Эшитдик-да! "Сўғдиёна" жамоаси "Олимпик" ҳужумчисини энди трансфер қилмоқчи
05 янв 2024 17:30
Новости
Эшитдик-да! "Сўғдиёна" жамоаси "Олимпик" ҳужумчисини энди трансфер қилмоқчи
Суперлига клублари янги мавсум учун таркибни шакллантириш жараёнини бошлаб юборишган.
2 январь куни "Сўғдиёна" жамоаси "Олимпик" ҳужумчиси Муҳаммадали Ғиёсовни ижарага олмоқчи эканлиги ҳақида хабар берган эдик. "Championat.asia" олган маълумотга кўра, жиззахликлар энди ҳужумчини ижара эмас, тўлақонли трансфер қилишмоқчи. Воқеалар ривожини кузатамиз.
Футболчининг "Олимпик" билан келишуви 2024 йилнинг сўнггига қадар мўлжалланган. "Transfermarkt" портали Муҳаммадалининг трансфер суммасини 250 минг евро дея баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, М.Ғиёсов ўтган мавсум "Олимпик" ва "Қизилқум" таркибида жами 23та ўйин ўтказиб, 7та гол урди ҳамда 1та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии