RU

Последние новости

20:02"Реал" собиқ ҳимоячиси клубга Салибани сотиб олишни маслаҳат бермоқда  0 19:40"Ливерпуль" ва "Арсенал" Қудусга қизиқмоқда  0 19:21Азиз Ибрагимов: "3 та гол ўтказиб юбориш ҳимоядаги муаммони очиб берди, КХДР билан ҳам осон бўлмайди"  4 19:05ЖЧ-2026 саралаши. Япония Индонезия дарвозасига жавобсиз 4 та тўп йўллади  3 18:50Муҳаммадали Ўринбоев: "Ироқ билан очиқ ва интенсив ўйин бўлди"  0 18:34102 дақиқа, 5та гол ва аламли мағлубият ГАЛЕРЕЯ  4 18:17Лукас Мендес: "Майдонда бор кучимизни сарфладик"  1 17:56Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга мағлуб бўлганига ким айбдор?  35 17:31Ўзбекистонлик ҳакам Россия – Бруней учрашувида ишлайди  4 17:20Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси: "Катанецда ҳеч қандай тактик чизмани кўрганим йўқ, яхши ижрочилар ҳисобига натижа қўлга киритилмоқда"  37 17:08Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироқ билан биринчи ўйинда бир тўп фарқи билан ғалаба қозонди  6 16:46ФИФА КЖЧнинг янги кубогини тақдим этди  0 16:20Акрам Афиф: "Омад бизга кулиб боқди ва уч очкони қўлга кирита олдик"  27 15:50Ибрагимович: "Милан" – фаолиятимда менга энг кўп нарса берган клуб"  0 15:18Деку: "Нико Уильямс режаларимизда бор эди, лекин у ўз танловини амалга оширди"  4

Евро-2016 пайтида олий лигани ҳам ёдга оламиз (11-тур ҳақида) Новости

Евро-2016 пайтида олий лигани ҳам ёдга оламиз (11-тур ҳақида)

Ҳозир кўпчиликнинг эътибори Европа чемпионати баҳсларига қаратилган, кимдир Копа Американи кўриш билан банд.

Бу орада бизда ҳам олий лига давом этаётганини унутмаслик лозим. 10-11 июнь кунлари ички чемпионатда 11-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Даставвал тур натижаларини эслатиб ўтсак. 


«Нефтчи» – «Қўқон-1912» – 2:1
Голлар:
Ш. Пўлатов (43, 63 - пенальти) – Н. Отақўзиев (18)

«Бунёдкор» – «Қизилқум» – 2:0
Голлар
: А. Алимпиевич (77), Б. Насимов (80)

«Металлург» – «Андижон» – 3:1
Голлар:
М. Тошматов (22), Д. Каримов (75), З. Абдуллаев (77) – И. Исоқжонов (43)

«Машъал» – «Обод» – 5:0
Голлар:
Ш. Эркинов (40, 52), М. Ғофуров (44, 45+2), З. Кўзибоев (75)

«Сўғдиёна» – «Пахтакор» – 0:1
Гол
: Ж. Искандеров (45)

«Локомотив» – «Бухоро» – 3:1
Голлар:
С. Жепаров (16), М. Худоёров (39 - автогол), С. Мирзаев (61) – Б. Пардаев (62)

«Навбаҳор» – «Насаф» – 2:2
Голлар:
Д. Жабборов (81), А. Баҳритдинов (84) – Д. Больевич (6), А. Алланиязов (72)

«Шўртан» – «Олмалиқ» – 4:3
Голлар:
З. Полвонов (31), Э. Бойматов (44), И. Таран (59), А. Омонов (74) – Д. Туропов (41), Я. Мартинюк (78), Д. Станоевич (83)



Кўриб турганигиздек, бўлиб ўтган саккизта ўйиннинг еттитасида ғалаба қайд этилган ва фақат бир учрашув дуранг билан якун топди. Наманганда кечган "Навбаҳор" - "Насаф" 2:2 ҳисобида тугади. Қизиғи шундаки, бу учрашувда қаршиликлар то 80-дақиқага қадар 2:0 ҳисобида зафар қучишаётганди. Бироқ ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида меҳмонлар иккита тўп ўтказиб юборишди. Натижада "Насаф" кетма-кет икки учрашувда дуранг ўйнади. "Навбаҳор" эса ўз майдонида муҳим бир очкони қўлга киритди дея оламиз.

11-тур беллашувларида меҳмондан ғалаба билан қайтган биргина "Пахтакор" бўлди. Аввалги икки ўйинда мағлубиятга учраган "Пахтакор" сафарда Жамшид Искандаровнинг ягона голи эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этиб қайтди. Натижада жиззахликлар кетма-кет иккинчи бор ютқазиб қўйишди. Қолган учрашувлар эса майдон эгаларининг ғалабаси билан якун топди. Энг йирик ҳисоб "Машъал" - "Обод" баҳсида қайд этилди - 5:0. Бу ўйинда "Обод" футболчилари икки бор пенальтидан фойдалана олишмади. Ўйиндан сўнг "Машъал" ўз ҳисобидаги ғалабалар сонини учтага етказиб олди.

Ғузорда кечган "Шўртан" - "Олмалиқ" учрашуви эса голларга бой бўлди. Бу ўйинда мухлислар еттита гол кўришди. Олий лигада кетма-кет олти беллашувда имкониятни бой берган "Шўртан" секин-аста ўзига келмоқда. Жамоа охирги бешта учрашувнинг фақат биттасида мағлуб бўлди ва кетма-кет икки ўйинда ғалаба қозонди. Натижада "Шўртан" мусобақа жадвалида 13-поғонага кўтарилиб олди.



Фарғонада бўлиб ўтган водий дербисида ҳам майдон эгаларининг қўли баланд келди. Ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилган "Нефтчи" рақибини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ва бу учрашувда мезбонларнинг ҳар иккала голи ҳимоячи Шукурали Пўлатов ҳисобига ёзилди. Андрей Фёдоров бошқарувидаги жамоа мана энди ўзига келаётган кўринади. Негаки, чемпионатнинг дастлабки турларида Фёдоров танқид остига олинган, "Нефтчи"да ҳатто бош мураббий ўзгаради деган гаплар тарқалганди. Аммо раҳбарият мураббийга ишонишда давом этди ва 6-турдан бошлаб ишонч ўз мевасини бера бошлади. Фарғоналиклар қаторасига охирги учта учрашувни ғалаба билан якунлашди.


Тошкентда кечган иккита учрашув ҳам майдон эгаларининг ғалабаси билан якун топди. "Бунёдкор" ўз майдонида "Қизилқум"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, "Локомотив" "Бухоро"ни 3:1 ҳисобида енгди. "Қизилқум" рақибига 75 дақиқадан сал кўпроқ қаршилик кўрсата олди, бироқ Александр Алимпиевичнинг жуда чиройли зарбасидан сўнг ўйинда ҳисоб очилгач, навоийликларнинг шашти тушиб кетди. Натижада иккинчи гол ҳам ўтказиб юборилди. "Локомотив" - "Бухоро" беллашувида эса қизиқ ҳолат кузатилди. Бу ўйинда меҳмонлар дарвозабони Муҳиддин Худоёров биринчи тайм охирларида жуда ғалати гол ўтказиб юборди. Натижада дарвозабон бундан тушкунликка тушиб қолди ва танаффусда Сардор Қобулжоновга алмаштирилди.

Яна бир баҳс Бекободда кечди ва бунда "Металлург" "Андижон"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. 4-ўринда бораётган "Металлург" ҳозирча ўз майдонидаги барча учрашувларни ғалаба билан якунлади. Бу томонлама бекободликларга қойил қолса арзийди. "Андижон" эса сафардаги "анъанаси"ни давом эттирган ҳолда яна ютқазиб қўйди. Сафарда олтита учрашувда майдонга тушган "Андижон" ҳаммасида ютқазди. Натижада жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз аризасига биноан истеъфога чиқарилди.



15-16 июнь кунлари эса олий лигада 12-тур баҳслари бўлиб ўтади. Бунда "Насаф" - "Локомотив" баҳси турнинг марказий учрашуви бўлиши кутилмоқлда. Шундай экан, Европа чемпионати ва Копа Америка билан биргаликда ўзимизнинг олий лигани ҳам кузатишда давом этамиз.

Олий лига, 12-тур учрашувлари
15 июнь (чоршанба)
«Обод» – «Шўртан»
Ҳакам
: А. Рисқуллаев (Тошкент)

16 июнь (пайшанба)
«Пахтакор» – «Машъал»
Ҳакам:
З. Қодиров (Навоий).
 
«Қўқон-1912» – «Сўғдиёна»
Ҳакам:
О. Толибжонов (Тошкент)

«Бухоро» – «Нефтчи»
Ҳакам
: Р. Эрматов (Тошкент)
 
«Насаф» – «Локомотив»
Ҳакам
: Ҳ. Рўзиев (Тошкент)

«Қизилқум» – «Навбаҳор»
Ҳакам:
Ш. Қосимов (Тошкент)

«Металлург» – «Бунёдкор»
Ҳакам:
В. Серазетдинов (Тошкент)

«Андижон» – «Олмалиқ»
Ҳакам
: В. Цейтлин (Тошкент)

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика