RU

Последние новости

18:35CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  5 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  4 18:29"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  25 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  14 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  3 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  9 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  4 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  7 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  4 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  6 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7

Эшитдик-да! Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё чемпионатига чиққани учун мукофот пулларини ҳали олмаган Новости

Эшитдик-да! Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё чемпионатига чиққани учун мукофот пулларини ҳали олмаган

Хабарингиз бор, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жорий йил 25 сентябрдан 20 октябрга қадар Қувайтда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади.

Championat.asia сайтига маълум бўлишича, футзал терма жамоамиз аъзолари мусобақанинг финал босқичига чиққанликлари учун ҳали ҳамон мукофот пулларини олишмаган. 

Шу йил 10-12 апрель санасида Бишкекда ўтган саралаш баҳсларида гуруҳда илк турда Непални (5:1), иккинчи турда Афғонистонни (5:1), сўнгги баҳсда Тожикистонни (5:2) таслим қилган Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 3та ўйинда 100 фоизли натижага эришганди. 

Маълумотларга кўра, ЎФА томонидан кейинги босқичга йўлланма учун ҳар бир футзалчига 10 миллион сўмдан мукофот пулини ваъда қилган. Бироқ кейинчалик ушбу миқдор 5 миллион сўмдан берилиши айтилган. Афсуски, орадан 4 ой ўтди ҳамки пул маблағлари футзалчиларга берилмаган.

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий ва U-23 терма жамоалари ўзлари иштирок этган турнирдаги муваффақиятли натижа учун дарҳол мукофот пулларини олишди. Аммо нима учундир футзалчиларга келганда ЎФА буни чўзиб келмоқда. Ваҳоланки, Ўзбекистон футзал терма жамоаси сўнгги Жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиққан, Осиё "йўлбарслари" ҳисобланган Эрон билан тенгма-тенг кураш олиб борган эди.

Рейтинг: -17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика