Эшпириту Санту ушбу мавсумда 3-марта АПЛда ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди
04 апр 19:30
Новости
Эшпириту Санту ушбу мавсумда 3-марта АПЛда ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди
"Ноттингем Форест" бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту Премьер-лиганинг март ойидаги энг яхши мураббийи бўлди.
Португалиялик мутахассис учун бу соврин фаолиятидаги эттинчи, жорий мавсумдаги учинчиси эди.
Ўтган ойда "ўрмончилар" ҳар икки ўйинда ғалаба қозонди – жамоа ўз уйида "Манчестер Сити" ни (1:0) ва меҳмонда "Ипсвич"ни (4:2) мағлуб этди. "Ноттингем Форест" 30 турдан кейин 57 очко билан АПЛда 3-ўринда бормоқда.

Португалиялик мураббий совринлари сони бўйича Микель Артета ва Рафаэль Бенитес билан тенглашиб олди.
Аввалроқ март ойининг энг яхши футболчиси ҳам аниқланган эди.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии