Эррерага МЮдаги маоши камлик қиляпти
23 ноя 2018 12:10
Новости
Эррерага МЮдаги маоши камлик қиляпти
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ярим ҳимоячи Андер Эррера билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олгани йўқ.
29 ёшли футболчининг манкунианлар билан битими жорий мавсум охирида якунига етади, демак, у жамоани эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.
Маълумотларга кўра, айни дамда Эррера ҳафтасига 85 минг евро ишлаб топмоқда. "Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига ҳозиргисидан бироз кўп бўлган маош таклиф қилди, аммо бу Эррерага ёқмади. Олдинроқ, унга "Атлетик" қизиқиш билдираётгани эълон қилинган эди.
Хавбек жорий мавсум МЮ сафида АПЛнинг 6та учрашувида иштирок этди.
Комментарии