RU

Последние новости

14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  0 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  0 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  6 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  49 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  7 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  7

Эртага "Нефтчи" учта ўйин ўтказади Новости

Эртага "Нефтчи" учта ўйин ўтказади

Теги :  Нефтчи
Эртага "Нефтчи" ПФК жамоалари иштирокидаги 3 та ўйин бор. Катта футбол кунида "Нефтчи" U-18, футзал ва аёллар жамоалари уй учрашувларини ўтказишади.

Қуйида эртагалик баҳслар ҳақида маълумот берамиз

"НЕФТЧИ" U-18'НИНГ ИЛК ЎЙИНИ

18 ёшгача бўлган жамоалар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати баҳслари старт олмоқда. Шерзод Зокиров бош мураббийлигидаги "Нефтчи" U-18 жамоаси чемпионатнинг биринчи турида Қаршининг "Насаф" жамоаси билан рақобат олиб боради. Мазкур беллашувга Қиргулидаги "Нефтчи" СК стадиони мезбонлик қилади. Ўйин соат 10:00да старт олади.  

АЁЛЛАР ФУТБОЛИ

Баходир Қосимов шогирдлари ғолибона руҳда галдаги турга яқинлашишмоқда. 19 май куни тушдан сўнг аёллар жамоамиз ҳам курашга кирашадилар. Соат 15:00га "Нефтчи" - "Бухоро" ўйини белгиланган. Ушбу учрашув ҳам Қиргулидаги стадионда ўтказилади.

ФУТЗАЛЧИЛАРИМИЗ УЧУН МУҲИМ ЎЙИН

Мусобақа жадвали етакчилари билан кетма-кет тўқнаш келаётган футзалчиларимиз бу гал "Пахтакор"ни Фарғонада қабул қилишади. АГМК майдонидан битта ғалаба ва битта мағлубият билан қайтган Фаррух Зокиров шогирдларини жиддий беллашув кутмоқда. Агар фарғоналиклар "Пахтакор" футзалчиларидан очко олишса, турнир жадвалида юқорилаш учун янада яхши имкониятга эга бўлишади. "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйини "Нефтчи" футбол мактабининг залида соат 18:00да бошланади.

Жамоаларимизга бўлажак баҳсларда омад тилаш билан биргаликда, миллионлар ўйини мухлисларни ушбу учрашувларга чорлаб қоламиз!!!

"Нефтчи" матбуот хизмати

Рейтинг: -10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика