RU

Последние новости

02:44Бундеслига. "Байер" "Боруссия"ни "Сигнал Идуна Парк"да мағлуб қилди  0 01:59HERE WE GO! Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтади!  34 01:00"Барселона" Рэшфордга "совчи қўймоқчи"  5 00:36Леау қандай шахсий ва жамоавий совринларни ютишни исташини айтди  0 00:15"Ювентус" футболчисини Манчестер жамоаларига таклиф қилди  2 23:52Аморим Майну ҳақида: "Энг яхшиларни сақлаб қолишимиз керак, бироқ ҳолатни унутмайлик"  0 23:40Бундеслига. "Боруссия" Д - "Байер". Асосий таркиблар маълум!  0 23:09Расман: "Шўртан" Осиё чемпионини сафига қўшиб олди  6 22:45"Валенсия" ЛаЛигага норозилик билдирди  10 22:13Хвича Францияда ўйнашни истамоқда, бироқ бир муаммо бор  2 21:46Нойер қайтмоқда  3 21:19Маскерано Неймар "Интер Майами"га ўтмаслиги сабабини айтди  0 20:55БАА. "Ал Батаеҳ" ғалаба қозонди, Ғаниев ўйиннинг энг яхшиси бўлди  7 20:18Рубен Аморим: "Ўйинимиз ва имижимизни яхшилашни, ғалабаларни истайман"  7 19:51Ҳоланд кетма-кет бешинчи марта Норвегияда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  1

«Эрудит Спорт»: 2016 йилнинг 5 кашфиёт футболчиси Новости

«Эрудит Спорт»: 2016 йилнинг 5 кашфиёт футболчиси

«Эрудит Спорт» ўз анъанасига биноан, мавсум якунларига кўра «йил кашфиёти»га айланган футболчиларни саралади.

Қайд этиш жоиз, жорий мавсумда ҳам бир қатор ёш иқтидорлар порлаб чиқишди. Тўғри, бу йилда ёшлар ва ўсмирларимиз Жаҳон Чемпионатларига чиқа олишмади, лекин футболимизга янги номлар кириб келди. Бугун бизнинг наздимизда мавсум кашфиёти бўлган 5 футболчини сараладик.

ЖАСУР ЯХШИБОЕВ 

Клуби:
«Пахтакор».

Ёши: 19.

Баҳрайнда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати кўпчилигимизни хурсанд қилди. Жамоа Жаҳон Чемпионатига чиқа олмаган бўлса-да, футболчилар ажойиб ўйин кўрсатишди. Бу таркибда Жасур Яхшибоев алоҳида ажралиб турди. Унинг техникаси ва тўп узатишлари ҳақиқий профессионал футболчиларни эслатиб юборади. Жасур «Пахтакор» аъзоси ҳисобланади ва Осиё Чемпионатидан кейин у клубининг асосий таркибидан ҳам ўрин олишга интилди. Миллий терма жамоа футболчилари билан Жанубий Кореяга қарши ўйинга тайёргарлик доирасида бирга шуғулланишга муваффақ бўлди. Шу кетишда давом этса, ундан кўп нарса кутса бўлади.

ДОСТОН ИБРАГИМОВ

Клуби:
«Динамо».

Ёши: 19.

Самарқанднинг «Динамо» клуби футболчиси Достон Ибрагимов ҳам Баҳрайндаги Осиё Чемпионатида порлаб чиқди. Яримҳимоячи мусобақада 3 та голга муаллифлик қилди. Унинг чап қанотдан уюштирган юришлари кўпчиликнинг ёдида қолган. Яхшибоевдан фарқли ўлароқ Достон «Динамо» сафида Биринчи Лига ўйинларида мунтазам қатнашиб келди. У клубида ҳам  3 та гол, 4 та голли пас муаллифи бўлди. «Динамо» Олий Лигага чиққанини инобатга олсак, Достон янги мавсумда Олий Лигада ҳам ўзини кўрсатиши мумкин. Шунингдек, унинг жамоадоши Саиджамол Давлатжонов ҳам Биринчи Лига ва Ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида ўзини кўрсатишга эришди.


мақоланинг қолган қисмини "Эрудит Спорт" сайтида ўқиш мумкин.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика