Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчиси "Нефтчи"га ўтади
21 дек 2021 13:15
Новости
Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчиси "Нефтчи"га ўтади
Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ўз таркибини Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси аъзоси билан кучайтириш арафасида турибди. "Championat.asia" сайтига маълум бўлишича, "лочинлар"нинг чап қанот ҳимоячиси Мирзоҳид Ғофуров "Нефтчи"га ўтади. Ёдингизда бўлса, 11 декабрь куни сайтимизда Станислав Андреев "Навбаҳор"га ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик. Кеча эса "Навбаҳор" матбуот хизмати Андреев наманганликлар билан бирга машғулотларни бошлагани акс этган суратни чоп этганди. Ғофуров эса кечаги машғулотда йўқ эди.
М.Ғофуров "Навбаҳор"га 2017 йил "Машъал"дан ўтганди ва ўшанда жамоада Илҳом Мўминжонов бош мураббий эди. Демак, Мўминжонов собиқ шогирдини чорламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Мирзоҳид ўтган мавсум "Навбаҳор" таркибида Суперлигада 25та ўйин ўтказиб битта гол урди ва иккита голли пас берди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии