RU

Последние новости

10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  5 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  5 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  12 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  13 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  1 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  269

Эртага Суперлига ҳакамлари билан очиқ мулоқот ташкил этилади Новости

Эртага Суперлига ҳакамлари билан очиқ мулоқот ташкил этилади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан учрашувларда ҳалол ва адолатли ҳакамликни таъминлаш, шаффофликни ошириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Суперлига 8-туридан ўрин олган учрашувларда ҳакамлар томонидан қабул қилинган баъзи қарорлар футбол мухлислари ва мутахассислар ўртасида қизғин муҳокамаларни келтириб чиқарди.

Ўйинларда юзага келган вазиятларни таҳлил қилиш, ҳакамлар фаолияти мавзусида фикр алмашиш мақсадида эртага 15 май куни соат 11:00да Ўзбекистон футбол ассоциациясида Суперлига ҳакамлари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

Мулоқот давомида Суперлига сўнгги турларидаги ўйинлар таҳлили, ҳакамлик фаолиятидаги эътиборга молик жиҳатлар ҳақида сўз боради. Шунингдек, очиқ мулоқот иштирокчиларининг саволларига мутахассислар томонидан жавоб бериб ўтилади.

Тадбирга юртимизда фаолият юритаётган барча турдаги ОАВ ходимларини таклиф қилиб қоламиз.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика