Эртага Самвел Бабаян билан биринчи матбуот анжумани бўлиб ўтади
08 июл 2015 16:37
Новости
Эртага Самвел Бабаян билан биринчи матбуот анжумани бўлиб ўтади
Тадбирда ЎФФ ва ПФЛда аккредитациядан ўтган ОАВ вакиллари иштирок этади.
Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 19-26 июль кунлари Тошкентда биринчи ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади. Бош мураббий терма жамоанинг ички ресурсларини кўздан кечириш мақсадида, йиғинга Ўзбекистон чемпионатида ўйнайдиган 24 нафар футболчини таклиф этган.
Самвел Бабаяннинг бош мураббий сифатидаги илк расмий учрашуви, ҳозирча, 3 сентябрь куни Тошкентда Яманга қарши ўйин бўлиши кутилмоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон ва Осиё чемпионати саралаш баҳсларини 16 июнда Шимолий Кореяга қарши 2:4 ҳисобидаги мағлубият билан бошлаган. Бугунги кун ҳолатига қадар H саралаш гуруҳида 2 та ўйинда 6 очко жамғарган Шимолий Корея ва Филиппин терма жамоалари пешқадамлик қилиб туришибди.
Комментарии