RU

Последние новости

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  88 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  4 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   14 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

ЕВРО-2016. 3-тур рамзий терма жамоаси Новости

ЕВРО-2016. 3-тур рамзий терма жамоаси

Теги :  ЕВРО-2016
Европа чемпионатининг 3-тур рамзий терма жамоаси билан танишинг.

Дарвозабон: Андреас Исакссон (Швеция)



Рамзий терма жамоа дарвозасига Швеция терма жамоаси дарвозабони Андреас Исакссонни қўйдик. Учинчи турда Шимолий Ирландиядан Майкл Макговерн немисларнинг анчагина зарбаларини қайтарди, хорватиялик Даниел Субашич Рамоснинг пенальтисини қайтарган бўлсада, биз Исакссонни танладик. Гарчи Швеция мағлубиятга учраб мусобақани тарк этган бўлсада Белгияга қарши баҳсда Исакссон ўйиндаги энг яхши икки футболчидан бири бўлди. У Витцель, де Брюйне, Лукаку, Бентекеларнинг жуда хавфли зарбаларини бартараф этди. Агар Наингголаннинг голи бўлмаганда кечаги учрашувнинг энг яхши ўйинчиси айнан Андреас бўларди.

Ҳимоячилар:
 
Мехмет Топал (Туркия)
Кари Арнасон (Исландия)
Натаниэль Клайн (Англия)


Дастлабки икки турдаги мағлубиятдан кейин кўпчилик Туркияни Чехияга қарши аутсайдер сифатида кўра бошлади. Ўйин давомида турклар бундай эмаслигини исботлашди. Жамоа марказий ҳимоячиси Мехмет Топал ҳимояда ишончли ўйнаш билан бирга стандарт вазиятларда рақиб жарима майдончасида ўзини кўрсатди ва иккинчи гол киритилганда тўпни Туфанга қулай тарзда сирпантириб юборди.


Австрия терма жамоаси билан баҳсда Исландиянинг марказий ҳимоячиси Кари Арнасон ўзини яхши томондан кўрсатди. Учрашувнинг 18 дақиқасида эса ён чизиқдан отиб берилган тўпни Бедварссонга боши билан ташлаб берди ва голга ҳаммуаллифлик қилди. Бу сафарги Еврода ҳимоячилар кўп бор ўзларини кўрсатишмоқда.

Афтидан Англия терма жамоасининг энг кучли нуқтаси ўнг қанот ҳимоя чизиғи бўлса керак. 1-турда ўнг қанот ҳимоянинг асосий "қироли" Кайл Уокер рамзийимиздан ўрин олган эди. Учинчи турда Рой Хожсон таркибда бир қатор ўзгаришларга қўл урди. Ўнгда Уокер ўрнига ўйинни Натаниель Клайн асосий таркибда бошлади. "Ливерпуль" ҳимоячиси бутун ўйин давомида амплуадошидан қолишмаган тарзда ҳужумларга қўшилди. Бир вазиятда Лалланага жуда қулай вазият яратиб берган бўлса, бошқа ҳолатда ўзи зарба берди ва унинг йўллаган тўпини Козачик қайтариб қолди. Англиянинг ўнг қанотида иккита ажойиб ҳимоячиси бор, лекин чап қанот ҳақида бундай дея олмаймиз. Чапда Роуз ҳам, Бертран ҳам ҳозирча ўзидан кутилган ўйинни намойиш этишмаяпти.

Ярим ҳимоячилар:

Гарет Бейл (Уэльс)
Аарон Рэмси (Уэльс)
Иван Перишич (Хорватия)
Кевин де Брюйне (Белгия)
Балаж Жуджак (Венгрия)



Россия терма жамоаси билан ўйинда Уэльс ярим ҳимоячилари истаганини қилди. Рэмси, Аллен, Бейл русларга ҳеч қандай имкон беришмади. Бейл шу ўйинда рақибларни кўрдим демади, бир ҳаракат билан осонгина қочиб кетаверди, зарбалар бераверди. Аарон Рэмси эса хатоларсиз ва "ақлли" паслар қандай бўлишини кўрсатиб қўйди. "Арсенал" етакчиларидан бири гол уриш билан бирга голга пас ҳам берди.

Амалдаги Европа чемпиони ҳисобланган Испанияга қарши беллашувда Иван Перишич энг яхши футболчи бўлди. Иван дастлаб Калиничга чиройли голли пас оширган бўлса, учрашув якунланишига 3 дақиқа қолганда Европа чемпионатларида охирги марта 2004 йил 20 июнда Португалияга ютқазган испанларни мағлуб этувчи голни киритди. Де Хеанинг яқин бурчагига йўлланган зарба Испания терма жамоасининг Евролардаги 14 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига барҳам берди.

Бугунги Белгия терма жамоасининг ҳужумдаги асосий "кузери" Азар эмас, Кейин де Брюйне ҳисобланади. Ҳужумда жуда кўп нарса унга боғлиқ, рақибларни алдаб ўтишга уста, қисқа ва кесма паслари жуда хавфли бўлган Кевин кеча ҳам жамоасининг энг фаол ўйинчиси бўлди. Гарчи у самарали ҳаракат қилмаган бўлсада, майдонда энг кўп кўзга ташланди.


Мусобақанинг кашфиёти бўлган Венгрия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Балаж Жуджак Португалия билан ўйинда жамоасини доимо олдинга бошлаб турди. Ўзи эса икки бор Руи Патрисиу дарвозасини ишғол қилди. 29 ёшли сардор чап оёғи қанчалик хавфли эканлигини плей-оффдаги рақибларига кўрсатиб қўйди.

Ҳужумчилар:

Никола Калинич (Хорватия)
Криштиано Роналдо (Португалия)



Турнир фаворитларидан бири бўлган Испанияга қарши ўйинда хорватлар бош мураббийи Анте Чачич асосий ҳужумчи Марио Манжукичга дам берди ва Никола Калинични майдонга туширди. "Фиорентина" аъзоси эса ўзига берилган имкониятдан унумли фойдаланди. Жамоа мағлубиятга учраётган бир паллада Калинич Де Хеа дарвозасини оёғининг ташқи томони билан зарба йўллаб ишғол қилди. Беллашув якунида эса Перишичга голли пас берди.

Евро-2016даги энг ёрқин юлдуз Криштиано Роналдо олдинги икки турда дарвоза томон энг кўп зарба берган бўлсада, гол уришни уддасидан чиқа олмаётган эди. Ҳатто, пенальтидан ҳам унумли фойдалана олмаган Кришти сўнгги тур олдидан катта босим остида қолди. Венгрия билан ўйинда эса у барчага ҳақиқий Криштианони эслатиб қўйди. Иккита гол ва битта голли узатма эвазига жамоасини кейинги босқичга олиб чиқди. Аввалига Нанини бирга-бир чиқариб юборган Роналдо кейинчалик иккита супер голга муаллифлик қилди. Тўғри, унинг иккинчи голи бир қарашда бош билан оддий урилгандек кўринади, лекин унинг ҳаводаги ҳаракатлари ва тўпга сакраши одатдагидек чиройли чиқди.


Смартфон ютишни истайсизми, унда марҳамат! Шартлар эса бу ерда >>>> ТАНЛОВ

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика