Туркия клуби Машариповга қизиқиш билдирмоқда
06 янв 2023 19:46
Новости
Туркия клуби Машариповга қизиқиш билдирмоқда
Европа жамоаси трансфер борасида "Ал Насср" билан музокара олиб бормоқда.
Туркиянинг "Коньяспор" клуби "Ал Насср"нинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машариповга қизиқиш билдирмоқда. Бир нечта турк ОАВлари жамоалар ўртасида музокаралар олиб борилаётганини қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, яқинда "Ал Насср" сафига португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду келиб қўшилганди. Машарипов эса клуб мураббийи томонидан бир неча ўйиндан бери қайдномага киритилмаганди. Аммо ўзбекистонлик футболчи "Ал Таее"га қарши баҳсни асосий таркибда бошлайди.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии