«Эвертон» Ярмоленко учун 28 миллион евро таклиф қилмоқчи
10 янв 2016 17:30
Новости
«Эвертон» Ярмоленко учун 28 миллион евро таклиф қилмоқчи
Киевнинг «Динамо» клуби ҳужумчиси Андрей Ярмоленко ҳамон «Эвертон» қизиқишлари доирасида.
The Daily Mail нашри хабарига кўра, Мерсисайд клуби 26 ёшли украиналик футболчи учун январь ойида 21 миллион фунт (28 миллион евро) тўлашга тайёр.
«Эвертон» Ярмоленкони айнан қишда сотиб олмоқчи. Сабаби катта эҳтимол билан Евро-2016дан сўнг унинг трансфер нархи кўтарилиб кетади. Октябрь ойида футболчи «Динамо» билан янги 5 йиллик шартнома тузганди.
«Эвертон» Стивен Нейсмитни «Норвич»га 8 миллион фунтга сотишни мўлжалламоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии