RU

Последние новости

19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 19:15Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли транлсяция)  17 19:00Суперлига. "Бухоро" – "Навбаҳор" 5:0 (матнли трансляция)  66 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  8 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  14 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  52 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4

Эртага U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташланади Новости

Эртага U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташланади

2018 йилнинг 9-27 январь кунлари Хитойда навбатдаги U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада 16та жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради.

Эртага мазкур мусобақа учун қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Ҳозирда иштирокчи жамоалар тўрттадан тўртта саватчага бўлиб чиқилган.

Амалдаги чемпион Япония ва 2013 йилги мусобақа ғолиби Ироқ биринчи саватчадан жой олган. Шунингдек, Хитой ҳам мусобақа мезбони сифатида автоматик равишда биринчи саватчага қўйилди. 

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси эса 3-саватчадан ўрин эгаллади. Хабарингиз бор, бу мусобақада Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги жамоа иштирок этади. Навбатдаги Осиё чемпионатида Малайзия билан Фаластин илк бор қатнашишади. Эртанги қуръа маросимида гуруҳлар, ўйинлар тақвими тўлиқ маълум бўлади. 

Қуйида саватчаларни келтириб ўтамиз: 

1-саватча - Хитой, Япония, Жанубий Корея, Ироқ

2-саватча - Қатар, Иордания, КХДР, Австралия

3-саватча - Ўзбекистон, Сурия, Саудия Арабистони, Таиланд

4-саватча - Вьетнам, Уммон, Фаластин, Малайзия


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика