Эшитдик-да! Кенжабоев ҳам "Навбаҳор"га ўтмоқда
28 ноя 2021 17:27
Новости
Эшитдик-да! Кенжабоев ҳам "Навбаҳор"га ўтмоқда
Наманганнинг "Навбаҳор" клуби янги мавсумдан олдин ўз таркибини кучайтиришни бошлаб юборди.
Бугун клуб Ўткир Юсупов, Боян Цигер ва Даврон Ҳошимов билан шартнома узайтирилганини эълон қилди. Бундан ташқари "Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси Жамшид Болтабоев билан келишувга эришилгани ҳақида хабар чиқди.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, "Қизилқум" клуби ярим ҳимоячиси Ислом Кенжабоев янги мавсумни "Навбаҳор"да ўтказади.
2021 йилги мавсумни Жанубий Кореянинг "Жежу Юнайтед" клубида бошлаган футболчи ёзда "Қизилқум" сафига келиб қўшилганди. Иккинчи даврада Кенжабоев Суперлигада 14та ўйинда майдонга тушди ва 2та голли узатмани амалга оширди. Ўзбекистон кубогида эса 2та ўйинда 3та гол урди.

Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии