Криштиану Роналду, Альваро Мората ва Ромелу Лукаку дубл муаллифига айланишди.

* Испаниянинг Европа чемпионатларидаги "қуруқ" сериясига Хорватия ҳужумчиси Калинич барҳам берди.

* Гуруҳ босқичида Россия терма жамоаси энг кўп гол (6) ўтказиб юборди.

* Энг кўп огоҳлантириш олган жамоалар: Италия, Албания ва Руминия (10та сариқ карточка)

* Австрия ва Албания футболчиси четлатилди.

* Шимолий Ирландия, Португалия, Ирландия ва Словакия терма жамоалари учинчи ўрин билан нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритишди.

* Португалия гуруҳ босқичида умуман ғалаба қозонмаган ҳолда (3та дуранг) плей-офф йўлланмасига эгалиқ қилди.

* Гарет Бэйл Европа чемпионатида икки маротаба жарима зарбасидан гол урган учинчи футболчига айланди. Унга қадар Мишель Платини (Евро-1984) ва Томас Хесслер (Евро-1992) Европа чемпионатида икки бор жарима зарбасидан гол урган.

* Германия Европа чемпионатлари тарихидаги ўзининг 25-ғалабасини нишонлади.

* Англия терма жамоаси Европа чемпионатлари тарихидаги 10-ғалабасига эришди.

* Италиянинг Ирландияга қарши ўйинда имкониятни бой бергани уларнинг Европа чемпионатларидаги жами 6-мағлубияти ҳисобланади. Италия Европа чемпионатида кўп иштирок этган жамоалар орасида энг кам мағлубиятга эга.

* Моратанинг Хорватия дарвозасига киритган голи Испаниянинг Европа чемпионатларидаги 55-голи сифатида тарихдан ўрин олди.

* Португалия гуруҳдаги барча баҳсда дуранг ўйнаб Европа чемпионатларидаги дуранглари сонини саккизтага етди ва мағлубиятлари сони бўйича тенглашиб олди. Айни пайтда Португалиянинг Европа чемпионатларидаги кўрсаткичи (15 ғалаба, 8 дуранг ва 8 мағлубият).

* Ушбу Европа чемпионатида фақатгина Украина терма жамоаси гол ура олмади. Швециянинг ягона киритган голи эса автогол сифатида қайд этилди.

* Ушбу Европа чемпионатида Польша, Исландия, Уэльс, Словакия ва Шимолий Ирландия терма жамоалари дастлабки ғалабаларини қўлга киритишди.

* Гарет Бэйл (Уэльс), Армандо Садику (Албания), Ондрей Дуда (Словакия), Биркир Бьярнасон (Исландия) ва Гарет Маколи (Шимолий Ирландия) каби футболчилар ўз терма жамоаларининг Европа чемпионатидаги биринчи голини киритишди ва тарихдан жой олишди.


Шаҳбоз Беғамов тайёрлади

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика