RU

Последние новости

14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  1 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  4 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4

Эшитдик-да!: «Андижон» клуби футболчилар олдида катта қарздор ва жамоага жиддий санкциялар қўлланиши мумкин Новости

Эшитдик-да!: «Андижон» клуби футболчилар олдида катта қарздор ва жамоага жиддий санкциялар қўлланиши мумкин

Теги :  Андижон
«Андижон» жамоасининг кўплаб маҳаллий футболчилари сайтимизга клуб ойлик маошлар ва мукофот пулларини тўламаётгани ҳақида хабар беришди.

Футболчиларга кўра, клуб ўз мажбуриятларини бажармаяпти ва жамоа нафақат ойлик маошларни тўлашни кечиктирмоқда, балки мукофот пуллари ва хаттоки кундалик машғулотлар куни пайтида таомномаларда ҳам муаммолар пайдо бўлган. Ҳозирга қадар «Андижон» клуби фақатгина «Олимпик» билан ўйинда қўлга киритилган ғалаба учун мукоқот пулларини олган. Маълумотларга қараганда, футболчилар клуб қароргоҳида истиқомат қилаётган пайти ўз ҳисобларидан таомлар буюртма бериб кун ўтказишмоқда.

«Андижон» мухлисларининг телеграмдаги канали эса бир неча кундан буён айнан мазкур қарздорлик, жамоада молиявий инқироз юзага келгани ва хаттоки жамоа кубок доирасидаги «Навбаҳор»га қарши баҳсга Наманганга бориш учун ҳам пул топишда муаммоларга келаётгани ҳақида маълумотлар тарқалган.

Агарда тез орада «Андижон» футбол клуби футболчилар олдидаги шартнома мажбуриятини бажармаса, унда маҳаллий футболчилар бу борада тегишли жойларга арз қилишмоқчи. Легионерлар эса қоидага кўра 2 ойлик маошни олмаган тақдирда ФИФАга ёзиб, клубнинг шартнома шартларидаги барча мажбуриятларини амалга ошириб, жамоадан кетиб қолиш ҳуқуқига эга. «Андижон»га эса бу қимматга тушиши ва жамоага «Нефтчи» ва «Навбаҳор»да бўлгани каби трансфер тақиқи қўйилиши мумкин.

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика