RU

Последние новости

00:17Кейинги турдан бошлаб Германияда ҳакамлар ВАРдан сўнг қарорларини бутун стадионга тушинтириб беради  0 23:53Назорат ўйини. Ўзбекистон Кападзе мураббийлигида Иордания билан муроса кўчасини танлади  194 23:36Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтяпти  4 23:15"Манчестер Сити" сотиб олган 18 ёшли ҳимоячи "Ланс"да ўйнайди  0 22:48Кайл Уокер: "Милан" билан ЧЛ ютиш - орзуим. "Сити"даги ишлар яхши эмас эди"  0 21:49"Сўғдиёна" "Рига"га мағлуб бўлди  2 21:23"Ювентус" Хави билан боғланди  7 20:49Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин  77 20:45ФИФА ЦСКАдан трансфер тақиқини олиб ташлади  12 20:39Ўзбекистон терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  19 19:53"Челси" ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  0 19:26Наингголан ҳибсга олинди  2 18:59Испания терма жамоаси бош мураббийи Де ла Фуэнте билан шартномани узайтирди  1 18:30"Ал Насср" етакчиси янги клуби билан 1 йиллик шартнома бўйича келишиб олди  1 18:02"Влахович 3 йилдан бери кучаймади"  6

Эроннинг янги бош мураббийи: "Биз янада кучайиб қайтамиз" Новости

Эроннинг янги бош мураббийи: "Биз янада кучайиб қайтамиз"

Эрон терма жамоасини яқинда Драган Скочич қабул қилиб олди.

Маълумки, эронликлар ЖЧ-2022 саралаш босқичида кутилган натижани қайд эта олишмаяпти. Жамоа сафарда Ироқ ва Баҳрайнга имкониятни бой берган ҳолда гуруҳ жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. 

Марк Вильмотс ўрнига таклиф этилган хорватиялик мураббий Эрон терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиқишга ваъда берди. 

"Аввало шуни айтишим керак, Эрон терма жамоасини бошқариш мен учун катта шараф, - дейди Драган Скочич. - Бу юрт футболи ҳақида тасаввурга эгаман ва футболчиларини кучли деб ҳисоблайман. Мен Эронга ижобий хислатлар улашиш учун келдим, бу эса айни пайтда терма жамоага ниҳоятда керак". 

"Биз олтинчи бор мундиалга боришни хоҳлаймиз, шунинг учун ҳам бу ерга келдим. Ўйлашимча, терма жамоада нимадир хато кетган, буни тўғрилаш эса менинг вазифамга киради. Бугундан бошлаб 24 соат давомида клублар билан мулоқотда бўламан. Терма жамоага лойиқ ҳар бир футболчи билан алоҳида гаплашаман", - дейди 51 ёшли мутахассис.

 

Маълумот учун, Драган Скочич ўз пайтида Эроннинг "Малаван" ва "Фулад" клубларини бошқарган ҳамда мамлакат футболини жуда яхши билади. 

"Терма жамоа эшиги ҳамма учун бирдек очиқ. Мен фақат энг яхшиларнигина таклиф этаман. Аввало ўйин сифатини йўлга қўйиб олишимиз лозим. Баъзи ўйинларда кўрдимки, муаммолар бор ва март ойигача буни йўқотиш устида ишлаймиз. Мана кўрасиз, биз янада кучайиб қайтамиз. Мен беш йилдан бери Эронда ишлаб келяпман ва жаҳон чемпионатига чиқиш мухлисларни қанчалик хурсанд қилишини жуда яхши тушунаман".

 

Эрон Баҳрайн ва Ироқдан мағлуб бўлиб қимматли очколарни бой берди. Айни пайтда форслар Ироқдан 5 очко, Баҳрайндан эса 3 очко ортда қолишяпти. Маълумот учун, ЖЧ-2022 саралашнинг ҳозирги босқичида 32 жамоа кураш олиб боряпти. Жамоалар тўрттадан 8 гуруҳга бўлинган. Гуруҳлардан 8та биринчи ўринни эгаллаган ҳамда 4та энг яхши иккинчи ўрин эгалари кейинги босқичга чиқади. 

Эрон саралашнинг навбатдаги учрашувини 26 март куни Гонконга қарши ўтказади. Лекин барибир ҳал қилувчи ўйинлар 4 ва 9 июнь кунлари Баҳрайн ва Ироққа қарши бўлиб ўтади.

Рейтинг: -8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика