RU

Последние новости

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  17 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  30 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  92 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1023 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоаси футзал бўйича Жаҳон чемпионатига саралашсиз йўл олади Новости

Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоаси футзал бўйича Жаҳон чемпионатига саралашсиз йўл олади

Футзал бўйича навбатдаги Жаҳон чемпионати 2021 йил 12 сентябрь - 3 октябрь кунлари Литва мамлакатида бўлиб ўтади.

"Championat.asia" олган маълумотларга кўра, Ўзбекистон футзал терма жамоаси ана шу мундиалда саралашсиз иштирок этадиган бўлди.

Жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи Осиё чемпионати пандемия сабаб ўтказилмайдиган бўлганди. Қитъа биринчилиги аввалига 2020 йил Туркманистонда ўтиши керак эди. Кейинроқ мусобақа Қувайтга кўчирилди, 2020 йилнинг октябрь ойида эса Қувайт мезбонлик қиладиган Осиё чемпионати 2020 йилдан 2021 йилга кўчирилганди. Якунда ОФК мураккаб вазият сабаб мусобақани умуман бекор қилди.

Қувайтда бўлиб ўтиши керак бўлган футзал бўйича Осиё чемпионати 2021 йилга қолдирилди

ФИФА эса Литвада ўтиши керак бўлган футзал бўйича Жаҳон чемпионатини 2020 йилдан 2021 йил (12 сентябрь - 3 октябрь)га кўчирганди. Ҳисоб бўйича тўққизинчи мундиал кўчирилган саналарда ўтадиган бўлди.

ФИФА келгусида бўлиб ўтадиган мусобақалар учун тавсия этилган муддатларни тасдиқлади

ОФК Футзал ва Соҳил футболи қўмитаси эса Жаҳон биринчилигига Осиёдан терма жамоаларни саралаган ҳолда юборишга қарор қилди.

"Championat.asia" олган маълумотларга кўра, ОФК жамоаларни саралаб олишда икки хил вариантни кўриб чиққан. Булар - 2018 йилги Осиё чемпионати натижаларига қараб ёки охирги учта Осиё чемпионати натижаларига қараб. Ҳар икки ҳолатда ҳам Ўзбекистон терма жамоаси беш жамоа орасида бўлади. 2018 йил Хитой Тайпейида ўтган қитъа биринчилигида терма жамоамиз бронза медалларини қўлга киритган. Сўнгги 3 мусобақа назар ташласак, вакилларимиз уларнинг барчасида совриндор бўлишган. Ҳатто Япония (2 бор совриндор бўлган) ва Таиланд (1 марта) ҳам бу борада биздан ортда қолмоқда. Тўғри, японлар 2014 йил Вьетнам мезбонлик қилган мусобақада чемпион бўлишган (финалда Эрон пенальтилар сериясида мағлуб этилган). Лекин, 2016 йил Тошкентда ўтган баҳсларда амалдаги чемпионлар ҳатто ярим финалга ҳам чиқа олишмаган.

Юқоридаги мантиқдан келиб чиқсак, ОФК мундиалда қатнашиш учун саралаб оладиган беш жамоа Эрон, Ўзбекистон, Япония, Таиланд ва Вьетнам бўлади.


ОФК бу борада ҳали расмий маълумот бермади. 7 апрель куни ОФК ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтади. Айнан мана шу йиғилишдан сўнг бу ҳақда расмий маълумот берилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Жаҳон чемпионатида 2016 йил Колумбия паркетларида дебют қилган ва гуруҳда қолиб кетган. Ушбу мундиал вакилларимиз учун иккинчиси бўлиши мумкин.

Рейтинг: +56   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика