RU

Последние новости

23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  0 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  14 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3 21:16"Манчестер Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  22 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  1 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  6 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  17 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1

Эшитдик-да! "Андижон"га трансфер тақиқи қўйилиши мумкин Новости

Эшитдик-да! "Андижон"га трансфер тақиқи қўйилиши мумкин

Теги :  Андижон
"Андижон" клубининг янги раҳбарияти "эски"лардан қолган қарзларни узишда катта куч сарфлаганидан хабарингиз бор.

"Бургутлар"ни йиллар давомида қийнаб келган муаммолардан бири Предраг Вуйович масаласи эди.

Эслатиб ўтамиз, Черногориялик футболчи 2015 йилда "Андижон" клуби сафида тўп сурган. Кейинчалик клуб футболчи олдидаги молиявий мажбуриятларини тўлиқ бажармагани сабаб Вуйович "Андижон" устидан ФИФАга, кейинроқ эса CAS – Халқаро спорт арбитраж судига арз қилган. 

ФИФА клубни бир неча бор огоҳлантиришига қарамасдан "Андижон" узоқ йиллар бу борада аниқ чоралар кўрмай келган. Натижада ёдингизда бўлса ўтган йили қишги трансфер ойнасида "Андижон"га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйилганди. 

"Андижон" клубида янги раҳбарият иш бошлагач 2021 йилнинг бошида барча хорижлик футболчилар олдидаги қарздорликлар баратаф этилди ва ФИФАнинг трансфер тақиқи олиб ташланди. Хусусан, 2021 йил февраль ойида "Андижон" ва ниҳоят Предраг Вуйович билан ҳам тўлиқ ҳисоб-китоб қилган эди. 

Бироқ қоидага кўра, мазкур жараён йиллар давомида чўзилиб келгани боис CAS – Халқаро спорт арбитраж суди ҳаражатларини ҳам ишда ютқазган томон тўлаб бериши лозим бўлади. Шу боисдан 2021 йил 28 июлда CAS "Андижон" клуби зиммасига суд ҳаражатларини тўлаш вазифасини юклаган эди. Аммо клуб бу борада чиқарилган қарор ижросини ҳамон таъминлаганича йўқ. 

Натижада "Андижон" билан тил топиша олмаган CAS ФИФА Тартиб-интизом қўмитасига клуб устидан шикоят киритди. Айтишларича, ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси ушбу масалани кўриб чиқиб, "Андижон" клуби CAS чиқарган қарорни бажармагани сабаб клубга интизомий чора қўллади. Унга кўра, энди "Андижон" яқин 1 ой ичида Халқаро спорт арбитраж суди чиқарган қарорда белгиланган суммани тўлаши шарт бўлади. Агар иш яна пайсалга солинса, 30 кундан сўнг клубга автоматик равишда трансфер тақиқи киритилади. Бу эса клуб янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказа олмаслигига олиб келиши мумкин. 

Эшитишимизга қараганда, гап таҳминан 10 000 АҚШ доллари ҳақида кетмоқда.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика