RU

Последние новости

01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  28 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  0 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  18 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  5 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33

ЕВРО-2016. 1-тур рамзий терма жамоаси Новости

ЕВРО-2016. 1-тур рамзий терма жамоаси

Европа чемпионатининг 1-тур рамзий терма жамоаси билан танишинг.


Дарвозабон: Ханнес Хальдерссон (Исландия)

Дарвозага Исландия дарвозабони Ханнес Хальдерссонни қўйишга қарор қилдик. Гарчи биринчи турда Петр Чех, Игорь Акинфеев, Мануэль Нойер, Пятов, Габор Кирай, Бериша, Зоммер сингари киперлар ҳам ўзларини кўрсатишган бўлсада, Хальдерссоннинг Португалияга қарши ўйинда ижро этган сейвлари якунда жамоасига тарихий натижани қайд этишга ёрдам берди. Айниқса Нани ва Роналдунинг боши билан йўллаган зарбаларини катта маҳорат кўрсатиб бартараф этган Хальдерссон рамзий терма жамоага киришга энг лойиқ дарвозабон бўлди. Ханнес Хальдерссон биринчи турда энг кўп сейв амалга оширган дарвозабон бўлди. Демак дарвозани исландиялик кечаги кун қаҳрамони эгаллайди.


Ҳимоячилар: Кайл Уокер (Англия), Жером Боатенг (Германия), Леонардо Бонуччи (Италия), Василий Березуцкий (Россия), Мартин Ольссон (Швеция)

Ҳимоя чизиғида беш нафар футболчини қўйишга қарор қилдик. Европа чемпионатининг 1-турида голлар у қадар кўп бўлмаётганига дарвозабонлардан ташқари ҳимоячиларнинг ишончли ўйинларига ҳам сабабчи. Ўнг қанотда Англия терма жамоаси сафида Россияга қарши ўйинда жуда фаол ўйнаган ва ўз қанотдаги ҳужумларни бартараф этиш билан биргаликда, жамоаси ҳужумларини ташкил этишда ҳам катта жонбозлик кўрсатган Кайл Уокерни рамзийга киритмасак адолатдан бўлмасди.


Марказий ҳимояни Жером Боатенгни қўйишдан бошлаймиз. Жером Боатенг Украина билан бўлган учрашувда жамоасини бир вазиятда дарвозабон ролида муқаррар голдан сақлаб қолган бўлса, қолган дақиқаларда Украинанинг тажовузкор ҳужумларини қайтаришда катта меҳнат қилди ва ўз ишини аъло даражада уддалади. Боатенгни ўша Коноплянканинг зарбасини қайтарган вазияти турнинг энг эсда қоларли воқеаларидан бири бўлди.

Жеромнинг ёнгинасида "профессор" Леонардо Бонуччини жойлаштирамиз. Италия ҳимоя қўрғонининг ишончли ва керак бўлса етакчи вакили Бельгия билан ўйинда шу қадар эътиборли ва диққатли ўйнадики, рақиб ҳужумлари Буффонга қадар етиб бормасдан ўртада тўхтайверди. Бунда албатта Бонуччининг хизматлари катта бўлди. Ҳимоядаги ишни бир четга суриб қўйиб, майдон марказидан ўзининг одатдаги ва ажойиб узун тўп оширмаси орқали Жаккерини рақиб жарима майдони ичида "қидириб" топа олгани Куртуа дарвозасини ишғол этилишига олиб келди. Бу эса якунда Италияга муҳим уч очкони тақдим этди.

Боатенг ва Бонуччини олдида Россия терма жамоаси марказий ҳимоячиси Василий Березуйкийни қўймасак бўлмасди. Англияга қарши ўйинда ҳимояда жуда тартибли ва ишончли ўйнаган Березуцкий Харри Кейн ва унинг жамоадошларига рақиб жарима майдончаси олдида эркин ҳаракат қилишига йўл қўймади. Камига эса учрашувнинг сўнгги палласида "пружинка" орқали сакраб боши билан ҳаводан келаётган тўпга зарба берди ва Жо Хартни ранжитиб, бутун Россияни қувонтирди. Ўйинни қутқариб қолган Березуцкий Россиянинг бежизга сардори эмаслигини амалда исботлади.

Швеция терма жамоасининг Ирландияга қарши ўйинини кўрган ишқибоз борки Златанга эътибор қаратгани тайин. Швеция ва бошқаларнинг диққат эътибори Ибрагимовичда бўлгани аниқ. Лекин шу куни Швеция сафида Златан эмас, чап қанот ҳимоячиси Мартин Ольссон ўйнади. Ўйнаганда ҳам барча жойда бирдек ҳаракат қилди. Ўз қаноти орқали бутун учрашув давомида рақиб ҳимоясини босимда ушлаб турди, дарвоза олдида вужудга келаётган хавфларни бартараф этди. Златан Ибрагимовичнинг камида 5 маротаба жуда қулай вазиятга ҳам чиқарди. Лекин ҳужумларни якунлашда ҳужумчи оқсади. Мартин Ольссон эса ўз қанотда "конки"да юргандек таассурот қолдирди.




Ярим ҳимоячилар: Лука Модрич (Хорватия), Тони Кроос (Германия), Гарет Бэйл (Уэльс), Димитри Пайе (Франция).

Ўрта чизиққа Хорватия терма жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифига айланган Лука Модрични қўйишдан бошладик. Туркия билан бўлган баҳсда Модрич таянч зонасида ўйнади. Рақиб ҳужумларини "йўқ" қилишда фаоллик кўрсатган Модрич жамоасини олдинга бошлашда ҳам етакчилик қилди. Голни эса уришни шу даражада қойиллатики, бу голга ортиқча таъриф беришга ҳожат йўқ.

Яна бир "Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроос Германия - Украина учрашувида анча фаол ҳаракат қилди. Германиянинг ўйини у қадар чиқмаётганига қарамай, Кроос жамоаси ҳужумларига тўғри йўналиш бериб турди. Жарима зарбасидан ошириб берган тўпидан кейин Мустафи гол киритди. Бундан ташқари Кроос ўзининг ажойиб паслари орқали Ўзилни, Хедира ва Гётцени қулай вазиятларга олиб чиққанди.

Яна бир ярим ҳимоячи "Реал" клубига тегишли. Уэльс терма жамоасига тарихий ғалабани тақдим этган Гарет Бэйлни рамзийга қўймаслик жуда қийин иш эди. Уэльснинг Европа чемпионатидаги дастлабки голини жарима зарбасидан жуда чиройли тарзда киритган Бэйл якунда жамоаси ғалабаси учун ҳам муносиб ҳисса қўшди. Шу куни Уэльс терма жамоасини майдонда ҳақиқий етакчи сифатида айнан Гарет Бэйл бошқариб турди.


Ярим ҳимоя чизиғидаги сўнгги вакил бу тур қаҳрамонига айланган, Франция терма жамоасининг ҳалоскори Димитри Пайе бўлади. Турнирнинг дастлабки ўйинига чиройли нуқта қўя олган Пайе нафақат Жирунинг голига ҳаммуаллифлик қилди. Балки Францияга учрашув охирида ўзининг такрорланмас зарбаси орқали ғалабани совға қилди.


Ҳужумчи: Адам Салаи (Венгрия)

Қанчалик ғалати жарангламасин, биринчи турда ҳужумчилар ўзларидан кутилган сермаҳсулликни намойиш этиб бера олишмади. Жиру, Пелле, Миликдан ташқари Адам Салаи гол уришга муваффақ бўлди. Булар ичида энг қиймати юқори гол бу албатта Адаб Салаиники бўлди. Австрияга қарши ўйинда Венгрияга жуда муҳим ва кўпчилик учун кутилмаган ғалабани тақдим этган голга айнан Адам Салаи муаллифлик қилди.


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика