RU

Последние новости

07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  0 02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  1 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  8 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  26 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  46 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  3 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  7 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  14 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18

ЕВРО-2016. Плей-офф. Норвегия - Венгрия учрашуви превьюси Новости

ЕВРО-2016. Плей-офф. Норвегия - Венгрия учрашуви превьюси

Бугун ЕВРО-2016 саралаши плей-офф босқичи дастлабки ўйини доирасидаги Норвегия - Венгрия учрашуви бўлиб ўтади.

Норвегия - Венгрия

13 ноябрь 2015. Осло. "Уллеволь" стадиони. 00:45.

Тахминий таркиблар:
Норвегия:
Нюланн; Элабделлауи, Форрен, Ховланн, Хегли; Шельбред, Йохансен, Тетти, Бергет; Хенриксен; Седерлунн.
Сўроқ остида: Хегли (бел)

Венгрия: Кирай; Леандро, Кадар, Гузмич, Фиоло; Элек, Нодь; Джуджак, Геро, Немет; Николич.
Ўйнамайди: Юхас (дисквалификация)

- Норвегия 30 йилдан буён Венгрияга ютқазмаяпти
- Норвегия саралашдаги охирги 4та ўйиннинг 3тасида ғалаба қозонди ва 1 марта дуранг ўйнади
- Венгриялик дарвозабон Габор Кирай агар майдонга тушса терма жамоада 100та ўйин ўтказган иккинчи футболчига айланади
- Жавоб ўйини якшанба куни (15 ноябрь) Будапештда бўлиб ўтади



Норвегия терма жамоаси бош мураббийи Пер-Матиас Хегмо:
Норвегия терма жамоаси охирги 20 йилда ноябрь ойидаги барча 6та уй ўйинида ютқазгани мени ташвишга солаётгани йўқ. Таркибимизда еврокубокларда ўйнаётган футболчилар бор, уларнинг жисмоний формалари венгрларга қарши баҳсда бизга қўл келади. Бу бутунлай янги Норвегия. Ҳамон жамоани "қураяпмиз". Футболчилар ўзларига ишонишмоқда.

Венгрия терма жамоаси бош мураббийи Бернд Шторк:
Яхши старт муҳим, ғалаба қозонсак ажойиб бўларди. Норвегияда кучли жамоа бор, футболчилари Чемпионлар лигаси ва Европа лигасида ўйнашмоқда. Анча олдин йиғилиб жамоавий руҳ борасида иш олиб бордик. Таркибимизда етакчи футболчилар йиғилган, улар ажойиб футбол намойиш этишга тайёрлар.



Саралашдаги натижалар
Норвегия: "H" гуруҳида учинчи ўрин
6та ғалаба, 1та дуранг, 3та мағлубият, тўплар нисбати: 13-10

Венгрия: "F" гуруҳида учинчи ўрин
4та ғалаба, 4та дуранг, 2та мағлубият, тўплар нисбати: 11-9

ЕВРО плей-офф босқичидаги натижаси:
Норвегия:
1та мағлубият
Венгрия: ўйнамаган

Биласизми?
Агар Туркия сўнгги дақиқаларда Исландияга гол урмаганида ёки Қозоғистоннинг Латвия устидан кутилмаган ғалабаси бўлмаганида Венгрия терма жамоаси тўғридан-тўғри ЕВРО-2016га йўлланма оларди.



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика